Pdf-xchange 0 Examples
ИНФОРМАТИКА ФАНИНИ ЎҚИТИШНИНГ ИННОВАЦИОН
Download 6.97 Mb. Pdf ko'rish
|
konf02
- Bu sahifa navigatsiya:
- ИНФОРМАТИКА ФАНИНИ ЎҚИТИШНИНГ ИННОВАЦИОН ЁНДАШУВЛАР ВА УЛАРГА ҚЎЙИЛГАН ТАЛАБЛАР
ИНФОРМАТИКА ФАНИНИ ЎҚИТИШНИНГ ИННОВАЦИОН
ЁНДАШУВЛАР ВА УЛАРГА ҚЎЙИЛГАН ТАЛАБЛАР Усманалиева Ю. Андижон давлат университети Бугунги кунда республикамизда рўй бераётган ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-маънавий, маданий-маърифий ўзгаришлар ва уларга мос узлуксиз таълим-тарбия тизимида ҳам тубдан янгиланиш қилинмоқда. Ўзбекистон республикаси ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг турли соҳаларида халқаро ҳамкорлик йўлига қадам қўяр экан, ўз-ўзидан халқаро меҳнат бозорида рақобатлаша оладиган юқори малакали мутахассисларга бўлган эҳтиёж сезилади. Ҳозирги вақтда фан ва техника ривожининг суръатлари жамиятнинг қанчалик даражада “ахборотлашганлиги” билан белгиланмоқда. Бунинг сабаби фан билан шуғулланган ҳар бир киши ахборотларни излаш ва қайта ишлаш жараёнларсиз янги натижаларга эришиши мумкин эмас. Шунинг учун ҳам ахборот технологиялари асосида ташкил этилган ва дунё миқиёсида самарали фойдаланилаётган Интернет тармоғидан фойдалана билиш жамиятдаги ҳар бир шаҳс учун зарурдир. Ушбу долзарб вазифаларни амалга оширишнинг самарали воситалардан бири информатикани ўқитишда инновацион услубларни ишлаб чиқиш ва улардан фойдаланиш ва янги педагогик технологияларни, таълимнинг техник ва ахборот воситаларини ўқув жараёнига тадбиқ этишдан иборатдир. Ўқитувчининг дарс жараёнида инновацион ёндашувларни қўллашдаги таълим самарадорлигини аниқлаш таълимни тўғри олиб бораётганлиги баҳолашда муҳим омил бўлиб ҳисобланади. Шу сабабли ўқитишда инновацион ёндашувларни қўллашнинг самарадорлигини аниқлаш мезонларини келтириб ўтамиз. Талабаларнинг мустақил ва ижодий фикрлашида билимнинг шаклланганлиги мезонлари қуйидаги тартибда аниқланади: 1. Дарс машғулотларини бошлашда талабаларнинг фанни ўрганишга иштиёқини қўзғатиш ва дарс мақсади ҳамда вазифаларни талабалар билан 261 ҳамкорликда ифодалаш. Бунда ўрганилаётган манба бўйича қисқача қизиқарли ва амалий аҳамиятли маълумот бериш. Бунга асосланган ҳолда таълим мақсади ва мақсадга эришиш учун бажариладиган вазифаларни асослаш керак. Бу жараённинг қизиқарли кетишининг асоси ҳам шунда, акс ҳолда машғулот зерикарли бўлиб, мақсадга етишдаги вазифалар кетма-кетлигига аҳамият берилмай қолади. 2. Ўқитувчининг мавзуни ўргатишда таянч тушунчалар оддийдан мураккабга, ҳусусийликдан умумийликка қараб ривожланиб боради. Таянч тушунчалар бўйича тўлиқ маълумотлар берилиб бўлганда мавзу тўлалигича ёритилган бўлиши лозим. 3. Таълим беришда манбага мос умумий маълумот эмас, балки илмий асосланган ахборотлар бериш. Бунда ўрганилаётган манба негизи илмий нуқтаи-назардан таҳлил қилиниб, манба бўйича ихчам-мукаммал маълумотлар мажмуаси(тизим) ифодаланиши лозим. 4. Билим беришда илмий ғояни ўртага ташлай олиш. Бунда таълим беришда муаммоли вазиятлар ва уларга мос фан- техниканинг замонавий ютуқлари уйғунлигида иш олиб бориш юқори самараларни беради. 5. Таълим машғулотлари жараёнида талабаларни ахборот йиға олишга ўргатиш. 6. Таълим мазмуни-моҳиятини тушунишга кириб бориш. Бунда асосан ўрганилаётган фан(мавзу) бўйича маълумотларни таҳлил қилиш ва улар асосида шаклланган хулосалар ҳамда мазкур соҳадаги билимларни такомиллаштириш орқали эришилади. 7. Таълим жараёнини хулосалаш. 8. Таълимни технологиялаштиришда қўшимча ахборотлардан фойдаланиш. Бунда асосан дарсда олган билимларини махсус курс, фан тўгараклари, илмий-услубий семинарлар ва фан-техниканинг энг сўнгги ютуқлари ҳамда замонавий ишлаб чиқаришдаги илғор технологиялар ҳақидаги ахборотлар билан боғлай олиши зарур. Энди ўқитувчининг дарс жараёнида инновацион ёндашувларни қўллаш асосида таълим самарадорлигини аниқлашда ўқитувчиларнинг тайёргарлик даражасига қўйилган талаблар ҳақида тўхталамиз: 1. Кўп қиррали динамик таълим жараёнига дидактик материалларни тайёрлаш. Бунинг учун тайёрланган материал ва кўргазмалар, таълим воситалари таълим олувчиларнинг мустақил ижодий ишларига ёрдам бериши ва фанни(мавзуни) ўзлаштиришини ривожлантиришга мўлжалланмоғи лозим. 262 2. Ўқитувчининг таълим олувчиларига мураббийлиги, улар олдидаги маъсулияти. Бунда ўқитувчи “Устозу-шогирд” тизимидаги тамойилларга қатъий амал қилиши лозим. 3. Ўқитувчининг ҳар бир дарс самарадорлигини баҳолай билиши ва шахсий ижодий улушини сеза билиши. Бунда ўқитувчининг маълум маънода ижодкорлиги ва самарадорлигини баҳолаш мезонлари билан танишлиги ҳамда улардан дарс машғулотига мосларини танлаш имкониятига эгалиги мухим ахамият касб этади. Таълимда самарадорликка эришиш ҳам инновацион таълимга кириб, унда ўқитувчининг таълим усуллари ва воситаларига қўшган ижодий улуши аниқ сезилмоғи лозим 4. Ўқитувчининг таълим олувчилардаги ютуқларга муносабати ижобий ва истиқболли бўлиши керак. 5. Ўқитувчининг кичик гуруҳлар билан ишлашида талабалар билан мулоқоти мақсадли ва самарали бўлиши лозим. 6. Ўқитувчи томонидан таълим олувчиларнинг дарс жараёнидаги фаолиятини мунтазам назорат қила олиши ва ўз вақтида баҳолай билиш қобилиятига (кузатувчанликка) эга бўлишлиги лозим. 7. Ўқитувчи томонидан дарсни якунлаш ва лозим топилганда талабаларнинг якка тартибда дарс машғулотларига жалб қилишнинг оптимал вариантларини танлай олиши лозим. Бунда ўқитувчи томонидан дарснинг мақсади, мазмун-моҳияти аниқ белгиланганлиги ва уни режалаштириш, моделлаштириш, хулосалаш каби тамойилларни пухта билишлиги алоҳида аҳамият касб этади. Уюштирилган дарсни хулосалаш гуруҳ талабаларига индивидуал (табақалашган) ҳолда ёндашувни талаб этади ва унда айрим талабаларни (дарс мақсадига эришишга улгура олмаган талабаларни) аниқлаб, якка тартибдаги машғулотларига жалб этиш ҳам ўқитувчининг таълим жараёнига ижодий ёндашувининг бир кўринишидир. 8. Ўқитувчи ҳар бир дарс машғулотларига ижодий ёндошмоғи лозим. Бунда илғор педагогик технология бўйича ўтиладиган дарсни ўқитувчининг ўзи ва касбдошлари томонидан таҳлил қилиши бўйича фикр ва мулоҳазалар муҳим рол ўйнайди. Бундай дарс машғулотларини уюштиришда фақат билим баён қилиниб қолмай, балки унинг мазмуни ёритилади, талабаларнинг шахсий – касбий қобилиятлари шакллантирилади. Ва ниҳоят таълим олувчиларнинг қуйидагича ахборот маданиятини шаклланганлик даражасини аниқлаш мезонлари ҳақида тўхталамиз: 1. Талабаларнинг ахборот маданияти бўйича бошланғич тушунчаларга эгалиги аниқланади. Бунда 4 та кўрсаткич эътиборга олинади. Улар: маълумот; маълумотлар омбори; маълумотнинг ахборотга айланиши ва ахборотлар 263 банки. Булар орқали талабаларда ахборот маданиятининг дастлабки босқичи шакллана бошлайди. 2. Талабаларда маълумотларни қайта ишлаш кўникмаларининг шаклланганлиги даражаси. Бунда талабалар маълумотларни тўплаш ва муаммо мақсадига мос уларни синфларга ажратишни билиши лозим ҳамда таълимни бошқаришга дастлабки босқич яратилади. 3. Талабаларнинг таълимга “Тизимий ёндашув” тадқиқот услуби билан танишлиги. Бу талабалардаги таълим жараёни ўзига хос мураккаб динамик жараёнлигини ва уларни элементлар ҳамда қисм тизимларнинг ўзаро боғлиқ жараён эканлигини билишлиги орқали аниқланади . 4. Талабаларнинг маълумотларни қайта ишлаш воситалари билан танишлиги. Бу талабаларнинг замонавий ҳисоблаш техникалари ва уларнинг имкониятларини билишлигини текшириш орқали амалга оширилади. 5. Талабаларнинг ахборот маданиятини таъминловчи омиллар ва воситалар билан танишлиги. Бу талабанинг ЯАТ, ЯПТ инновацион таълим турлари ва улардаги қатнашаётган комъпютерлар универсал дидактик қурилма эканликлари билан аниқланади. 6. Талабаларда ахборотли – ўқув муҳити ҳақидаги билимлар шаклланганлиги. Бунда асосан талабанинг компьютердан хабардорлиги, компьютер саводхонлиги, таълимни ахборотлаштириш, ЯАТларини амалиётга жорий этиш ҳамда уларнинг касбий фаолиятни такомиллаштиришга таъсирлари ҳақида керакли хулосалар чиқарилади. 7. Талабаларда ахборотли – ўқув муҳитнинг касбий фаолиятга таъсирини баҳолай билишлиги. Буни олий ўқув юрти битирувчисини замонавий рақобатбардош мутахассисни тайёрлашга эришилганлик даражаси талабларига жавоб беришлигини аниқлаш орқали ҳал этилади. 8. Талабанинг ахборотлашган жамиятнинг фаол иштирокчисига қўйилган талабларни билишлиги. Буни ахборотлашган жамият сари ҳаракатларнинг асосий тамойилларини ўзлаштирганлигини ва бу борада Давлат қонун – қоидаларини билишлигини ва айниқса, таълимни технологиялаштиришнинг самараларини онгли равишда сезишликларини аниқлаш орқали ҳал этилади. Демак, таълимни технологиялаштириш ва унинг самарадорлигини мақсадга мувофиқ равишда аниқлаш, таълим жараёнини ташкиллаштириш ва уюштиришнинг оптимал вариантларини танлашни кафолатлайди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling