Педагогик ҳамкорлик хақида тушунча (ўқув машғулотларида ҳамкорлик педагогикаси) Режа


Яъни таълимлик билан тарбияланганлик иккаласи бир-бирига бирмунча алоқадор бўлиши билан бирга бошқа - бошқа ҳамдир


Download 126 Kb.
bet3/7
Sana18.12.2022
Hajmi126 Kb.
#1027662
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1403410478 45739

Яъни таълимлик билан тарбияланганлик иккаласи бир-бирига бирмунча алоқадор бўлиши билан бирга бошқа - бошқа ҳамдир.
Тарбиявий жараённинг ўзига хос хусусиятлари:

  • тарбиянинг шахснинг шаклланиши ва ривожланишидаги роли;

  • тарбиянинг тушунганлик категориялари;

  • тарбиявий иш маъносини аниқлаш;

  • тарбия истакларини таснифлаш;

  • ўқувчиларнинг шахсий хислатларини шакллантириш, олиб бориладиган тарбиявий ишларни тадқиқот этиш;

Бу жараёнларни ёритиш давомида таълим ва тарбия бир-бирига уйғун-лашиб кетганлигини, бир-бирини боғлайдиган жуда нозик, айрим ҳолларда жуда ингичка кўприкларнинг айримлари ҳақида тўхталиб ўтамиз.
Таълим ва тарбия жараёнларнинг ажралмас қисмларидан бири - таълим мазмуни ва шахсий хислатларни тарбиялаш. Ушбу мазмун шахс тафаккурини янги ижтимоий иқтисодий шароитларига уйғунлаштириш ва янада янги юқори босқичларга ривожлантириш, ахлоқий хислатларни шакллантириш имконини беради. Булардан ташқари, ўқув-тарбия тизимидаги ўқув, ижтимоий фойдали ва унумли меҳнат, эстетика, таълим воситалари, меҳнат, эстетик ва жисмоний тарбияни амалга ошириш имкониятларини беради.
Ўқувчиларнинг ўқитувчи билан мулоқати, ўқувчиларнинг дарс жараё-нида субъект сифатидаги актив фаолияти, ўқитувчининг ўқувчилар шахсини шаклланишига ижобий таъсир эта олиши бундай имкониятларнинг яна бир қиррасидир.
Шакл ва мазмун жиҳатларидан таълим ва тарбия методлари чамбарчас боғланиб кетган.
Юқорида келтирилган далиллар яна бир маротаба таълим билан тарбиянинг ажралмас жараён эканлигини ўқувчиларнинг атроф муҳитга, фан қонуниятларига, ахлоқ, одоб қоидаларига муносабати бевосита ўқув жараё-нида бошланиб дарсдан ва дарсдан ташқари фаолиятларида давом этишини кўрсатади.
Муносабатлар шакл ва мазмун жиҳатидан жуда ҳам турли-тумандир. Шулардан бири – шахснинг ижтимоий муносабатлари, ўқувчилар одоби, ахлоқига ижтимоий йўналиш беришга, тафаккурининг янада камол топишига йўл очади.
Муносабатларнинг катта бир гуруҳи ахлоқий хислатларни шакллан-тириш билан боғлиқ. Эстетик муносабатлар санъатни севиш, санъат бўйича ижод қилишга интилиш хиссиётларини шакллантириш билан алоқадордир.
Ўқувчининг шахсий жисмоний маданияти, унинг жисмоний тарбия дарсларида ва ўз устида, турли спорт секцияларида шуғулланишлари жараёнида шаклланади.
Демократик жамиятда ўқувчилар, умуман, ҳар бир инсон эркин фикрлайдиган этиб тарбияланади. Агар ўқувчилар эркин фикрлашни ўрган-маса, берилган таълим самараси сўст бўлиши муқаррар. Албатта билим керак. Аммо билим ўз йўлига. Мустақил фикрлаш ҳам катта бойликдир.
Билим жараёнида инсонда муайян фаолият билан бирга ички руҳий фаолият ҳам юз беради. Бу фаолият шахснинг руҳий ривожланишига олиб келади. Хўш таълим бирламчими ривожланиш бирламчими? Бу саволга кўпчилик психолог олимлар жавоб беришга харакат қилишган.
Кўпчилик олимларнинг фикрича таълим бирламчи, ривожланиш иккиламчи, яъни ҳар қандай ривожланиш маълум даражада тўпланган билимларга асосланади.
Билимлар мажмуаси – таълим ҳажми жиҳатидан кенгая боради. Сифат жиҳати яхшиланиши натижасида ривожланиш ҳам шунга узвий боғлиқ равишда рўй беради. Албатта, бу икки қирра орасида ҳам узвий боғланиш мавжуд. Таълим жараёнида одам меҳнат қуролларидан фойдаланиш кўникмаларини эгаллаб олади. Ўз-ўзидан маълумки, кишиларнинг таълим мобайнида намоён бўладиган ижтимоий муносабатлари уларнинг руҳий фаолиятларини ривожланишига олиб келади.
Ўзбек педагогик психологиясининг ўзига хос томонларидан бири бурчларни шакллантиришга фаол йўналтирилганликдир. Ривожланишни ҳисобга оладиган, уни таъминлайдиган таълим тизимини тузиш ўзбек миллий педагогикасининг асосий принципларидан ҳисобланади.
Таълим ривожланишининг бугунги даражасига эмас, балки ундан бир қанча даража юқори бўлган, ўқувчи ўқитувчининг раҳбарлиги остида етиши бўлган ривожланиш даражасига асосланиши лозим. Педагогик психология-нинг яна бир муҳим томони ҳар бир ёш давр учун ўзига хос ўқув меҳнат фаолиятини белгилашдир. Мактабгача ёшдагилар учун билим жараёни асосан яккама-якка ва жамоа бўлиб амалга ошириладиган ўйин орқали, бошланғич синф ўқувчилари учун ўйин билан биргаликда ўрганиш, ўрта синф ўқувчилари учун ўқув меҳнати, ижтимоий фойдали унумли меҳнат, бадиий санъат ижодкорлиги билан боғлиқ бўлган хунармандчилик меҳнати, жисмоний зўриқишни талаб қиладиган ўқув ишлаб чиқариш меҳнатларини уюштириш мумкин.
Ўрта синф ўқувчилари етарли даражада актив, мулоқатга мухтож ўқув дастурини эгаллашда бирмунча фаоллик кўрсатадилар.
Юқори синф ўқувчилари ишида ахлоқий фикрлар бирмунча мустақил, ўз-ўзини баҳолаш ва ўз-ўзини тарбиялаш, ўзини назорат қилиш элементлари шаклланиб ва аксарият ҳолларда ривожланиб боради. Юқори синф ўқувчилари ёшида касбга қизиқувчанлик, касб танлаш билан боғлиқ ўқув фаолияти етакчи ўринни эгаллайди.
Шахснинг ривожланишида ўқув, ақлий меҳнат, ижодиёти билан бирга мулоқат фаолияти ҳам алоҳида ўрин тутади. Мулоқат билимларни ўзлаштириш учун шарт-шароит яратади, билиш жараёнини фаоллаштиради.
Билиш фаолиятини фаоллаштиришда мулоқат турлари кўп. Бўлар радио, телевидение, компьютер орқали ўтказиладиган мулоқат турларига бўлинади.

Download 126 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling