ТЎҒРИ ЎТИРИШ ОДОБИ. - «Тўғри ўтириш – бу санъат». Стулда букчаймасдан, керилмасдан, тирсак билан таянмасдан тўғри ва эркин ўтириш тавсия этилади.
- Стулда ўтирган ҳолда силкиниш, стулнинг четигагина илиниб ўтириш, унга миниб олиш мумкин эмас. Стулга ўтирганда ҳам, ундан турганда ҳам овоз чиқмаслиги керак.
- Стулни тарақлатиб сурмаслик, балки орқа суянчиғидан ушлаб жойидан жойга кўчириш лозим.
- Ўтирганигизда тиззаларингиз жуфтлаштирилган, оёқ кафтларингиз бир – бирига мумкин қадар яқин қўйилган бўлиши лозим, бир оёқни салгина олдинга чиқариб қўйиш ҳам мумкин.
- Оёқларни чалиштириб ўтириш эркак ва аёлга ҳам ярашмайди ҳамда ўта маданиятсизлик ҳисобланади.
- Инсонда ҳамма нарса гўзал бўлиши керак. Унинг ташқи кўриниши, ички қиёфаси, ҳатто исми ҳам, юриш – туриши ҳам гўзал бўлиши лозим.
- Кишининг самимий ва соф бўлиши билан бирга чиройли юриши, қадди – қоматини адл тутиши, чиройли гапира олиши, эркин хатти – ҳаракат қилиши яхши одат натижасидир.
- Чиройли юриш, қаддиқоматни тутиш, енги ва гўзал равишда зинапояларда чиқиш ёки тушиш ҳамда нафосат билан ўтиришни ўрганиш лозимдир.
- Инсоннинг туриши, юриши, ўтиришидан қўл ва оёқларининг вазиятидан унинг атрофдагиларга бўлган иззат – ҳурматини ёки ҳурматсизлигини билиш мумкин.
- Гавданинг ҳар бир вазиятида баодоблик, табиий эркинлик кўриниб туриши ва бу вазият шу шароитга зид бўлмаслиги лозим. Ҳеч ким йўқлигида ўзингизга йўл қўйишингиз мумкин бўлган ҳаракатлар бошқалар олдида жоиз бўлмайди.
ТАҚДИМОТНИ ТАЙЁРЛАДИ - ЭТИКА ВА ЭСТЕТИКА КАФЕДРАСИ ДОЦЕНТИ Л.А.МУҲАММАДЖОНОВА
Do'stlaringiz bilan baham: |