Педагогик ҳамкорлик хақида тушунча (ўқув машғулотларида ҳамкорлик педагогикаси) Режа


Меҳнатни илмий асосда ташкил этишда намоён бўладиган 3 та конкрет белгилар


Download 126 Kb.
bet6/7
Sana18.12.2022
Hajmi126 Kb.
#1027662
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1403410478 45739

Меҳнатни илмий асосда ташкил этишда намоён бўладиган 3 та конкрет белгилар:
- вақтдан имкон қадар самарали фойдалаиши;
- меҳнат ва дам олиш учун яратилган қулай шарт-шароитлардан самарали фойдаланиш, уни ташкил этиш;
- барча имкониятларни ишга солган ҳолда меҳнат қилиш, ҳар томонлама ғамхўрлик қилиш.
Қонуният ва тамойилларнинг бажарилиши ўқитувчи меҳнатининг йўналишига боғлиқ:
- иш тажрибаси;
- ўрганиш ва тушунтириш тажрибаси;
- ишлаш учун шароитни яратилиши ва иш жойининг жиҳози.


1-йўналиш. Ўқитувчи касбига оидлари:
а) ўз ишига, касбига оид чуқур билимларни эгаллаш;
б) давлат томонидан кабул қилинган ҳужжатлар қонунларини билиш;
в) педагогика, психология ва хусусий методикани ўрганиш;
ғ) ўқувчилар жамоаси ва шахси ҳақидаги билимларни ўрганиш;
д) илғор тажрибани ўрганиш ва ўз ишида тадбиқ этиш;
е) ўз устида ишлаш ва ўз-ўзини тарбиялаш.


2- йўналиш. Ўз маҳорат элементларини хосил қилиш:
а) ўз ишига керакли бўлгаи ва педагогик маҳоратини оширишдаги кўникма ва малакаларни эгаллаш;
б) ўз кучи ва қобилинтини тўғри ишлата олиш;
в) ўз вақтида керакли ва тўғри қарор қабул қилиш.


3 - йўналиш:
а) ишнииг шароити ва коллективдаги маънавий ҳолат;
б) жамоадаги психологик ҳолат;
в) ижодий ёндашув;
г) инсонпарварлик;
е) гигиена қоидаларига риоя қилиш;
ж) кунни тўғри ташкил этиш.


4- йўналиш - ўқитувчини ўз меҳнатини илмий асосда ташкил этиш учун унда маълум даражада пеагогик фазилатлар бўлиши керак:
а) ким билан ишлаётганини аниқ билиши учун улар ҳақидаги тўлиқ маълумотга эга бўлиш;
б) ўз хоҳиши ва мақсадини аниқ билиш;
в) ўз олдига вазифа қўя олиш;
г) керакли мазмун, шакл, методларни танлай олиш;
д) ҳар ишнинг ҳолатини тахлил кила олиш;
е) методик қўлланмаларни ўрганиш ва уларни тўплай олиш;
ж) вақтни тўғри тақсимлаш.

Педагогик меҳнатни илмий ташкил этишда ўқитувчинииг кун тартиби ва иш жойи муҳим роль ўйнайди. Ўқитувчи ўзи учун энг оптимал юқори унум берадиган кун тартибини топа олиши керак. Педагогик меҳнатни илмий ташкил этишда қўйиладиган талабларни И. П. Радченко, Р. Расулова (Ташаузлик олима) томонидан ишлаб чнқилган. Уларнннг тавсиясига кўра педагогик меҳнатни илмий ташкил этинг энг муҳим талабларни бу асосий режалаштирниш, фаолиятни уюштириш унда қатнашаётганларнинг кучини ягона мақсадга бўйсундириш, рағбатлантириш, оператив назоратни ҳисобга олиш.


Шундай қилиб ўқитувчининг кун тартиби унинг фаолияти ва хаётни тартибга солувчи асосдир. У йўқ жойда меҳнат унуми ҳам паст бўлади, саломатлик йўқолиб боради. Натижада ўқитувчи сарф қилган кучини қайта тиклай олмайди, иш қобилияти йўқолади, оқибатда сифати пасаяди. Демак, илмий асосланган кун тартиби ўқитувчиларнииг ўз меҳнатини илмий ташкил этиш вазифасини ҳал этишга куйилган қадам бўлади. Педагогик меҳнатни илмий ташкил этиш шартларидан яна бири иш ўрнини тартибга солиш ва меҳнат шароитини ташкил этишдир. Ўқитувчининг иш жойи иш жараёнининг бир қисми бўлиб, меҳнат унумининг юқори бўлишига таъсир этади. Ўқитувчининг шу жойи, хусусияти, педагогик меҳнатнинг мазмуни ва хусусияти билан белгиланади.
Меҳнат шароити тушунчаси комплекс тушунча. Меҳнатни илмий ташкил этиш тажрибасига меҳнат шароити деганда одамнииг меҳнат қилаётган жойи, аниқ вазият, кўзда тутилади. Яна унга психо-физиологик, ижтимоий, психологик ва эстетик омиллар ҳам қўшилади.

Download 126 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling