Педагогика фанининг илмий тадқиқот методлари ва уларнинг тавсифи Режа


Download 197.2 Kb.
bet3/7
Sana30.04.2023
Hajmi197.2 Kb.
#1417156
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
ilmiy tadqiqot rj

Қулдорлик тузуми ўрнида шаклланган феодал тузумда педагогик ғоялар феодаллар манфаатини ифода эта бошлади. Мазкур давр педагогик жараённи ташкил этишда диний ғоялар етакчи ўрин эгаллаши билан тавсифланади. Ижтимоий ҳаётда диний муассасалар (Ғарбда черков, Шарқда эса мачитлар)нинг роли оша бориб, болаларни ўқитиш ва тарбиялаш ишлари асосан шу масканларда ташкил этилди. Гарчи дунёвий ғояларни илгари суриш, илмий назарияларни яратиш ва тарғиб этишнинг дин пешволари томонидан қораланиши каби ҳолатлар ҳам кўзга ташланган бўлса-да, аммо савдо-иқтисодий алоқалар кўламининг кенгайиши, табиий офатларга ҳарши кескин чора кўриш эҳтиёжи илмий билимларнинг ривожлантириш ҳаётий зарурият эканлигини исботлади. Инсоният тарихидан мустаҳкам ўрин олган Шарқ Уйғониши деб ном олган тарихий жараён айнан феодал тузуми – ўрта асрлар даврида содир бўлди. Шарқда буюк алломалар - Муҳаммад Мусо ал-Хоразмий, Абу Наср Форобий, Абу Райқон Беруний, Абу Али ибн Сино, Аҳмад ал-Фарғоний, Ғарбда эса Т.Мор, Т.Кампанелла, Э.Роттердамский, Ф.Рабле, М.Монтень ва бошқалар томонидан ҳар томонлама ривожланган, руҳий ва жисмоний жиҳатдан соғлом, антик дунё ва буржазия даври ютуқлари асосида илмий билимларни ўзлаштира олган шахсни тарбиялаш ғояси илгари сурилди ва пухта асослаб берилди.

Собиқ Шўро даврида педагогика фани мазмунан илм-фан, техника ва технология ютуқлари асосида бойиди, таълим муассасалари тизими шакллантирилди, шунингдек, ҳар томонлама (гармоник) ривожланган шахсни шакллантириш назарияси асосланди. Бироқ, мазкур назария ғояларини амалиётга тадбиқ этишнинг пухта асосланган механизми яратилмади.

Собиқ Шўро даврида педагогика фани мазмунан илм-фан, техника ва технология ютуқлари асосида бойиди, таълим муассасалари тизими шакллантирилди, шунингдек, ҳар томонлама (гармоник) ривожланган шахсни шакллантириш назарияси асосланди. Бироқ, мазкур назария ғояларини амалиётга тадбиқ этишнинг пухта асосланган механизми яратилмади.

Ўзбекистон Республикаси мустақилликни қўлга киритгач, ривожланиш ва тараққиёт йўли демократик, инсонпарвар ва ҳуқуқий жамиятни барпо этишдан иборатлиги эътироф этилиб, «таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш, уни ўтмишдан қолган мафкуравий қарашлар ва сарқитлардан тўла халос этиш» давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири дея белгиланди. Асосий эътибор юксак маънавий ва ахлоқий талабаларга жавоб берувчи, юқори малакали кадрларни тайёрлашга қаратилди.


Download 197.2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling