Pdf-xchange 0 Examples


Download 6.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet191/242
Sana03.12.2023
Hajmi6.97 Mb.
#1798925
1   ...   187   188   189   190   191   192   193   194   ...   242
Bog'liq
konf02

Литература 
1. Материалы VI Международной научной конференции «Актуальные 
задачи педагогики», г. Чита, январь 2015 г.
2. Абдрахманова Г.И. Статистика информационного общества — 
современное состояние и перспективы развития // Вопросы 
статистики, 2008, № 1. С. 20–31.
3. Абдрахманова Г.И., Ковалева Г.Г. Использование ИКТ в экономике: 
тенденции развития // Вопросы статистики, 2012, № 11. С. 53–58.


336 
ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИНГ 
ЗАМОНАВИЙ ВОСИТАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ 
МУАММОЛАРИ 
Соттибоев Н.И., Ғаниев Л.И. 
ТАТУ Фарғона филиали
Ўзбекистон Республикаси ”Таълим тўғрисида”ги қонуни ва “Кадрлар 
тайёрлаш миллий дастури”нинг қабул қилиниши бу соҳадаги қилинадиган 
ишлар кўламини ва йўналишларини белгилабгина қолмасдан, таълим 
соҳасида ўзига хос инқилобий бурилиш ясади. Электрон дарсликларнинг, 
яъни ўқитувчисиз ўқитиш технологиясини жорий этиш ва ишлаб чиқиш 
билан боғлиқ бўлган фаолият соҳасини ривожлантирмоқда.
Оддий (қоғозли) дарсликларга қараганда, электрон дарслик кўпроқ 
салоҳиятга эга, чунки компьютер ўқитувчи учун қийин бўлган баъзи 
қирраларини бажаради, ўз жойида ва ўз вақтида материални кўрсатиш, 
билим даражасини хаққоний аниқлаш ва бошқалар. Электрон дарслик 
маълум бир предмет бўйича тўлиқ материални ўз ичига олган бўлиши керак. 
Электрон дарсликнинг «интеллектуал жиҳати»ни таҳлил қиладиган бўлсак, 
унинг камчиликларини қоплабгина қолмай, қоғозли вариантдан устунлик 
жиҳатларини ҳам мавжуд. 
Мультимедиа технологияси ахборотни инсонга тушунарли кўп 
шакллар комбинациясида ҳавола қила олади, жумладан-нутуқ, расм, чизма, 
тасвир, мусиқа, рақам ва харфлар. Бу технология ахборотни қидириш, нусха 
олиш ва бошқа бирор компьютерга кўрсатилган шаклда, кўчириб ўтказа
олади ва шунингдек уларни ҳоҳлаган комбинациясини ярата олади. 
Дарс машғулотлари учун маълумотларни олдиндан тайёрлаб қўйиш 
мумкин, бу эса дарс ўтиш жадаллигиини оширади ва ўтилган 
маълумотларни муҳокама қилишга вақтни тежайди. Дарс материалларини
саҳифалар бўйича тез ташкиллаштириш мумкин, дарснинг мантиқий кетма-
кетлигини режалаштириш имконияти бор, аудио ва видио-файлларини 
алмаштириб бир файлдан бошқасига шунингдек Интернет саҳифаларга 
мурожаатларни ҳосил қилиш мумкин. Дарсдан сўнг файлларни электрон
сақлаш воситаларга ўтказиб қўйиш мумкин ва талабалар истаган вақтда
унга мурожаат қила олишлари мумкин. Шунингдек яратилган файллардан 
талабаларни билим даражасини синашда ҳам фойдаланиш имконияти 
мавжуд. 
Электрон ишланма таълимнинг энг асосий элементи бўлиб, у ўқув 
фанини унинг маълум бир бўлимини мустақил ўрганишни таъминловчи ва 
ўзида одатдаги ишланма, маълумотнома, машқлар тўплами, лаборатория 
практикуми хусусиятларини бирлаштирувчи дастурий-услубий мажмуадир. 
Комьютер ёрдамида таъминланадиган замонавий ахборот технологиялари, 
мультимедия имкониятларидан тўла равишда фойдаланиш учун яратилади. 
Бу имкониятларга қуйидагиларни киритиш мумкин: 


337 
• физикавий, кимёвий ва шунга ўхшаш жараёнларни динамикада 
кўрсатиш; 
• бевосита кузатиш имконияти бўлмаган объект ва жараёнларни 
кўргазмали кўрсатиш; 
• ўзининг ўрганиши учун ноёб қимматбаҳо қурилмалар, материаллар, 
реагентларни талаб қилувчи шунингдек инсоннинг соғлиги ва ҳаёти учун 
хавфли объект ва жараёнларни компьютерли моделлаштириш ва уларни 
кўргазмали кўрсатиш; 
• ишланма муаллифининг аудио изоҳини бериш; 
• ўқув материалига аудио ва видеокўринишларни, анимацияни 
киритиш; 
• матнларга боғланган йўналтиришлар ва жўнатишларни ташил 
қилиш; 
• мураккаб ҳисобларни, натижаларни рақамли график кўринишда 
кўрсатиш билан тезкор амалга ошириш
• талабанинг масалалар ва тестларни бажаришдаги билимини ўзи 
томонидан тезкор назорат қилиш. 
Мультимедиа технологиясини педагогик амалиётга тадбиқ этиш 
маъруза ва амалий машғулотларни жонли, қизиқарли ва ранг-баранг қилиб 
ўтказишда ўқитувчининг ушбу технологиянинг имкониятлари ва 
ресурсларидан усталик билан фойдаланишга боғлиқдир. Ўқитувчи янги 
дарс материалларини аудиториянинг (синфнинг) ҳоҳлаган нуқтасида туриб 
тушунтириш имкониятига эга бўлади. Талабалар билан жонли мулоқот олиб 
бора олади, аввал тайёрланган дарс материалларини ўқувчиларнинг 
ўзлаштиришига қараб янги лавҳалар билан бойитиш, тузатишлар киритиш 
имкониятига эга бўлади. Ўқитиш жараёнида ўқувчи ва талабалар муаммоли 
масалаларни муҳокамасида фаол иштирок эта оладилар, натижада дарс 
қизиқарли ва самарали бўлади. Маълумотларни содда ҳамда қулай шаклда 
берилгани учун қабул қилиш ва ўзлаштириш тезлашади ва дарснинг 
унумдорлиги ошади. Ўқитувчи ва талабалар ўрганилаёган муаммони 
биргаликда шарҳлашлари ҳамда ўз мустақил ишланмалари билан 
тўлдиришлари бўлади. 
Мультимедиа 
технологияларини 
инсон 
фаолиятининг 
кўп 
соҳаларидаги тадбиқига кўплаб мисоллар келтириш мумкин, лекин билиш 
керакки энг асосийси бу технология компьютерни интеллектуал 
имкониятларини сезиларли даражада кенгайтиради, бу эса инсоннинг 
ижодий потенциалини кучайтиришга туртки бўлади. 
Мультимедиа муҳитида ўқув курсларини ишлаб чиқиш узоқ муддатли 
ва катта маблағларни талаб қилувчи жараёндир. Шунинг учун 
компьютердаги ўқув курсини яратишнинг барча босқичларини ва ишлаб 
чиқишнинг ҳар бир босқичидаги қабул қилиниши мумкин бўлган 
ечимларини олдиндан белгилаб олиш мақсадга мувофиқдир.


338 
Мультимедия дастурларига барча мультимедия файлларини 
таҳрирловчи, сақловчи, қайта ишловчи ва шу каби операцияларни 
бажарувчи, умуман шу мультимедия соҳасида ишловчи яъни аудио (mp3, 
midi, wav, wma, mmf ва бошқалар), видео (mpeg, avi, mpg, wmf ва бошқалар), 
фото хужжатлар (jpeg, jpg, bmp, tiff, png, gif ва бошқалар) хужжатларини 
билан ишловчи дастурларни киритиш мумкин. 

Download 6.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   187   188   189   190   191   192   193   194   ...   242




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling