Ота-оналар қўмитаси – тарбиявий, хўжалик вазифаларини ҳал этишда мактабга ёрдам кўрсатувчи ота-оналарнинг жамоатчилик уюшмаси.
Off–line воситаси – таълим жараёнида компьютерни Интернет тармоғига уланмаган ҳолатда ҳам қўллаш мумкин бўлган ўқитиш воситаси.
Очиқ дарс – 1) ўз маҳоратини оммалаштириш мақсадида тажрибали ўқитувчи томонидан ўзга ўқитувчилар иштирокида ўтказиладиган очиқ дарс; 2) ўқитувчи, талабалар ва мактаб инспектори иштирокида методист томонидан янги таълим метод ва усулларини кўрсатиш ва ўргатиш мақсадида ўтказиладиган кўргазмали дарс.
Очиқ мактаб – таълим методикасига шаклсиз ёндашув, ўқув материалларининг хилма-хиллиги, таълим олувчиларнинг қизиқишига қараб дарсларни танлаш.
Очиқ университет – Англияда 1969 йилда катта ёшдагилар учун бакалавр даражасини бериш мақсадида ташкил этилган ўқув юрти.
Оғзаки баён қилиш методи – мактаб таълим тизимида энг кўп қўлланиладиган ўқитувчининг оғзаки баёнига асосланилган метод.
Оғзаки нутқ – фикрни оғзаки баён қилиш, ўзаро мулоқотга киришиш шакли.
П
Палестра – Қадимий Афинадаги ўқув-тарбия муассасаси.
Пансофия – Ян Амос Коменский томонидан педагогик муомалага киритилган ва билимлар энциклопедиясини ифодалашга қаратилган атама.
Пантомимика – ўқитувчининг мимика, имо-ишора, интонациялар билан бирга, руҳий ҳолати, ҳис туйғуларини ифодаловчи ҳаракатлари. Пантомимика ўқувчи ва ўқитувчиларнинг ўзаро фикр алмашинуви ва бир-бирига таъсир қилиши учун қўшимча восита бўлиб хизмат қиладиган хатти-харакатлари.
“Пантомимо” машқлари – дарсда нофаол бўлган ўқувчининг ички қизиқиши ва фазилатини юзага чиқаришга кўмаклашадиган таълим усули.
Парадигма (юнон. рaradigma – намуна, ўрнак) – турли назарий йўналишлар.
Параллел синфлар – тенг ёшдаги ўқувчиларнинг ягона дастур асосида бир нечта бир хил синфларда ўқитилиши.
Паралогизм – ўқувчи ёки талабанинг тўғри фикрлаш қоидаларини бузиш, мантиқий хатога йўл қўйиш натижасида нотўғри хулоса чиқариши.
Do'stlaringiz bilan baham: |