Pdp academy номидан раҳбар Ikramov Behzod Dilmurod o’g’li


Тарафларнинг жавобгарлиги


Download 35.55 Kb.
bet4/6
Sana08.01.2023
Hajmi35.55 Kb.
#1083704
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
foundation

Тарафларнинг жавобгарлиги

  1. Тарафлар мазкур шартнома ва қонун талабларини бузганлик, мажбуриятларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун қонунда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

  2. PDP Academy қуйидагилар учун жавобгар бўлмайди:

  • Талабанинг хизматдан мақсадсиз, қонун ва мазкур қоидалар талабларига зид равишда фойдаланиши натижасида учинчи шахслар олдида юзага келадиган мажбуриятлар, шу жумладан ҳар қандай зарар;

  • PDP Academyга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра хизмат сифатининг ёмонлашиши, кечикиши, тизимдаги узилишлар, шунингдек тўлов тизимлари фаолиятидаги нуқсонлар.

    1. Ҳар қандай ҳолатда, ушбу оферта қоидаларидан келиб чиқадиган ёки унинг бажарилиши муносабати билан PDP Academy жавобгарлигининг ҳажми Ўзбекистон Республикасида белгиланган Базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 (юз) бараваридан ошмаслиги керак.

    2. Мазкур қоидалар ва қонунда белгиланган жарималарнинг тўланиши иккинчи тарафга етказилган зарарни қоплаш бўйича мажбуриятдан озод қилмайди.

  1. Форс-мажор

    1. Томонлар ушбу Шартнома бўйича мажбуриятларни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар бундай вазият ушбу Шартнома тузилгандан кейин Томонлар олдиндан билиши ва унинг олдини олиши мумкин бўлмаган фавқулодда хусусиятга эга воқеалар натижасида вужудга келган енгиб бўлмайдиган куч (форс-мажор ҳолатлари) туфайли юзага келганлигини ва Томонлар ўз мажбуриятларини лозим даражада бажариш юзасидан барча мумкин бўлган ва ўзларига боғлиқ бўлган чораларни кўрганлигини исботласа, жавоб бермайди.

    2. Қуйидагилар форс-мажор ҳолатларга киради:

  • уруш ҳолати ва харбий ҳаракатлар;

  • давлат органлари томонидан эълон қилинган фавқулодда ҳолат режими;

  • табий офатлар таъсири (зилзила, сув тошқини ва ҳоказолар);

  • давлат органларининг қарорлари ва бошқа таъқиқловчи қарорлар.

    1. Форс-мажор ҳолатлари юзага келган тақдирда уларнинг ҳақиқатда содир бўлганлиги ваколатли давлат органларининг тегишли хужжати (маълумотнома, сертификат ва бошқалар) билан тасдиқланиши лозим.

    2. Форс-мажор ҳолатлар юзага келиши тўғрисида Томонлар бундай ҳолатлар юзага келган вақтдан бошлаб уч иш куни ичида бир-бирларини хабардор қилишлари керак.


  1. Download 35.55 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling