Pdf-xchange 0 Examples
РАҚАМЛИ ВА КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ
Download 6.97 Mb. Pdf ko'rish
|
konf02
- Bu sahifa navigatsiya:
- РАҚАМЛИ ВА КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ БИРЛАШТИРИШ ВА УНИНГ ТАЪРИФИ
РАҚАМЛИ ВА КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ
БИРЛАШТИРИШ ВА УНИНГ ТАЪРИФИ Кадирова Л.А. Андижон давлат университети Ахборот коммуникация технологиялари (АКТ) бу юқори ҳажмли ахборот маҳсулотни яъни, гиперматнни яратиш мақсадда субъектларни ягона ахборот маконга бирлаштиришга ва ундан фойдаланишга йўналтирилган телекоммуникация билан боғлиқ технологияси ёки, бошқача айтганда - Интернет жахон тармоғи ёрдамида ўзаро мулоқот. Коммуникация технологиялари асоси бу ахборот алмашувидир. Ахборот алмашуви ахборот узатиш каналлари орқали амалга оширилади. Масалан, одамлар оғизаки ўзаро мулоқотни товуш тулқинлари, телефонда гаплашганда эса, электр сигналлар ёрдамида ахборот узатади. Ўз навбатда компьютерларлар аро ахборот алмашувини таъминлаш мақсадда турли хил жисмоний табиатли каналлардан фойдаланиш мумкин: кабель, оптик толали симлар, радиоканаллардан ва ҳоказо. Агар ахборот алмашуви икки томонлама бўлса, унда ахборотни қабул қилувчи ва ахборотни узатувчиларнинг ўринлари алмашиши мумкин. Ахборот узатиш каналларнинг сифат кўрсаткичи бу ахборотни ўтказиш қобилияти (ахборот ўзатиш тезлиги)дир яъни, каналнинг бир вақт бирлиги ўзида қанча ҳажмли ахборот ўтказиш қобилияти борлигидир. Одатда ахборот ўтказиш қобилияти “бит/с”- секундда ўлчанади. Лекин, айрим пайтларда Байт/секунд, кБ/с, МБ/с -дан ҳам фойдаланади. АКТни тарқибидаги асосий элеменлар: локал компьютер тармоқ (КТ)лар; глобал яъни, Интернет КТ; ТСР/IP берилганларни ўзатиш протоколи; электрон почта; телеконференция; электрон доска. WiGig компания Dell ва HP корпорациялар томонларидан қўллаб қувватланадиган «Гигабит ҳажмли ахборот узатиш» устида ишлайди. Натижада WiGig компания шаҳсий компьютер билан мониторларни, қаттиқ дискларни ва бошқа перифирияларни симсиз боғлаш имконини таъминлаб беради. INTEL эса, ноутбукларни симсиз озиқлантириш устида ишлайди. INTEL томонидан яратилаётган PERCEPTUAL COMPUTING технологияси асосида компьютер билан мулоқот табиий сезги органлар орқали амалга оширилади. Клавиатура ўрнида сиз қўл ҳаракатларидан фойдаланишингиз мумкин. “Пауза”ни эса, кўз қараши билан амалга ошириш ҳам мумкин! Motorola мутаҳассислари томонидан смартфонни шаҳсий компьютернинг функцияларни такрорлайдиган имкониятини ривожлантирмоқчи бўлдилар. Лекин, ҳозиргача бу компания томонидан браузер асосида яратилган Android ёки Сhrom системаларидан бошқа янгилик киритилганлиги йўқ. 178 Буларни Windows 10 операцион системасининг мобил версиясида Continuum фукцияси ёрдамида амалга ошириш имкони пайдо бўлди. Ушбу Continuum функцияси Windows 10 асосида ишлайдиган телефонларга ташқи монитор, клавиатура ва сичфончалар билан ишлаш имконини беради. Шу каби имконни Canonical концепти ҳам беради. Мазкур проект молиявий муаммоларга дўч келганлиги сабабли унинг амалга ошириши бир оз секинлашди. Лекин, Continuum лойиҳасининг Windows 10 тарқибида қўлланиши 2015 йилга режалаштирилган ва амалга оширилган. MICROSOFT компаниясининг девор миқдордаги компьютер орзуси хаётда мавжуд! Ваҳоланки, бунинг ғояси янги бўлмаган. Бунга Perceptive Pixel катта дисплейи мисол бўлиш мумкин. Лекин, бу янгилик Билл Гейтсни ўзидан ташқари бошқа фанатларни топа олмади. Ҳозир эса, MICROSOFT компания Surface Hub технологияси асосида яна бир ҳаракат қилмоқчи бўлди. Бу ажойиб бизнесга мўлжалланган 84 дюймли Full HD растрли монитор. Ушбу монитор Windows 10 системасида ишлайди ва шаҳсий компьютернинг функцияларни бажаради. Компаниянинг мақсади - катта компьютер яратиш эмас, балки маркерли доскани «рақамлаштириш» эди. Surface Hub қурилмани бозорга олиб чиқиши 2016 йилга режалаштирилган эди. Узоқ келажакка назар ташлайлик! Гоҳ гоҳида Microsoft компанияси фойдаланувчиларни келажакдаги рақамли технологиялар бўйича ўз концептлар яъни, ғоялар билан таништирувчи видео роликлар ишлаб чиқарилади. Оҳирги видеода эгилувчан материаллардан ишлаб чиқарилган планшет намоён этилди. Унинг кўриниши тачскринли электрон қоғозга ўхшайди. Эгилувчан дисплей ғояси янги эмасдир. Масалан, LG компания 2010 йилдан бери эгилувчан пластик ҳақида эълон қилиб келмоқда. Samsung эса, бир оз эгрилик борлигини инобатга олмаган ҳолда ўз Galaxy Round маҳсулини бозорга олиб чиқиш имконга эга бўлди.Яна битта «Microsoftнинг концепт-видео» маҳулоти - бу ҳозирги фитнесс-трекернинг “ўзоқ қариндоши” Microsoft Band дир. Бу ускуна резинали “қадам-ўлчовчи” наъмунасидан келиб чиқиб ҳозирги кунда тўлақонли эгилувчан билак-дисплейига айланади Бу эса, нафақат ишкивозлар балки, модага берилган қизлар учун ҳам истайдиган аксессуардир! Бу аксессуарда ечадиган масалалар доирасига электрон почта, календарь ва ҳариталар, қўл ҳаракатларни бошқариш ва электрон калит функциялари киради. Ўйласам, яқинда бу USB-кабеллар, e-mail ва AirDroid турдаги иловалар кимга керак бўлар экан? Microsoft нинг келажак тасаввурида планшетдан десктопга ахборот ўзатиш бармоқлар ёрдамида чертишдай содда бўлиши - бу шундай “МАҲСУС ФИКРНИНГ” стилидир. Бундан ташқари, 3D виртуал қўшимчалар ҳам ривожланиб келмоқда. Бу - голограммалар, борлиқни «рақамлаштириш» дир. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling