Педагогик мулоқот – билиш ёки баҳолаш характеридаги ахборот алмашув жараёнида икки ёки ундан ортиқ шахс (ўқитувчи, ўқувчи)нинг ўзаро таъсирга эга фаолияти.
Педагогик муносабат – таълим жараёни элементларининг ўзаро алоқадорлиги.
Педагогик мутахассис – муайян педагогик фаолият билан мунтазам шуғулланадиган шахс.
Педагогик муҳит – ўқувчилар, талабалар учун узлуксиз таълим жараёни, оилада яратилган таълим-тарбиявий жараён.
Педагогик назария – илмий билишни нисбатан юқори ташкилий шакли, педагогиканинг қонуниятлари ҳамда ўқув-тарбия жараёни орасидаги алоқадорликни ифодаловчи яхлит ёндашувлар тизими; 2) таълим-тарбияга оид қарашлар, ёндашувлар, қонуниятлар ва тамойиллар тизими; 3) Олий ўқув юртлари учун ўқув курси.
Педагогик негиз – педагогиканинг доираси, мақсад ва вазифалари нуқтаи назаридан белгиланиши ва ўрганилиши.
Педагогик неология – 1) педагогика назарияси ва амалиётидаги янги ёндашувлар, назариялар; 2) педагогика фани ва таълим тизимида янгилик яратиш ҳақидаги таълимот.
Педагогик парадигма – педагогикадаги илмий муаммоларни ҳал этиш намунаси сифатида қабл қилинган назария.
Педагогик позиция – 1) дунёни билишнинг ақлий, қатъий иродавий педагогик тизими ҳамда педагогик фаолият муносабатлари; 2) педагогнинг таълим-тарбия жараёнига бўлган ёндашуви, қарашлари.
Педагогик праксиология – педагогик янгиликларни жорий этиш ва улардан фойдаланишга оид фаолият ҳақидаги назариялар.
Педагогик принцип – ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш, унинг мазмунини танлаш ҳамда ўқувчи ва талабаларнинг ақлий, бадиий, ижодий, меҳнат ва жисмоний фаолиятларини ташкил этишда таяниладиган қонуниятлар.
Педагогик прогностика – педагогика фанининг таълим-тарбия истиқболини башорат қилиш билан шуғулланадиган тармоқ.
Педагогик психология – ёшларга узлуксиз таълим-тарбия беришнинг психологик муаммоларини ўрганувчи махсус соҳаси.
Педагогик статистика – мактаб ва халқ таълими ташкилотлари фаолиятининг миқдорий жиҳатларини ўрганишга қаратилган ижтимоий статистика тармоғи.
Do'stlaringiz bilan baham: |