Педагогик қобилиятларни баҳолаш


Download 68.5 Kb.
bet3/5
Sana26.01.2023
Hajmi68.5 Kb.
#1124675
1   2   3   4   5
Bog'liq
Педагогик вазият

7-ВАЗИЯТ
«Сиз олиб бораётган машғулотлар менга ёрдам бермаслигини ҳис қиляпман деди талаба ўқитувчига ва яна қўшиб қўйди, — мен умуман, бу машғулотга кирмасаммикан, деб ўйлаяпман».
Ўқитувчи қандай муносабат билдириши керак?
1. «Ахмоқона гапларни йиғиштир!»
2. «Ўйлаб топган гапини қаранглара!»
3. «Балки сен бошқа ўқитувчи топарсан?»
4. «Мен батафсил билишни истардим, нима учун сенда бундай хоҳиш пайдо бўлди?»
5. «Сендаги бу муаммони биргаликда ҳал қилишга ҳаракат қилсак-чи, бунга нима дейсан?»
6. «Балки сениг муаммоингни қандайдир бошқачароқ ҳал этиш мумкиндир?»
8-ВАЗИЯТ
Талаба ўзига ортиқ даражада ишончини намоён этиб, ўқитувчига шундай деди: «Агар хоҳласам, мен қила олмайдиган бирор иш йўқ. Шу қатори сиз ўқитаётган фанни ҳам ўзлаштириш мен учун ҳеч қандай қийинчилик туғдирмайди».
Ўқитувчининг жавоб репликаси қандай бўлиши керак?
1. «Сен ўзинг ҳақингда ортиқ даражада яхши фикрда экансан».
2. «Сендаги лаёқатлар биланми? Бунга шубҳам бор!»
3. «Бу гапингдан, демак Сен ўзингга жуда ишонасан, шекилли».
4. «Бунга шубҳам йўқ, чунки ишонаманки, агар сен хоҳласанг ва ҳаракат қилсанг, буни уддасидан чиқа оласан».
5. «Бу балки сендан жуда катта ғайрат-шижоатни талаб этса керак-а».
6. «Ортиқ даражада ўзига ишонганлик ишга халақит бериши мумкин».
9-ВАЗИЯТ
Ўқитувчининг танбеҳига жавобан талаба бу предметни ўзлаштириш учун ундан кўп меҳнат талаб этилмаслигини айтиб, шундай дейди: «Мени етарли даражада қобилиятли деб ҳисоблашади».
Ўқитувчи бунга қандай муносабат қилиши керак?
1. «Бу фикрга сенинг мос келишингга шубҳам бор».
2. «Ҳозиргача сен дуч келаётган қийинчиликлар ва сенинг билим даражанг бу фикрга умуман мос келмайди».
3. «Кўп киўилар ўзларини қобилиятли деб ўйлашади, аммо аслида уларнинг амалдаги ишлари бунга мос келмайди».
4. «Сен ўзинг ҳақингда шундай юқори фикрда эканлигингдан хурсандман».
5. «Бу сени ўз устингда янада яхшироқ ишлашга мажбур қилиши керак».
6. «Бу фикр гўёки сен ўзинг ўз кучингга унчалик ишонмайсан, деган хулосага олиб келади.».

Download 68.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling