Педагогик атамалар луғати


Download 0.99 Mb.
bet70/132
Sana13.11.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1770375
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   132
Bog'liq
portal.guldu.uz-ПЕДАГОГИК АТАМАЛАР ЛУҒ

Педагогик библиография – педагогик асарлар тавсифи, таснифи, уларни излаб топиш методикаси, уларга аннотация бериш ва изоҳлашни ўрганадиган библиографиянинг махсус тармоғи.
Педагогик восита – борлиқнинг педагогик фаолият инструментлари сифатида қўлланиладиган моддий ва маънавий қисмлари.
Педагогик газета – халқ таълими назарияси ва амалиётини акс эттирувчи қисқа даврий нашр.
Педагогик генеология – конкрет шахс тарбиясига унинг эмпирик асоси (насл-насаби) ни билган ҳолда қарашни талаб этувчи ёндашув.
Педагогик гуруҳ(жамоа) - муайян белги педагогик ихтисослик бирлигига асосланган фаолият кўрсатувчи педагоглар жамоаси.
Педагогик диффузия – илгари ўзлаштирилган ва қўлланилган педагогик инновацияларнинг янги шарт-шароитларга мослашган ҳолда кенг ёйилиши.
Педагогик ёндашув – бу таълим муассасаси раҳбари ёки ўқитувчининг педагогик фаолиятини ўзаро муайян, уйғун ғоялар, тушунча ва усуллардан фойдаланишига йўлловчи методологик йўналиш.
Педагогик жамият – педагогикага оид муаммоларни кўтариб чиқиш, педагогик билимларни амалиётга жорий этиш, таълим-тарбия бирлигини таъминлашга қаратилган халқ таълими ва педагогика намоёндалари уюшмаси.
Педагогик жамоа – 1) мутахассислик ва мақсадлар бирлиги асосида мужассамланган педагоглар гуруҳи; 2) ижтимоий аҳамиятга эга бўлган, педагогик фаолияти жараёнида юксак даражага эришган, умумий мақсад ва вазифаларига кўра бирлашган педагоглар гуруҳи.
Педагогик жараён – аниқ мақсадга йўналтирилган, мазмунан бой, таркиби жиҳатидан қатъий шаклланган ўқув вазиятида ўқитувчи ва ўқувчилар орасидаги ўзаро ҳамкорлик.
Педагогик жараённинг яхлитлиги – ўқувчилар ривожланишининг юқори даражасини таъминловчи педагогик жараёнга оид синтетик сифат.
Педагогик жараённинг қонуниятлилиги – педагогик мақсадга эришишнинг муваффақияти ва жарённинг йўналишини белгилаб берадиган мавжуд ички ва ташқи алоқалар тизими.
Педагогик журнал - (франц. journal-кундалик дафтар) - ёш авлод таълим-тарбияси масалалари ёритилган босма даврий нашр. Педагогик ахборотни танлаш, таҳлил этиш ва баҳолашнинг асосий воситаларидан бири.

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling