“pedagogik mahorat” ilmiy-nazariy va metodik jurnal 021, Maxsus son issn 2181-6883
“PEDAGOGIK MAHORAT” ILMIY-NAZARIY VA METODIK JURNAL 2021, Maxsus son
Download 1.9 Mb. Pdf ko'rish
|
PM. MS. Sport
“PEDAGOGIK MAHORAT” ILMIY-NAZARIY VA METODIK JURNAL 2021, Maxsus son
11 11. Ўқитишнинг замонавий технологияларини мунтазам қўллаш ва бунда ўқув маълумотлари, мавзуларнинг назарий ва амалий йўналишини инобатга олиш. 12.Таълим олувчилар, касбга тайёрланаётганларнинг ўкиш-билиш фаолияти жараёнида уларнинг ўзлаштириш даражасини муайян юксалишини таъминловчи ўқитиш технологияларини қўллашга эришиш. 13.Ўқув мақсади, таълим шакллари, методлари ва воситаларини мувофиқлаштириш. Демак, ўқув жараёнини акмеологик ёндашув асосида лойиҳалашда юқорида қайд этиб ўтилган талаблар ва уларни амалга оширишга йўналтирилган ҳаракатлар йиғиндиси, таълим жараёнини мақсадга мувофик лойиҳалаш ва шу асосда касбий тайёргарлик, шахсий-ижтимоий қизиқишларни ривожлантириш учун катта имкон яратади ҳамда таълим олувчиларнинг мукаммал билим олишлари, камол топишларини таъминлайди.(8,17) Ўқув жараёни бундай такрорланадиган шаклга эга бўлгани учун модул характерини касб этади, алоҳида блок(қисм)ларга ажратилади, улар турли мазмунга, лекин умумий тузилишга эга бўлади [4, 32-33]. О.Розиқов таълим технологиясининг амалий асоси – таълим лойиҳасини тайёрлаш ва лойиҳани амалга оширишдан иборат бўлади деб таъкидлайди [6, 12-13]. Муаллифнинг фикрича ўқув машғулотларини лойиҳалашда ўқитувчи таълим мақсади, таълим мазмуни, ўқув дастури, дарслик ва ижодий фаолиятга йўналтирувчи топшириқлар мазмунини, ўқитувчи – ўқувчи ҳамкорлигининг олдинги иш фаолияти мазмуни, келажакдаги амалга ошириладиган фаолияти инобатга олади. Бунда ўқув дастури, дарсликлардан ўрин олган ҳар бир мавзунинг ўқувчи томонидан тўлиқ ўзлаштирилишига, билим даражасини ўқув кўникмалари, малакалари билан талаблар асосида таққослашга эътибор қаратилиши керак. Ўқув жараёнини лойиҳалашда ўқувчиларнинг белгиланган мақсад сари ҳаракатланиши бундай узлуксиз назорат қилишни эътибордан четда қолмаслиги керак. Юқорида қайд этилганларга асосланиб айтиш мумкики, ўқув машғулотининг ҳар қандай босқичи лойиҳаланишига акмеологик жиҳатдан ёндашилганда куйидагиларга эришилади: - таълим боскичининг умумий мақсадидан келиб чиқиб, машғулотнинг ойдинлаштирилган мақсади белгиланади; - ойдинлаштирилган мақсадга эришиш учун ўқитиш шакллари, усуллари, воситалари олдиндан танлаб олинади; - мақсадга эришилганлик ташхисланиб ўзлаштириш натижалари асосланади. Бунда ўқув жараёнини лойиҳалашнинг ўзига хос томони шундаки, таълим натижаси репродуктив равишда ўзлаштириладиган билим, кўникма ва малакалар билан чегараланиб қолмасдан, ўқув жараёнига ижодий, тадқиқотчилик нуқтаи-назаридан ёндашиш ҳам йўлга қўйилади. Шундай қилиб, таълим жараёнига педагогик технологияларни акмеологик ёндашув асосида татбиқ қилиш, яъни таълим мақсадларини ойдинлаштириш, мақсадга эришиш учун ўқитиш шакллари, усуллари, воситаларини танлаш ва мақсадга кўра таълим натижаларини кафолатлащ, бунинг учун таълим жараёнида ўқувчилар фаолиятини мувофиқлаштириш, фаол ва ижодий ўқув ишларни йўлга қўйиш, ўқув жараёнини лойиҳалаштириш педагогик технологияга акмеологик ёндашувнинг ўзига хос хусусиятдир. Download 1.9 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling