Педагогик атамалар луғати


Download 0.99 Mb.
bet74/132
Sana13.11.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1770375
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   132
Bog'liq
portal.guldu.uz-ПЕДАГОГИК АТАМАЛАР ЛУҒ

Педагогик стратегия – таълим-тарбия ва педагогика фанида аниқ белгиланган мақсадларга эришишга йўналтирилган асосий ҳаракатларнинг узоқ муддатли дастури.
Педагогик тавсифнома – ўқувчининг ахлоқи ва алоҳида машғулот турлари бўйича ўзлаштириши, синфдан ташқари ҳамда жамоат ишларидаги фаолияти, ақлий, жисмоний ривожланиши, интизоми ҳамда ахлоқий хусусиятлари баён этилган ҳужжат.
Педагогик тадбир – ўқувчи, талаба ва ўқитувчиларнинг бир вақтда маълум мақсадларда уюштирилган биргаликдаги фаолияти.
Педагогик тадқиқот – педагогика соҳасида амалга ошириладиган илмий изланиш.
Педагогик тажриба – ўқитувчининг таълим-тарбияни ташкил этиш ва амалга ошириш маҳорати.
Педагогик такт – ҳар қандай педагогик таъсирга нисбатан қўлланиладиган чора-тадбирларни (рағбатлантириш, жазолаш, панд-насиҳат) ҳис эта билиш.
Педагогик таксономия – (грек. «taxis» - тартиб билан жойлашти­риш ва «nomos» - қонун) – ўқув мақсадла­рининг таснифланиши, ўқув фани бўйича хусусий мақсадларнинг аниқ белгиланиши.
Педагогик тактика – таълимнинг бош мақсади йўлида хусусий, оралиқ масалаларни ҳал қилишга йўналтирилган ҳаракатларни ташкил қилиш усули. Тактика жараёнининг охирида стратегик мақсадларга кўпроқ самара билан эришишни таъминлаш учун шароитнинг ўзгаришларини мос равишда ҳисобга олиш.
Педагогик тасниф – педагогик ҳодисаларни муайян муҳим белгиларига кўра гуруҳларга ажратиб таснифлаш.
Педагогик ташвиқот – аҳоли кенг қатлами орасида таълим-тарбия оид муҳим маълумотларни ёйиш.
Педагогик ташхис – педагогик жараён унинг умумий ҳолати, таркибий қисмларини ҳар томонлама, текшириш ва баҳолаш.
Педагогик таълим – 1) ўқув – тарбия муассасалари ходимларини касбий тайёрлаш; 2) ўқитувчи ва тарбиячиларни тайёрловчи, малакасини оширувчи ва қайта тайёрловчи олий ва ўрта махсус ўқув юртлари ҳамда малака ошириш институтларида олиб бориладиган таълим-тарбия ишлари.
Педагогик (таълим) технологияси – илмийликка асосланган ҳолда, вақт ва маконга нисбатан дастурлаштирилган, муайян белгиланган натижага олиб келувчи, педагогик жараёнларга оид компонентларнинг барчасини бирдек ишга сола олувчи тизим.

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling