Педагогик атамалар луғати


Download 0.99 Mb.
bet72/132
Sana13.11.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1770375
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   132
Bog'liq
portal.guldu.uz-ПЕДАГОГИК АТАМАЛАР ЛУҒ

Педагогик кўргазмалар – педагогик меъёрий ҳужжатлар, дастурий-методик адабиётлар, фотография, ўқув-лаборатория жиҳозлари, болалар бадиий ва техник ижоди намуналарини оммавий тарғиб-ташвиқ этишга қаратилган кўргазма.
Педагогик лойиҳалаш – педагогик жараённинг яхлит мазмуни ва унинг таркибий қисмларини босқичма-босқич муайян узвийликда режалаштириш.
Педагогик луғат – 1) педагогикага оид сўзлар (ёки морфемалар, сўз бирикмалари, иборалар ва бошқалар) муайян тартибда (алифболи, уяли, мавзули) жойлаштирилган, тавсифланувчи бирликлар, уларнинг келиб чиқиши, маънолари, ёзилиши, талаффузи, услубий мансублиги, бошқа тилларга таржимаси хақида маълумотлар жамланган китоб; 2) педагогик луғатлар маънавий маданият соҳасида муҳим ўрин эгаллайди, уларда жамиятнинг маълум даврда эришган таълим-тарбияга оид билимлари акс этади.
Педагогик маълумотлар банки – барча ўқув ахборотлари йиғиндиси.
Педагогик маҳорат – 1) касбий кўникмаларнинг юксак даражада ривожланиши; 2) шахснинг касбий сифатлари, лаёқат қобилиятлари мажмуи; 3) санъат даражасидаги маҳорат; 4) педагогик моҳирлик, санъат ва билимдонлик.
Педагогик мақсад – педагогик фаолиятнинг прогноз қилинган натижалари.
Педагогик менежмент (инглизча-бошқариш, ташкил этиш) педагогиканинг таълим жараёни ёки ўқув муассасасини бошқариш назариясини ифодаловчи бўлимb.
Педагогик метод – воқеликни амалий ва назарий эгаллаш, ўзлаштириш, ўрганиш, билиш учун йўл-йўриқлар, усуллар мажмуаси, ўқитувчининг педагогик билимларни яратиш ва асослаш усули.
Педагогик модел (лот modulus – ўлчов, меъёр)1) ўқув жараёни мазмуни ёки педагогик воситанинг намунаси, меъёри, ўлчови, кенг маънода уларнинг фикрий тавсифи; 2) ўқув материали ёки таълим мазмунининг яхлит тарздаги кўриниши.
Педагогик муаммо (грек. problema – топшириқ, вазифа) – таълим олувчи томонидан билим ва тажрибалари асосида тегишли вазиятда юзага келган қийинчилик ва зиддиятларни ҳал этиш зарурлигини англаш ҳодисаси.

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling