Pdf-xchange 0 Examples


ИНФОРМАТИКА ФАНИНИ СИНФДАН ТАШҚАРИ


Download 6.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet151/242
Sana03.12.2023
Hajmi6.97 Mb.
#1798925
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   242
Bog'liq
konf02

ИНФОРМАТИКА ФАНИНИ СИНФДАН ТАШҚАРИ 
МАШҒУЛОТЛАРНИНГ ДИДАКТИК АСОСЛАРИ 
Темирова Г.Г. 
Андижон давлат университети
Синфдан ташқари машғулотлар мактаб ўқувчисининг шахс бўлиб 
шаклланиш йўлидаги асосий воситалардан биридир. Шунинг учун 
“Информатикани синфдан ташқари машғулотлари” бўлажак информатика 
ўқитувчисини касбий тайёргарлиги учун катта аҳамиятга эгадир. 
Педагоглик касби доимий ижодий изланиш, ўз устида ишлаш, касбий 
маҳорат даражасини оширишни талаб қилади. Буларнинг катта улуши 
информатика ўқитувчиси зиммасидадир. Чунки, ўқитишни мақсади ва 
мазмуни ўзгариб бориши, компьютер саводхонлигини доимий даражада 
ўсиб бораётганлигида кўриш мумкин.  
Ижтимоий-ўқувчи шахсини ривожлантиришнинг асосий масаласи ва 
фикрлаш сифатини ошириш йўлидаги янги педагогик фикрлашнинг калит 
элементидир. 
Ижтимоийлаштирилган информатика-ижтимоий таълимнинг қисми, 
уни ижтимоий асосга ўгириш ҳисобланади. Бу ўгириш жамиятнинг социал 
буюртмаларини аниқлаш босқичида уни ривожлантириш ва ижобий 
натижалар олишга рухсат беради. Информатикадаги бу билим умумтаълим 
маданияти компонентида “кўзга” кўринмас қисмидир. 
Ижтимоийлаштирилган информатика шартлар тизимини бажаришга 
тавсия этади: 
1. Информатикани инсониятга яқинлашуви, талаблари ва имкониятлари, 
унга қизиқишлар (эмоционал фон яратиш, шахс қийматлигини инфор-
матикада намойиш этиш, ўзини ўрганишда информатика воситаси имко-
ниятларини ҳис қилиши ва ҳоказо) 
2. Дунёнинг бутунлиги ҳақидаги билимларни яратиш ( тадқиқот 
ишларида бир неча фанларни алоқадорлиги) 
3. Ўзлиги, дунёқараш ва ва ижодкорлик стимулировкалаш учун турли 
хил кўринишдаги ташкилотларнинг ҳаракати. 
Ижтимоийлаштирилган мактаб информатика курси қуйидаги 
йўналишларда ўтказилиши мумкин. 
1. Информатиканинг ижтимоий асосларига кириш (тарихий элементлар-
ни қўллаш-ижодий ғоялар билан танишиш, информатикани фан сифатида 
пайдо бўлиши ва ривожланиш тарихи, информатикани фалсафий қараш-
лари, информатикани илоҳий қийматларини очиш) 
2. Информатика ўқитиш методикасида услублар, формалар ижтимоий 
фанлардаги аҳамиятига келиш: 
a) Ижтимоий қонунлардан фойдаланиш (шеър, интелектуал дақиқалар, 
мусиқали танаффус, перретуктив расмлар кўрсатиш, дарсдаги эпиг-
рафлар...); 


265 
b) Эртак-дарс ўтказиш, суҳбат дарслар, мунозарали дарслар...; 
3. Информатикани инсонга яқинлашуви ва жамоатчиликда борлиги: 
a) Информатика методлари соҳаларини кўрсатиш, 
b) Кунлик амалиётда информатика билимларини қўлланиши, 
c) Шахс қийматлигини информатика ўрганишда кўрсатиш, 
d) Информатика ва ижтимоий фанлар интеграцияси, информатика ва 
табиий фанлар, информатикани ички интеграцияси (интеграллашган 
дарслар, интеграллашган курслар, объект ва уни образи бутунлигини 
ўрганиш дарслари) 
4. Мустақил ижодиёт стимуляцияси ва индивидуал турли хил кўри-
нишдаги ижодкорлик реализация имкониятларини намойиш этиш: 
a) Ижодкорлик тизимига кириш ва тадқиқот ишларини юритиш, 
b) Индивидуал масалалар амалиётига кириш ва ишланмалар яратиш, 
c) Синфдан ташқари машғулотлар турли хил ва тизимий бўлиши, 
Барча босқичларда ўқувчилар ва уларнинг ижодиёти мақсадга 
йўналтириш учун шартларни яратиш жуда муҳим эканлиги маълум бўлади. 
Ижодиёт бу ижтимоий ва ижтимоийлаштиришда стержен пружина, бу 
ерда фақат ўқувчи “ижод” қилмайди, балки ўқитувчи хам ижодкордир. 
Ўқитувчи педагогик амалиёт даврида такрорланувчи тизим ва воситаларни 
яратади. Аниқланган тартибда қўллаш натижасида мустаҳкам кафо-
латланган натижага эришиш учун нозик педагогик технология юзага кела-
ди. Унинг махсуслиги: 

Ўқувчиларнинг индивидуал махсус ҳисобга олиниши, 

Фавқулодда эмоционал ва интелектуал юкламани ўқув материал 
юкламаси асосида имкониятсизлиги, 

Психолог-маънавий муҳитни синф жамоасида яратиш ва таъминлаш 
(индивидуал шахсни тан олиш, ўзига ишончлилик, ўзини идрок 
қилиш асослари учун шартларни яратиш). 
Ўқитувчининг вазифаси-ўқувчилар онгида, тасаввурида турли-туман 
соҳаларда билимлилик ва ўқувчилар қизиқишларига ва имкониятларига 
жавоб бера олиш, ижод ва изланиш доирасини кенгайтириш. Ўқувчи танлаш 
хуқуқига эга, ишончлилик, ўзини индивидуал эканлигини намойиш қилиш, 
собит фикрлилик. Ўқитувчи унга ўз имкониятларини англаш, уни ошириш 
ва қўллаш шароитларида ёрдам бериши зарур. 
Тавсия этилаётган мактаб информатика дастури, дарсликлари ва метод-
лари “ўрта” ўқиётган ўқувчиларни эътиборга олган ҳолда талаблар ишлаб 
чиқилган. Бироқ ўқувчилар шароитида тез бурилиш жойлари ҳам ўрин ол-
ган: информатика материалларини кимдир бир зумда ўзлаштиради, кимдир 
юқори натжаларга эришади, яна кимдир информатика билимларини катта 
меҳнат билан эгаллайдилар. 
Буларнинг барчаси информатикада индивидуал ўқитишни қўллаш зарур-
лиги ва бу йўлда синфдан ташқари машғулотлар унинг бир формасидир. 


266 

Download 6.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   242




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling