“pedagogik mahorat” ilmiy-nazariy va metodik jurnal 021, Maxsus son issn 2181-6883


Key words: democracy, reform, national reception, virtual reception, strategy, development


Download 1.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/200
Sana05.04.2023
Hajmi1.9 Mb.
#1275590
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   200
Bog'liq
PM. MS. Sport

Key words: democracy, reform, national reception, virtual reception, strategy, development. 
 
Ҳозирги кунда дунёнинг 200 дан зиёд мамлакатидан 160 тасида демократик ривожланиш 
йўлининг танланганлиги мазкур йўналиш адолат тизимига тўлиқ асосланганлигини ифодалайди. 
Ўзбекистон мустақиллика эришган дастлабки кунларидаёқ Биринчи Президентимиз Ислом Каримов 
томонидан 
мазкур 
йўлнинг 
афзалликлари 
таҳлилий 
тушунтириб 
берилди. 
Натижада 
ислоҳотларимизнинг етакчи мезонига айлантирилди. Президент Шавкат Мирзиёевнинг таъкидлаши 
бўйича бошланган ислоҳотларимизни изчиллик билан давом эттириш Ўзбекистоннинг истиқболига 
гаров.
Шахс эркинлигини эркинликнинг айнан ана шу ижобий ва салбий хусусиятларидаги мувозанат 
белгилайди. Шарқ ва Ғарб жамиятшунослари аввалдан шахс эркинлигининг руҳий-фалсафий (Алишер 
Навоий, Бедил), ижтимоий-руҳий (Форобий, Лебон, Тард, Ортега-И-Гассет), руҳий-индивидуал 
(Фрейд), контракцион (Дюи, Мид), хатти ҳаракатли (Вебер), сотсиометрик (Морено), ижтимоий 
(Франкфурт мактаби), феноменологик (Шюс), бегоналашув (Фромм), аномик (Дюркгейм, Мертон), 
манфаатли (Рассел), зиддиятли (Дарендорф), экзистенсиал (Хабермас) талқинини баён этиб келганлар. 
Аммо ҳозирда масаланинг туб моҳиятини шахснинг ижтимоий бир бутунликка интилиши, жамият 
билан уйғунлашишга мойиллиги, яъни интеграциялашув муаммоси ташкил қилмоқда. Шахс 
эркинлигини таъминлашда сиёсий ва хуқуқий институтларнинг демократик асосдаги тизимини 
шакллантириш муҳимдир. Шу билан бирга бунда хусусий тадбиркорлик фаолиятига, бозор 
муносабатлари жараёнида шахснинг ижтимоий фаоллиги ҳам муҳим аҳамият касб этади. Фикримизча, 
Ўзбекистон Конституциясида инсон эркинлигига ўзининг тўғри, макбул талқинини топган, яъни унда 
эркинлик бошқаларга зарар келтирмайдиган фаолият сифатида баҳоланган. Зеро жамият ва давлат, 
ижтимоий тузум ва сиёсий институтлар ўртасидаги муносабат индивид, ижтимоий бирликлар ва 
гуруҳлар ўртасидаги муносабатларга кўп жиҳатдан боғлиқ бўлиб, уларнинг барчаси миллий ғоя 
тамойиллари асосида уйғунлаштиришни талаб этади. 
Бугунги кунда мамлакатимизда ҳокимият ва бошқарув идоралари фаолияти самарадорлиги 
оширилмоқда, жамоат ташкилотларининг янги қиёфаси шаклланмоқда, таъбир жоиз бўлса, сиёсий 
тизим модернизацияси юз бермоқда. Бу жараёнга миллий истиқлол ғояси тамойилларини узвий тарзда 
сингдириб бориш ва уларни демократик институтлар фаолиятининг таркибий қисмига айлантириш 
муҳим аҳамият касб этмоқда. 
Мустақиллик – ҳуқуқ, Конституция эса мазкур ҳуқуқнинг асосидир. Бундан чорак аср муқаддам 
– ёш давлатимиз энди оёққа туриб келаётган қалтис ва нозик бир вазиятда асосий қонунимиз 
https://buxdu.uz



Download 1.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   200




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling