Педагогик атамалар луғати


Педагогик қўллаб–қувватлаш –


Download 0.99 Mb.
bet77/132
Sana13.11.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1770375
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   132
Bog'liq
portal.guldu.uz-ПЕДАГОГИК АТАМАЛАР ЛУҒ

Педагогик қўллаб–қувватлаш – педагогик фаолиятнинг бир тури бўлиб, ўқувчиларга ўз-ўзини ривожлантириш, ҳаёти ва таълимий муаммоларни ечиш, ички ва ташқи қарама қаршиликларни енгишда кўмаклашишдан иборат фаолиятдир.
Педагогик ҳамжамият – таълим-тарбия жараёнида касбий нуқтаи назардан ўзаро алоқада бўлган, умумий ташкилий, амалий ўқув-тарбиявий ҳамкорликка эга бўлган педагогик ижод субъектлари.
Педагогика – 1) таълим-тарбиянинг назарий асосларини тадқиқ этувчи фан; 2) ёшларга таълим-тарбия ҳамда маълумот бериш, уларни ривожлантиришнинг назарий ва амалий жиҳатларининг ўрганувчи ўқув фани; 3) педагогика олий ўқув юртларида ўқитиладиган туркум фанларининг умумий номи.
Педагогика институти – ўқитувчиларни тайёрловчи олий ўқув юрти.
Педагогика кафедраси – педагогика назарияси ва тарихи соҳасида фаолият юритадиган олий ўқув юрти профессор –ўқитувчилари, доцент ва ассистентлари уюшмаси.
Педагогика коллежи – мактабгача ҳамда бошланғич таълим ўқитувчилари ва тарбиячилари тайёрлайдиган таълим муассасаси.
Педагогика курси – ўқитувчилар тайёрлаш ва малакасини ошириш шаклларидан бири.
Педагогика тарихи – 1) педагогика фанининг педагогик таълимот, шахсни ўқитиш ва тарбиялашнинг тарихий тараққиёт босқичларини ўрганувчи бўлими; 2) олий таълим тизимида педагогик туркум фанларга кирувчи ўқув курси; 3) жамият тараққиётининг турли даврларида таълим-тарбиянинг назарий-амалий ҳолати ҳамда ривожланишини ўрганувчи педагогика фани тармоғи. 4) педагогик таълимот тарихи ва тарбиянинг ривожланиши масалаларини ижтимоий ҳодиса сифатида тадқиқ этувчи педагогик билимлар тармоғи.
Педагогика фани – ёш авлодга таълим-тарбия беришнинг назарий асослари, амалий йўналишлари ҳамда педагогика ва таълим тарихи муаммоларини тадқиқ этиш билан шуғулланадиган фан.
Педагогика Фанлари Илмий тадқиқот институти – Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий тадқиқот институти – пед. назарияси ва тарихи, таълим назарияси ва методикаси, хусусий методика соҳасида илмий педагогик тадқиқотлар олиб борадиган муассаса.

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling