Pdf-xchange 0 Examples
“ВИРТУАЛ БОРЛИҚ” ВОСИТАЛАРИ
Download 6.97 Mb. Pdf ko'rish
|
konf02
- Bu sahifa navigatsiya:
- “ВИРТУАЛ БОРЛИҚ” ВОСИТАЛАРИ
“ВИРТУАЛ БОРЛИҚ” ВОСИТАЛАРИ
Кирйигитов Б., Мадаминов З., талаба Арзикулов Ғ. Андижон давлат университети Виртуал борлиққа киришнинг энг оддий йўли бу компьютер экрани ҳисобланади ва бу борлиқда сичқонча, клавиатура, джойстик ёрдамида ишлаш мумкин. Булардан ташқари виртуал борлиқни яхшироқ ҳис этиш учун бошқа қурилмаларни ҳам ишлатиш мумкин. Бир мунча мураккаброқ ишлайдиган кўзойнак ҳам мавжуд бўлиб, унинг ишлаш принципи қуйидагича: экран орқали кўзойнакнинг битта кўзига тасвир юборилади, иккинчиси эса қоронғу бўлиб туради. Сўнгра тасвир кейинги кўзга ўтади, шу тарзда тасвир кетма-кет кўрсатилади ва кўзойнак экранида уч ўлчамли тасвир иллюзияси ҳосил бўлади. 1-расм. Виртуал борлиқ шлеми 2-расм. Ахборотли қўлқоп Виртуал борлиқ шлеми(Head Mounted Display) – ўйлаб топилган виртуал борлиқни тўлиқ ҳис этиш учун мўлжалланган қурилма. Тасвир ҳажмини кўрсатиш учун шлем ичида иккита унча катта бўлмаган экран жойлашган бўлиб, тасвир ҳам иккига бўлинади ва иккала кўз учун алоҳида тасвир яратилади. Ушбу шлем 360 градус соҳадаги барча тасвирларни визуал кўриш имконини беради, ҳаттоки бош бурилган вақтда мос равишда тасвир жойлашуви ҳам ўзгаради. Яна бошқа воситалар мавжуд. Масалан, ахборотли қўлқоп, VR – костюм. Улар ҳақида тўлароқ маълумотлар эга бўлайлик. Ахборотли қўлқоп – виртуаллик ошириш мақсадида ишлатилувчи қўлқоп бўлиб, у ёрдамида виртуал борлиқдаги предметларни ушлаш, суриш ва ҳаракатга келтириш мумкин. VR-костюм - виртуал борлиқнинг энг тўлиқ тўпламли қурилмаси ҳисобланади. Тананинг барча нуқталаридаги ҳаракатни кузатиб борувчи кўпгина магнитли сенсорлардан иборат комбинзон. Мультимедиа тизимининг дастурий муҳитини ҳам иккига бўлиш мумкин: амалий ва ихтисослаштирилган. Амалий дастурлар фойдаланилаётган ёки лойиҳалаштирилган амалий дастурлар. 180 3-расм. VR-костюм Умумий ҳолда, “виртуал борлиқ” ва унинг амалий аҳамиятини ўрганиш, атрофимизга янгича қараш ва ундан маълумот олиш имкониятини яратиб беради. Илм-фан ва таълим соҳасида туртки бериши аниқ. Олинган маълумотни эса янги иҳтиро ва техник воситаларни яратиш иложини беради. Download 6.97 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling