“pedagogik mahorat” ilmiy-nazariy va metodik jurnal 021, Maxsus son issn 2181-6883
Миллий халқ ўйинларининг баркамол авлод тарбиясидаги аҳамиятини қуйидаги
Download 1.9 Mb. Pdf ko'rish
|
PM. MS. Sport
- Bu sahifa navigatsiya:
- “PEDAGOGIK MAHORAT” ILMIY-NAZARIY VA METODIK JURNAL 2021, Maxsus son
- Психологик аҳамияти
- Жисмоний ва соғломлаштирувчи аҳамияти
Миллий халқ ўйинларининг баркамол авлод тарбиясидаги аҳамиятини қуйидаги
тартибда кўриш мумкин: https://buxdu.uz “PEDAGOGIK MAHORAT” ILMIY-NAZARIY VA METODIK JURNAL 2021, Maxsus son 116 – педагогик; – психологик; – тарбиявий; – жисмоний ва соғломлаштирувчи. Педагогик аҳамияти – ўйин ҳар бир шахснинг ҳис-туйғусини, тасаввурини, дунёқарашини бойитиб боради. Яна уларнинг кузатувчанлиги, зийраклиги, зеҳнини таҳлил қилиб, билимини оширади. Ўйинлар орқали ёшларга маданиятимиз ва урф-одатларимиз таништирилади. Психологик аҳамияти – ўйинлар шахснинг руҳияти ва кайфиятини кўтаришга хизмат қилади. Тарбиявий аҳамияти – ёшларни иродали, сабр-тоқатли, ҳаёт қийинчиликларини енгадиган, ғалаба қозонишга интиладиган, чаққон, эпчил, мард қилиб тарбиялайди. Жисмоний ва соғломлаштирувчи аҳамияти – миллий ўйинлар ўйналганда организм тизимлари ва нафас олиш, мушак, юрак қон томирларга самарали таъсир қилади. Мактаб, дарс, синфдан ташқари ўқув спорт ва болалар билан оммавий спорт ишларини ташкил қилишда ҳаракатли ўйин жуда катта ўринни эгаллайди. Жисмоний тарбия бўйича мактаб дастурида барча синфларда жисмоний тарбия дарсларида ҳаракатли ўйиналарни ўтказиш мўлжалланган. Дарсда ҳаракатли ўйинларни бошқа жисмоний тарбия воситалари – гимнастика, енгил атлетика, спорт ўйинлари, кросс тайёргарлиги билан бирга қўшиб олиб борилади. Ўйинлар дарслар ўртасидаги ва узайтирилган танаффусларда, мактабда ўтазиладиган байрам ва бошқа тадбирларда ҳам қўлланилиши ўйинлар спорт секцияларида умумий жисмоний тайёргарликни оширишда, шунингдек, у ёки бошқа спорт турлари учун зарур бўлган жисмоний сифат ва ҳаракат малакаларини такомиллаштириш учун фойдаланилади. Бошланғич синфларда синф раҳбарлари томонидан махсус ўтказиладиган “ўйин воситалари” катта тарбиявий аҳамиятга эга бўлиб, унинг вазифаси - болаларни жисмоний ривожланишига ёрдам берадиган, фаол дам олишни бермоқдир. Мактаб ўқитувчилари болаларни кундалик ҳаётида яхши ўйинларни жорий қилишга ҳаракат қилади ва уни мактабдан ташқари ташкилотларда тажрибаларнинг оммалашувига ёрдам беради. Ўйиннинг мазмуни, ташкил этиш ва унинг ўтказиш методикаси мазмуни вазифасига, шуғулланувчиларни тартибига, болалар билан ўтказиладиган машғулотнинг шаклига (дарс, танаффус, секция, байрамлар) боғлиқдир. Ўзбек халқ миллий ўйинларини икки тоифага ажратиш мумкин, яъни: 1. Мураккаб ҳаракатли ўйинлар (кураш, от ўйинлари, дорбоз, арқон тортишиш, билак кучини синаш, тош (гир) кўтариш ва ҳ.к). 2. Оддий ҳаракатли ўйинлар (хўрозлар жанги, оқ теракми, кўк терак, чиллак, орқанг куйди, тўққиз тош, бўрон, шувоқ ва ҳ.к). Таъкидлаш жоизки, кураш, от ўйинлари (пойга, сакратиш, рақс), тош (гир) кўтариш кабилар мустақил спорт тури бўлиб ҳисоблансада, уларнинг қисмлари (элемент) ўйин сифатида фойдаланиб, халқ истеъмолида чуқур ўрин эгалламоқда. Миллий ҳаракатли ўйинлар тушунчаси ҳақида гап кетса, айтиш мумкинки, фақат мамлакатимиз ҳудудларида энг қадимги даврлардан буён қўлланилиб келинаётган ўйинлардир. Лекин улар орасида Марказий Осиё, Европа мамлакатларидан у ёки бу сабаб билан кириб келган ва чуқур ўринлашиб, миллийлашиб кетган ҳаракатли ўйинлар ҳам оз эмас. Масалан, “Мушук билан сичқон”, “Қармоқ”, “Қопқон”, “Байроқ учун курашиш”, “Елка уриштириш” (хўрозлар жанги) ва ҳ.к. Юқорида таъкидланганидек Ўзбек халқ миллий ҳаракатли ўйинларининг келиб чиқиш ва ривожланиш тарихи қадимги аждодлар ва авлодлар тарихига бориб етади. Жисмоний тарбия назарияси ва амалиётида жисмоний маданият ва спорт ҳаракати ҳамда жисмоний тарбия воситалари махсус тизимлар туркуми деб ишлатилади. Жисмоний тарбия тизимининг муҳим босқичларидан бири жисмоний воситалардир. Уларнинг таркибий қисми эса гимнастика, спорт турлари, ҳаракатли ўйинлар ва табиатнинг соғломлаштирувчи (қуёш, ҳаво, сув, гигиеник омиллар) таъсир кучларидан иборат. Кўриниб турибдики, ҳаракатли ўйинлар жисмоний тарбия тизимининг муҳим йўналишларидан бири бўлиб ҳисобланади. Ҳаракатли ўйинлар мазмун ва шакл жиҳатдан қуйидаги турларга бўлинади: 1. Жамоали (команда) ўйинлар. 2. Оммавий (кўпчилик биргаликда ўйнайдиган) ўйинлар. 3. Якка ёки жуфт тартибдаги ўйинлар. 4. Эстафетали ўйинлар. Жамоали (команда) ўйинлари икки ёки ундан ортиқ жамоалар (гуруҳлар) иштирок этади. Масалан, “Оқ теракми, кўк терак”; “Картошка экиш”. Оммавий ҳаракатли ўйинларда барча қатнашчилар бараварига ўйинда иштирок этади. Масалан, “Ёмғир”, “Калҳат келди қоч болам”, ва ҳоказо. Якка ёки жуфт бўлиб ўйнайдиган ҳаракатли ўйинларда бир ёки иккита қатнашчи иштирок этади: Масалан, “Мушук ва сичқон”, “Хўрозлар жанги”, “Елка уриштириш” ва ҳоказо” https://buxdu.uz |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling