Фаннинг мақсад ва вазифалари
Педагогик дастурий воситалар ва уларни яратиш технологиялари фанини ўқитишдан мақсад – олий ўқув юртида таҳсил олаётган талабаларга замонавий педагогик воситалари хақида билим бериш, ва уларни яратиш ва ўқув-таълим жараёнига қўллаш учун керакли кўникма ва малакаларини шакллантириш.
Педагогик дастурий воситалар ва уларни яратиш технологиялари фанининг вазифаси:
замонавий педагогик воситалари ҳақида тушунчаларни, уларнинг ҳар хил турлариги яратиш технологиялари ва таълим жараёнида қўллаш усуллари билан ишлаш малакасини шакллантириш, замонавий ахборот технологияларини ўз фанларини ўқитишда ва улардан муайян фойдаланиш ҳақида маълумот беришдан иборат.
Фан бўйича талабаларнинг тасаввур, билим, кўникма ва
малакаларига қўйиладиган талаблар
«Педагогик дастурий воситалар ва уларни яратиш технологиялари» ўқув фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида бакалавр:
- педагогик дастурий воситаларнинг умумий таърифини, намойиш этувчи дастурларини, назорат қилувчи дастурларини, ўргатувчи дастурларини, дастурий воситаларнинг дидактик имкониятларини, эксперт-ўргатувчи тизимларини, автоматлаштирилган ўргатувчи тизимларини, фойдаланувчи ва педагогик-дастурий воситаларнинг ўзаро хамкорлигини ташкил этиш методларини; педагогик-дастурий воситалар яратиш тамойилларини; педагогик-дастурий воситалар сценарийсини яратиш технологиясини; педагогик дастурий воситаларда ўқув фаолиятини бошқариш; дастурлаш тилларида педагогик-дастурий воситалар яратиш технологиясини; элеcтрон таълим ресурсларини яратиш учун замонавий дастурий тизимлар ва улардан педагогик дастурий воситаларни яратиш усулларини билиши керак.
- педагогик-дастурий воситаларининг сценарийсини яратиш технологияси: фойдаланиш мақсадини аниқлаш, ўқув материалларини тахлил қилиш ва танлаш, уни структуралаш ва формаллаштириш, педагогик сценарийни тақдим этиш; педагогик дастурий воситаларда ўқув фаолиятни бошқариш; дастурлаш тилларида педагогик-дастурий воситалар яратиш кўникмаларига эга бўлиши керак;
- ўқув-таълим жараёнида педагогик-дастурий воситаларини яратиш ва улардан самарали фойдалана олиш малакаларига эга бўлиш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |