Pdf-xchange 0 Examples
Download 6.97 Mb. Pdf ko'rish
|
konf02
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фойдаланилган адабиётлар
- WEB-УЗЕЛ СТРУКТУРАСИНИ ЛОЙИҲАЛАШ ПРИНЦИПЛАРИ
Фойдаланилган адабиётлар
1. Д.В.Котеров,А.Ф.Костарев - PHP5 в подлиннике.«БХБ – Петербург»- 2005. 2. Д.Н.Колисниченко - Самоучитель PHP 5. «Санкт-Петербург»- 2007. 3. Деннис Колисниченко.PHP 5/6 и MySQL 6 Разработка Web- приложений 2-издание. «БХБ – Петербург»-2010г. 4. Максим Кузнецов. PHP5 на примерах. «БХБ – Петербург»-2005 г. 5. Д.Гудман. JavaScript Библия пользователя. «Санкт-Петербург»-2006. 6. Н.Прохоренок – jQuery Новый стиль программирования на JavaScript. «Санкт-Петербург»- 2010 г. WEB-УЗЕЛ СТРУКТУРАСИНИ ЛОЙИҲАЛАШ ПРИНЦИПЛАРИ Тошпўлатов О.А. Андижон давлат университети Ҳозирги вақтда корхона ва ташкилотларнинг кўпчилиги ўзларининг Web -узелларини яратиш билан интернетда иштирок этиш имкониятига эга бўлмоқдалар. Шу билан бирга Web –узелни очиш ва лойихалаш–бу кўплаб билим, чаққонлик фантазия ва доимий қувватланиб туришни талаб қилувчи узоқ муддатли мураккаб жараён. Лойиҳаланаётган Web –узел, хоҳ у уй саҳифаси бўлсин, хоҳ у қайсидир тижорат корхонасиники бўлсин, барибир қуйидаги асосий лойиҳалаш принципларига жавоб бериши керак: • мазмунли: • жиҳозли; • дастакли; • тузилмали. Биринчи принцип қанча ва қандай ахборотларни жойлаштиришга қарор қилинганлиги тўғрисидаги саволларга жавоб бериши керак. Мабодо, аниқ аниқлай олмасангиз ташвишга тушишга хожат йўқ. Одатда, бу ерда аниқ андозалар бўлмайди. Бошланғич саҳифани WWW га жойлаштиринг ва ташриф буюрувчиларга қулоқ солинг. Олинган фикр мулохазалар натижасида сизнинг саҳифангиз ўзгариши, модернизация қилиниши ва кўп параметрлар бўйича ривожланиши мумкин. Мазмунан жуда оддий саҳифалар ҳам мавжуд, лекин улар ва лойиҳалаш ва қувватлаб туриш учун ортиқча вақт ва маблағ талаб қилмаган ҳолда, сизнинг эхтиёжларингизга маълум даражада жавоб беради ва шуни WWW га мос ҳолда тақдим қилади. Даража ва мазмун бўйича ўртамиёна саҳифалар ҳам мавжуд бўлиб, одатда уларда матн графика ва композицион техника комбинациялари ишлатилади. Бу ерда узел мавзусига тегишли видеоклиплар товуш файллари ва бир қанча расмларни топиш мумкин. Энг юқори қиймат ва муракабликка эга бўлган 130 кўплаб Web-узеллар ҳам мавжуд. Уларни лойиҳалашда юқорида келтирилган элементлар билан бирга, браузерларнинг энг янги интерактив воситалари ва техналогиясидан, масалан, форма ва графикалар, сизни ҳар- хил Web-саҳифаларга жўнатувчи кўплаб фрагментлардан фойдаланилган. Табиийки, бундай мураккаб Web-узеллар лойиҳалаш ва замонавий даражада ҳамиша қувватлаб туриш учун кўплаб маблағ ва вақт талаб қилади. Web-узелни жиҳозлаш принципи унинг ташқи кўриниши ва жозибадорлигини оширишига, ташриф буюрувчилар сонини кўпайтиришга қаратилган. Кўплаб саҳифа ва WWW лар оммавийлигининг асосий сабаби ахборотнинг энг муҳим ва бош манбаи ҳисобланган матн тақдимоти формасининг ҳар хиллигида эмас, балки саҳифалардаги ҳар хил кўринишли рангли графика ва расмлар, видео ва аудио клиплар, анимацион ва интерактив технологиялар ва бошқаларнинг етарли миқдорда мавжудлигидадир. Учинчи принцип дастакли (ссылкали) саҳифа ва Web-узел бўлимларини ўзаро боғловчи гиперматнли дастаклардан фойдаланиш билан чамбарчас боғланган. Web-саҳифадаги гипералоқа WWWнинг энг асосий хусусиятларидан бири. Усиз WWW бутунлай ишлай олмайди. Ҳар бир ихтиёрий ҳужжатда махсус HTML теги ёрдами билан берилган бошқа WWW ҳужжатга ҳавола этадиган дастак (ссылка) бўлиши керак. Web- узелни лойиҳалашда тугунни умумий структуралаш ва унда ахборотлар жойлашувини тадқиқ қилиш энг муҳим принцип ҳисобланади. Одатда, ахборотни структуралаш мос келадиган бўлимлар ишбилармон профессионал, хусусий рекламали ва бошқалар билан бирлаштириш тавсия қилинади. Бу керакли ахборотни қаердан излаб топишда ташриф буюрувчилар учун жуда қулайдир. Агар барча ахборотлар битта умумий бўлимда жойланган бўлса, ташриф буюрувчи керакли ахборот билан танишиб чиқиши учун хамма саҳифани ўқиб чиқиш керак бўлади. Web-узел структураси бўйича ҳар бири турли хил ҳолатда ўз афзаллиги ва камчиликларига эга бўлган кўплаб вариантлар бор. Шунинг учун Web – узелни лойиҳалашда у ёки бу структура вариантини танлаш муҳим ахамиятга эга. Уларга қуйидагилар киради. Стандарт структура. Ундаги асосий ёки илдизли Web-саҳифада Web- узелнинг қолган ҳужжатларига ва ўз навбатида мос илдизли Web- саҳифаларга ҳавола этувчи дастак бўлиши керак. Бу жуда оддий ва тез-тез учрайдиган Web-узелни ташкил этиш услуби ҳисобланади. • каскад усули. Бу усулда ташриф буюрувчилар Web-узелда фақат битта йўналиш бўйича силжий оладилар, худди шаршара каскадидаги сув сингари; 131 • баланд бино-бу ҳажмли Web-узеллар учун мўлжалланган мураккаб структуралаш системаси ҳисобланади. Бу структурани қуйидаги мисол билан таққослаш мумкин; АДУ бош биносидаги 414-хонага кириш учун зинада 4-қаватга кўтарилгач, коридор бўйлаб сиз қидираётган эшикчага кириб борасиз. Бу берилган структурада Web-узел ташриф буюрувчилари баъзи саҳифаларга дуч келишлари мумкин, агар улар ишончли йўл билан борган бўлсалар. • ўргимчак ини (паутина)–бунда барча Web-саҳифалар бир-бирига ҳавола қилинадиган дастакларга эга бўладилар ва сиз бир саҳифадан иккинчисига бемалол ўтишингиз мумкин. Бу структурада ўзаро боғлиқ саҳифалар ўргимчак ини (ўрами)ни ташкил этади. Мабодо, бу схема назоратсиз қолса лабиринтга айланиб қолади. Лекин, ҳужжатларга ҳавола қилинадиган дастаклардан камроқ фойдаланилганда бу схема оммавий тус олади. Download 6.97 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling