Педагогик қобилиятларни баҳолаш
Download 23.38 Kb.
|
4-ВАЗИЯТ
Талаба ўзининг муваффақиятли ўқишидан хавотирда. У ўз қобилиятларига, шунингдек, қачондир ўқув материалини тушуниб, яхши ўзлаштириб олиши мумкинлигига ишонмайди ва ўқитувчига шундай дейди: «Сиз нима деб ўйлайсиз, мен ҳам “аъло” баҳоларда ўқий олишимга ва бошқа ўртоқларимдан орқада қолмаслигимга ишонасизми?» Ўқитувчи унга қандай жавоб бериши лозим? 1. «Агар тўғрисини айтадиган бўлсам – бунга шубҳам бор». 2. «О, албатта, бунга шубҳаланмасанг ҳам бўлади». 3. «Сенинг имкониятларинг кенг, сендан умидим катта». 4. «Нега сен ўзингга ишонмайсан?» 5. «Ке, биргалашиб сенинг муаммонг нимадалигини аниқлаймиз». 6. «Кўп нарса биз сен билан қандай иш олиб боришимизга боғлиқ». 5-ВАЗИЯТ Талаба ўқитувчига шундай дейди: «Сизнинг яқин икки дарсингизга мен кира олмайман. Чунки шу вақт мобайнида Ёшлар гуруҳи концерти томошасига бормоқчиман». Унга қандай жавоб бериш керак? 1. «Бориб кўрчи!» 2. «Кейин ота-онаг билан келишингга тўғри келади». 3. «Бу сенинг ишинг, ахир назоратларни мен топширмайманку. Қолдирган дарсларингни қайта ўзлаштиришга тўғри келади, кейин мен сендан албатта сўрайман». 4. «Менимча, сен дарсларга жуда масъулиятсизлик билан қарайсан». 5. «Балки сен яхшиси умуман академ таътил оларсан?» 6. «Хўш, кейин нима қилмоқчисан?» 7. «Айт-чи, нега сен учун концертга бориш дарсдан кўра муҳимроқ бўлиб қолдийкан? Мен буни билишига жуда қизиқяпман». 6-ВАЗИЯТ Талаба аудиторияга кираётган ўқитувчини кўриб, унга шундай деди: «Сиз жуда чарчаган ва толиққан кўринасиз». Ўқитувчининг муносабати қандай бўлиши керак? 1. «Сен томндан Менга бундай танбеҳ бериш одабдан эмас деб ўйлайман». 2. «Ҳа, мен ўзимни ёмон ҳис қиляпман». 3. «Мендан хавотир олма, сен яхшиси ўзингга қара». 4. «Ишим кўп бўлгани учун бу кеча яхши ухлай олмадим». 5. «Хавотирланма, бу бизнинг дарсимизга халақит бермайди». 6. «Сен жуда эътиборли экансан, меҳрибончилигинг учун раҳмат!» Download 23.38 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling