Педагогик атамалар луғати


Download 0.99 Mb.
bet75/132
Sana13.11.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1770375
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   132
Bog'liq
portal.guldu.uz-ПЕДАГОГИК АТАМАЛАР ЛУҒ

Педагогик тест – таълим жараёни субъектларининг ақлий- интеллектуал даражаси, билим, кўникма ҳамда шахсий сифатларини текширувчи қисқа масалалар.
Педагогик техника – узлуксиз ривожлантириш педагогларнинг ички фаолиятидан келиб чиқадиган ўз маҳоратини ифодалай олиш қобилияти.
Педагогик технология – а) ўқув фаолиятини оқилона ташкил этиш ва жиҳозлаш; б) имкон қадар озроқ вақт сарфлаб, таълим натижасини кафолатлайдиган изчил педагогик тизим; в) педагогик муаммоларни методологик даражада ҳал этишга имкон берувчи педагогик ҳодиса; г) ўқув жараёнини тўлиқ бошқариш имконини берадиган тизимли тафаккур усулини педагогик амалиётга татбиқ этиш шакли; д) педагогик мақсадга эришишни кафолатлайдиган харакатларнинг изчил тизими.
Педагогик технология картаси(харитаси) – педагогикага оид технологик жараёнлар, ҳаракатлари (бунда асосан уларнинг график шакли назарда тутилади) нинг босқичма-босқич изчил тавсифланиши.
Педагогик технология схемаси – педагогик жараён алгоритмининг шартли, функционал ёки тузилмавий элемент ва (график ёки рамзий) белгилар ёрдамида ифодаланиши.
Педагогик технология тузилмаси – Педагогик технология таркибий қисмларининг яхлит ифодаланиши.
Педагогик технологиянинг горизонтал тузилмаси – 1) илмийлик;
2) формал-тавсифийлик; 3) ҳаракатли – жараёнли технологиялар ифодасидан иборат бўлган педагогик технологиялар.
Педагогик тренинг – тез ўқиш ва ёзиш машқи, фикрлаш техникаси, графология, мимика, тақлид ва пантомимика услубларини эгаллаш машқлари.
Педагогик тизим – 1) маълум педагогик концепция, назария ва ёндашувларнинг муаллифлар томонидан педагогик амалиётга жорий этишдаги изчиллик; 2) ўқувчи шахсининг шаклланишига таъсир кўрсатадиган педагогик прицип, восита, усул ва методлар йиғиндиси;
Педагогик тушкунлик – ижтимоий муҳит ва таълим-тарбиядаги етишмовчиликлар натижасида ўқувчиларнинг онги ва ҳатти-ҳаракатида содир бўладиган четланиш.(салбий ҳолат)
Педагогик тўплам – таълим-тарбия масалаларига бағишланган илмий асарлардан ташкил топган китоб.

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling