Педагогик атамалар луғати


Download 0.99 Mb.
bet78/132
Sana13.11.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1770375
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   132
Bog'liq
portal.guldu.uz-ПЕДАГОГИК АТАМАЛАР ЛУҒ

Педагогикага хослик – педагогикага хос бўлган қарашлар, атамалар нуқтаи назарлар мажмуи шахс яъни ўқитувчи, ўқувчи ёки талабаларга хос физиологик хислатлар.
Педагогиканинг предмети – шахс ва таълим-тарбия бериш жараёни, мазмуни, шакллари, воситалари, технологияларини қамраб олувчи тушунча.
Педагоглик – 1) педагогнинг вазифаси, иши, фаолияти, ўқитувчилик, мураббийлик; 2)педагогика талабларига жавоб берадиган, моҳир педагогларга хос иш, ҳаракат, хулқ-атвор ва касбий маҳорати.
Педалогия – ёш авлодни тарбиялаш ҳақидаги сохта фан бўлиб, у бола тараққиётининг психологик, анатомик, физиологик, биологик ҳамда социологик концепцияларининг механик йиғиндисидан иборат.
Педоном – қадимги Спартада қулдорларнинг болалари таълим-тарбиясини бошқарувчи шахс.
Педотриб – палестрада (қадимги Афинада эрамиздан олдинги 6-4 асрлардаги иккинчи мактаб босқичи) ўқувчилар жисмоний тарбиясини бошқарувчи шахс.
Педоцентризм – таълим-тарбия жараёнида боланинг шахсий қизиқиш ва эҳтиёжларига таяниш зарурлигини эътироф этадиган, педагогик –психологик ғояларга асосланувчи фикрий оқим.
Педоцентризм (юн. Pais-гўдак ва лот.centrum-марказ) – таълимнинг мазмуни, уни ташкил этиш, таълим методлари жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий шароити ва эҳтиёжига қараб эмас, балки фақат боланинг бевосита талаби ва туғма қизиқиши билан белгиловчи педагогик оқим.
Перцептив қобилиятлар – жамоа аъзолари, педагогик ходимлар, шунингдек ўқувчиларнинг ички дунёсига кира билиш, психологик кузатувчанлик, бўйсунувчиларнинг вақтинчалик психик ҳолатлари билан боғлиқ нозик томонларини идрок этишдан иборат қобилият.
Пинбоард методи (ингл. Pin – мустаҳкамлаш, board-доска)ўқувчиларни тизимли ва мантиқий фикр билдиришга ўргатадиган метод.
Позиция (нуқтаи назар) – педагогнинг таълим-тарбия жараёнига бўлган ёндашуви, қараши.
Прагматик педагогика – 1) шахсий кузатув ва ҳаётий тажрибалар асосида билим, кўникма ва малакаларнинг шакллантирилишини ўрганувчи педагогик йўналиш; 2) педагогиканинг алоҳида йўналиши бўлиб, ўқувчи ва талабага таълим-тарбия бериш, унинг эркинлиги, тадбиркорлиги ва хурфикрлилигини ривожлантириш муаммолари билан шуғулланади.

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling