Pdf-xchange 0 Examples


ТАЛАБАЛАРДА КАСБИЙ КОМПОНЕНТНИ ОШИРИШДА


Download 6.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet112/242
Sana03.12.2023
Hajmi6.97 Mb.
#1798925
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   242
Bog'liq
konf02

ТАЛАБАЛАРДА КАСБИЙ КОМПОНЕНТНИ ОШИРИШДА 
АХБОРОТ-ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИНГ ЎРНИ 
Ибрагимова М.И. 
Андижон машинасозлик институти 
Жамиятимиз тараққиёти барча мутахассислардан ўз фаолиятининг 
ижодий, мустақил, мослашувчан, юқори интеллектуал ва ғоявий 
потенциалга эга, ижтимоий муҳитга нисбатан юқори касбий компетентлик 
ва юқори таълимий маданий даражада бўлиши кутилмоқда. Бугунги кунда 
ҳар бир ўқитувчи ўз фаолиятида ижодкор ва касбий фаолияти талаб 
даражасида мутахассисларни тайёрлаши керак, чунки бу унинг 
муваффақияти, рақобатбардош таълим хизматлари бозорида унинг ўрнини 
белгилаб берувчи омилдир. Фақат ўз устида ишлайдиган, мустақил таълим 
олишга қодир ўқитувчигина ўз устида ишлайдиган ўқувчини тарбиялашга 
ва ўз ўрнида рақобатбардош ўқитувчигина рақобатбардош шахс етиштириб 
беришга қодир.
Рақобатбардош мутахассисларни тайёрлаш, албатта, сифатли 
таълимни талаб қилади. Таълимнинг сифатли ва тезкорлиги борасида ўқув 
жараёнини ахборот-коммуникацион технологиялари орқали олиб бориш 
мақсадга мувофиқдир. Ахборот-коммуникацион воситалари касбий 
мулоқотнинг анаънавий (газета, журнал, ахборотномалар) турларига 
ҳамкорликнинг замонавий шакллари (электрон почта, телеконференция, 
чат, форумлар) қўшилди. Таълим жараёни учун яратилган ана шундай 
шароитларнинг энг муҳим усуллардан бири ўқитувчиларнинг ахборот 
манбалари билан ишлаш ахборотни фойдаланиш максадида уни тегишлича 
ишлаб чикариш ва тасвирлаш таълим жараёнида самарадорликни ошириш 
учун укув жараёнида ахборот технологиялар воситаларидан максадга 
мувофик фойдаланишидир. Ахборот технологиялари хозирги вактда касбий 
фаолиятнинг ажралмас кисмига айланган. Демак, фан укитувчилари учун 
янги укувлар орасида куйидагилар ахамиятли саналади: а) фан буйича 
маълумотларни интернет ресурсларидан кидира олиши, б) электрон почта, 
скайплар оркали ишлай олиш, в) видеоконференцияларда катнашиш, г) 
тақдимотлар тайёрлай олиш, д) веб-сайтлар яратиш, е) графикли дидактик 
материалларни тайёрлаш. 
Ахборот технологиялари оркали мавзуни узлаштириш укитувчиларга 
укув жараёнини вакт тежамлиги ва мазмунли ташкил этищда ёрдам беради.
Бунда фаннинг ҳар бир бўлагида қандай ва қайси ахборот технологияларини 
қўллашни аниқлаштириш муҳим аҳамиятга эга. Мавзуларни ахборот 
технология оркали ёритилиши, талабанинг мазкур предметни ўзлаштириши 
осонлашади ва уни ижодий фикрлаши ўсади.
Бу технология асосида ўқитишда талаба актив иштирок этади. 
Ахборот лехнологиялари воситасидаги ўқишда талаба ўқув тажрибаларини 


189 
экранда кузатади, автоматлаштириш асосида тажриба ёки унинг 
фрагментини бир неча марта кузатиш имкониятига эга бўлади. 
Агар таълимда Internet орқали маълум муаммони ечими ҳақида мавзу 
олиб бориш керак бўлса, у ҳолда талаба бир ташкилотдаги эмас, балки 
жаҳон ахборот тизимига кириш имкониятига эга бўлади ва муаммо бўйича 
бошқа фикрларни ҳам таҳлил қилиб ҳулосалар чиқаради. 
Ахборот технологиялари воситасида ўқув жараёнини олиб бориш
талабани мавзуни мустақил ўзлаштиришга ҳам ёрдам беради. Бу технология 
ёрдамида талабаларнинг ўзлари бир-бирлари билан мулоқатда бўладилар. 
Автоматлаштирилган машқлар, топшириқлар орқали талаба ўзи 
ўзлаштирган мавзуни қай даражада ўзлаштирганини текшириб кўриши 
мумкин. Мавзу юзасидан саволлар пайдо бўлса адабиётларга интернетдаги 
маълумотлар базасига мурожаат қилишлари мумкин. Демак, бу услубдаги 
таълим қайсидир маънода талабага «ўргатувчи» бўлиб ҳам хизмат қилади, 
яъни ўқитувчини баъзи функцияларини ахборот технологиялари 
ёрдамидаги ўқитиш воситаси бажаради. 

Download 6.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   242




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling