Педагогик дастурий воситалар ва уларни
Курс лойихасини ташкил этиш бўйича кўрсатмалар
Download 148.14 Kb.
|
37446 Педагогик дастуий воситалар ва уларни яратиш технологиялари
Курс лойихасини ташкил этиш бўйича кўрсатмалар
Ўқув режада курс иши режалаштирилмаган. Мустақил ишни ташкил этишнинг шакли ва мазмуни Талаба мустақил ишни тайёрлашда «Педагогик дастурий воситалар ва уларни яратиш технологиялари» фанининг хусусиятларини хисобга олган холда қуйидаги шакллардан фойдаланиш тавсия этилади: дарслик ва қўлланмалар бўйича фан боблари ва мавзуларни ўрганиш; тарқатма материаллар асосида маърузалар қисмини ўзгартириш; автоматлаштирилган ўргатувчи ва назорат қилувчи тизимлар билан ишлаш; махсус адабиётлар бўйича бўлимлар ва мавзулар устида ишлаш; янги техникаларни, аппаратураларни, жараёнлар ва технологияларни ўрганиш; талабанинг ўқув илмий тадқиқот ишларини бажариш билан боғлиқ бўлган бўлимлари ва мавзуларини чуқур ўрганиш; фаол ва муаммоли ўқитиш услубидан фойдаланиладиган ўқув машғулотлари; масофавий (дистанцион) таълим. Мустақил иш учун намунавий мавзулар: Педагогик дастурий воситалариинг тадбиқ этилишининг тарихи. Жамият ахборотлашувининг таълим ахборотлашишининиг ривожланишига таъсири. Педагогик дастурий воситаларни таълим жараёнига тадбиқ қилишнинг мақсад ва вазифалари. Педагогик дастурий воситаларини яратиш ва қўллашда педагогик-эргономик талаблар. Назорат қилувчи дастурлар ва уларнинг яратиш технологияси Ўргатувчи дастурлар ва уларнинг яратиш технологияси Электрон дарсликларини тахлил килиш Овозли эффектлар учун дастурий таъминот ва уларнинг турлари билан ишлаш Видео эффектлар учун дастурий таъминот ва уларнинг турлари билан ишлаш Мултимедияли педагогик-дастурий воситаларни яратиш WEB-технологиялари асосида электрон луғатини яратиш WEB-технологиялари асосида ўқув қўлланма яратиш WEB-технологиялари асосида тест дастурини яратиш WEB-технологиялари асосида электрон ўқув материалларни яратиш Мазкур фанни ўқитиш жараёнида таълимнинг замонавий илғор интерфаол усулларидан, педагогик ва ахборот – коммуникация технологияларининг презентация (тақдимот), мултимедиа ва электрон-дидактик технологиялардан фойдаланилади. лаборатория машғулотларда ақлий ҳужум, кластер, блиц-сўров, гуруҳ билан ишлаш, инсерт, тақдимот, кейс стади каби усул ва техникалардан кенг фойдаланилади. Download 148.14 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling