Педагогик дастурий воситалар ва уларни


Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги


Download 148.14 Kb.
bet3/7
Sana02.06.2024
Hajmi148.14 Kb.
#1833449
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
37446 Педагогик дастуий воситалар ва уларни яратиш технологиялари

Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги
ва услубий жиҳатдан узвийлиги

Бу фан “Касбий психология”, «Касбий педагогика», «Информатика», «Замонавий дастурлаш тиллари», «Мултимедиа тизимлари ва технологиялари» фанларининг назарий ва амалий хулосаларига таянади ва 7 – 8-семестрларида ўқитилади.




Фаннинг илм-фан ва ишлаб чиқаришдаги ўрни

Ахборот-коммуникация технологиялари ва интернет технологияларнинг жадал суръатда фан-техника, иқтисодиёт ва таълим ва жамиятимизнинг бошқа йўналишларига кириб бориши, турли хисоблаш техникасидан фойдаланувчилар сони тоборо кўпайиб боришига олиб келмоқда. Шунинг учун хам ахборот тизимлари ва компьютерлар билан мулоқат, бу сохада мутахассис бўлмаган фойдаланувчилар учун мухим ахамият касб этади. Шунинг учун педагогик дастурий воситалар ва уларни яратиш технологиялари асосини билиш компьютерлардан самарали фойдаланишга ва бу билимларни авваламбор дарс жараёнига самарали қуллаш имконини яратади.


Шунинг учун хам ушбу фан асосий ихтисослик фани хисобланиб, ахборот коммуникация технологияларининг асосий бўғинидир.


Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик технологиялар

Талабаларнинг «Педгогик дастурий воситалар ва уларни яратиш технологиялари» фанини ўзлаштиришлари учун, ўқитишнинг илғор ва замонавий усулларидан ва хамда янги информацион технологияларидан фойдаланиш мухим ахамиятга эга.


Фанни ўзлаштиришда дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар, маъруза матнлари, тарқатма материаллар, электрон маърузалар, электрон қўлланмалар, видео қўлланмалардан фойдаланилади. Маъруза дарслари интерактив доска ва компьютерли синфлардан фойдаланган холда, амалий ва тажриба ишлари махсус жихозланган, локал тармоқли, интернетга уланган компьютер хоналарида олиб борилади.


АСОСИЙ ҚИСМ


Фаннинг назарий машғулотлари мазмуни



  1. Таълим жараёнида ахборот ва коммуникацион технологияларини яратиш ва фойдаланиш дидактик асослари.

  2. Педагогик дастурий воситаларидан фойдаланишнинг мақсад ва вазифалари.

  3. Педагогик дастурий воситаларнинг классификацияси ва дидактик вазифалари.

  4. Педагогик дастурий воситаларини баҳолашда эксперт ва аналитик методлар.

  5. Автоматлаштирилган ўршатувчи дастурлар (АЎД). АЎДнинг турлари ва қўлланиш соҳалари.

  6. АЎДнинг тузилиш тамойиллари ва лойиҳалаш босқичлари.

  7. Билимларни намойиш қилиш турлари.

  8. АЎДни такомиллаштириш учун қўлланиладиган технологиялар: МОБТ, махсус дастурий комплекслар, офис технологиялари.

  9. Жахон ахборот таълим ресурслари.

  10. Таълимда масофавий технология – ахборот оламнинг кенгайиши сифатида.

  11. Махсус муаллифли дастурий мухитлар (МДХ)

  12. Педагогик дастурий воситаларида ўқув фаолиятини бошқариш.

  13. Педагогик дастурий воситалар яратиш асослари. Дастурлаш тилларида педагогик дастурий воситаларини яратиш.

  14. Таълимда ахборот ресурсларининг интеграцияси.




Download 148.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling