Педагогик психологиянинг асосий методлари режа
Download 23.58 Kb.
|
22-ПЕДАГОГИК ПСИХОЛОГИЯНИНГ АСОСИЙ МЕТОДЛАРИ
ПЕДАГОГИК ПСИХОЛОГИЯНИНГ АСОСИЙ МЕТОДЛАРИ РЕЖА: Кириш Педагогик психологиянинг предмети Педагогик психологиянинг умумий ва хусусий методлари Хулоса Адабиётлар рўйхати Кириш Ҳар бир ёш даврнинг психологик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда тарбиявий таъсир ўтказиш инсонда ўз-ўзини англашни вужудга келтиради. Болада ўзини англаш туйғуси қанча эрта уйгонса, шахсий нуқтаи назар, ўз хулқини ҳис қилиш, ўзининг амалий ва жисмоний имкониятларини баҳолаш шунчалик тез пайдо бўлади. Худди шу аснода инжиқлик, ўжарлик ва қайсарлик каби иллатлар таркиб топишига руҳий тўсиқ вужудга келади. Шахслараро муносабатлардаги қарама-қаршилик, инкироз ривожланиш қонунларига лоқайд қарашнинг оқибатидир. Инсон психикасидаги умидсизлик, ижтимоий адолат учун курашиш руҳининг ўзгариши-назария билан турмуш номутаносиблигининг махсулидир. Одамларда эътиқод, дунёқараш, муомала, мулоқот, мустақил хулқ-атворни шакллантириш кўпроқ юқоридаги омилларга боғлиқдир. Кишилардаги ташаббускорлик ҳамда тўсиқларни енгишга интилишни аниқлаш ва уларга педагогик психология хусусиятларидан келиб чиққан холда руҳий туртки бериш мақсадга мувофиқдир. Умуман ижтимоий ҳаётнинг барча жабҳаларида оила, тарбия, муассасалари, ишлаб чиқариш корхонаси ва жамоат ташкилотларида педагогик психологиядан фойдаланиш таълим ва тарбиянинг шахслараро ижобий муносабатлар ўрнатишнинг, ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишнинг гаровидир. Таълимдаги янгиланиш, асосан, “Давлат таълим стандартлари” ни ишлаб чиқишнигина амалга оширмай, балки таълим жараёни орқали ўқувчининг ўз келажагини ёрқин тасаввур қила оладиган, бу борада ўз тақдири ва ўз шахсига онгли муносабатда бўлиб, турли фаолиятларда ўз-ўзини ривожлантира оладиган эркин, фаол ва мустақил шахсни шакллантиришни кўзда тутади. Мустақил республикамизнинг келгусидаги ривожи, равнақи ҳар томонлама баркамол, ўзига, бошқаларга, жамиятга, табиатга ва меҳнатга тўғри муносабатни билдира оладиган, мустақил фаолият кўрсата оладиган, ижодкор ва тадбиркор шахсга боғлиқдир. Ўқувчида ана шу хусусиятларнинг ривожланиши сўзсиз ўқитувчига, унинг ўқув - тарбия жараёнини тўғри бошқара олишига боғлиқ. Бугунги кунда ҳар бир фан ўқитувчиси ўқувчиларга “Давлат таълим стандартлари” да белгиланган билимлар меъёрини ўргатиш, демакки, “яхши физик”, “яхши адабиётчи”, “яхши тарихчи” бўлиш эмас, балки ўз фанини ўқитиш орқали ўқувчи шахсининг юқорида кўрсатиб ўтилган жиҳатларини тарбиялай оладиган - яхши ўқитувчи бўлиши лозим. Яхши ўқитувчи бўлиш учун эса ўқув жараёнини яхши, тўғри, одилона ва оқилона бошқара олиши жуда муҳимдир. Download 23.58 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling