Педагогика фанининг предмети ва илмий тадкикот методлари режа


Download 97 Kb.
bet3/4
Sana23.06.2023
Hajmi97 Kb.
#1652551
1   2   3   4
Bog'liq
Mustaqil ish pedagogika

5. Бешинчи масаланинг баёни: Истиклол йўлидан далил одимлаётган мустакил республикамизнинг олий максади баркамол шахсни шакллантиришта каратилган. Зеро шахс мамлакатдаги барча иктисодий сиёсий, маданий -маънавий ислохотларнинг харакатлантирувчи кучидир.
Шахс жамиятнинг бутун иктисодий сиёсий маданий — маънавий мухити таъсирида шаклланади. Инсонлар маънавий дунёсини ўрганиш ва амалий фаолиятини тахлил килиш шундан далолат берадики, у табиатдан бир маънавий гояга эхтиёж сезади; Шу гоя асосида унинг бутун ички дунёси, маънавий киёфаси дунёкараши умрининг мазмуни, келажак орзу умидлари шаклланиб боради. Гоя шахсининг ижтимоий фаолияти ва маънавий хаётининг хамма сохаларида фалсафий, сиёсий, ахлокий, хукукий, эстетик карашлар, эътикодини назарий жихатдан йўналтирувчи куч. Зеро гоя инсонлариннг эзгу ниятлари, фикрлари орзу умидлари асосидаги амалга оширилаётган ишлари, максадлари, истикбол режалари мазмунини ташкил этади. Миллий гоя хар бир миллат кишисининг ўз миллати, тили, тарихи, умумий маданияти ва рухияти, мамлакатининг сиёсий, ижтимоий, иктисодий, маданий - маънавий ривожини таъминловчи куч. Шунга асосан мамлакат Президенти И.А. Каримов; 6 апрел 2000 йилда Оксарой кароргойида мамлакат зиёлилари билан учрашувда» ... Миллий гоя давлатимизнинг, жамиятимиз, халкимизнинг юксалиши йўлида буюк келажак барпо этишдек эзгу максадга эришиш ва жахон жамиятида ўзимизга бирлаштирувчи куч коинот бўлиши шарт», деб бежиз таъкидламаган эди. (Каранг; Миллий мафкура мамлакат келажагининг пойдевори «Маърифат» газетаси, 2000 йил, 8 апрел).
Мафкура муайян тузум даврида инсонларнинг миллатларнинг манъфаатларини назарда тутувчи ва химоя килувчи, сиёсий, хукукий, ахлокий, фалсафий, илмий бадиий, гўзалликка доир фикрлар ва карашларнинг йигиндиси.
Миллий мафкура хар бир миллат халкларининг ўзга миллат халкларига тобеъ бўлмай, эркин ва озод яшаш, ўз тили тарихи маданий урф одатларини кадрлаши, ўз - ўзини англаши, идора килиш, истикболини белгилайдиган орзу умидлари, эътикоди тўгрисидаги билимлар мажмуи.
Миллий истикбол мафкураси халкимизнинг тарихий тараккиётидаги энг эзгу ва кадимий орзуси. Унинг мазмунида ватан туйгуси она тилимизга мухаббат, миллий кадриятларимизга, динимизга хурмат, оилавий анъаналаримизни асраш асл зотига эътибор, ана тарих, шарк фалсафасига эътикод каби илмий тушунчалар ётади.
Ушбу тушунчаларнинг хар бирини мохият мазмунини англаш, уларни таълим жараёнига кенг тадбик этиш хозирги ўзбекона педагогика фанининг бош масаласидир.
Ўзбекистон мустакил бўлганлигидан сўнг республикамизда таълим — тарбия йўналишида мухим ўзгаришлар, ислохотлар ўтказилди. Ўзбек тилига давлат тили макоми берилди (октябр 1989 йил), «таълим тўгрисида» конунлар (июл 1992, август 1997 йиллар), (август 1997) «кадрлар тайёрлаш Миллий дастури» кабул килинади, «Маънавият ва маърифат маркази» (апрел 1994) тузилди ва х.к.
Шу йўлда таълим тизими, маънавият ва маърифат тўгрисидаги ишлар боскичма - боскич ислох килинди. Чунки «ёшлар билан ишлаш масалалари алохида эътиборни талаб килади. Биз мамлакатимизнинг истикболи ёш авлодимиз кандай тарбия топишига, кандай маънавий фазилатлар эгаси бўлиб вояга етишига, фарзандларимизнинг хаётга нечогли фаол муносабатда бўлишига, кандай олий максадларга хизмат килишига боглик эканини хамиша ёдда тутишимиз керак». (И. Каримов Узбекистон XXI асрга интилмокда.
«Ўзбекистон» Т., 2000. 19 бет ) Мазкур вазифани тўлаконли хал килиш илмий педагогика фани муаммолар кўламини кенгайтиради, таълим - тарбия назарияси ва амалиёти йўналишларида илмий ишлар олиб боришни такомиллаштиришни такозо килади. Дарвоке, бу масалалар педагогика фанимизда маълум даражада амалга оширилади ва оширилмокда. Жумладан, давлат таълим стандарти ишлаб чикилиб, унинг асосида ўрта таълим, ўрта махсус ва касб - хунар таълими, олий таълим учун дастурлар, кўлланма, дарсликлар яратилди, таълим тизимига мониторинг, диагностика жорий килинди, ўкувчилар билим, кўникма, малакаларини бахолашнинг рейтинг тест усули ишлаб чикилиб тажриба синовидан ўтказилади. Таълим жараёнига янги педагогик технологиялар, педагогик иновацияларни тадбик килишнинг ташкилий методик асослари ишлаб чикилди.
Бугунги кунда миллий гоя, миллий мафкурани хар бир ёш, жамият хар бир мехнаткашнинг онгига сингдиришнинг йўллари, шакллари, воситаларининг илмий назарий ва амалий асосларини ишлаб чикиш педагогика фани олдидаги турган мухим масаладир.
Зеро, «...халк бамисоли улуг ва шарафли йўлдан илгарилаб бораётган карвон. Уни йўлдан чалгитишга уринувчилар, пайт пойлаб оркасидан хамла килувчилар хамиша бўлган, бундан кейин хам бўлиши мумкин» (И. Каримов. Миллий истиклол мафкураси халк эътикоди ва буюк келажакка ишончдир.
«Фидокор» газетаси мухбири саволларига жавоблар. Тошкент, «Ўзбекистон» , 2000, 23 бет).
Бугунги кунда педагогика фанининг методологиясида, таълим - тарбия назариясида, амалиётида, таълим - тарбия мазмуни, шаклларида янгича ёндашишлар, шахсни шакллантиришнинг ўзбекона моделини, таълим муассасаларини ижтимоий бошкариш тизимини ишлаб чикиш, ёш авлод кобилиятларини очиш ва унинг таълим - тарбия сохасига тааллукли турли хил эхтиёжларини кондиришнинг асосий коидаларини рўёбга чикариш ишларини жадаллаштириш йўлида салмокли тадбирлар амалга оширилмокда. Чунки «биз янги буюк ишлар олдида турибмиз. Сиз билан бизнинг вазифамиз давр олдимизга кўяёттан талабларга муносиб жавоб кайтаришдир. Истикболимизни аник ва равшан тасаввур этиб, халкимизга тинч ва фаровон турмушни таъминлашдир, жахон майдонида ўзимизга муносиб ўрин эгаллаб олишдир». (Каримов И. Ўзбекистон XXI асрга интилмокда. Т.: «Ўзбекистон», 2000 йил 28 бет).

Download 97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling