Педагогика назарияси I боб. Педагогиканинг умумий асослари


Инклюзив таълимда ресурс педагог ва унинг вазифалари


Download 0.83 Mb.
bet100/100
Sana16.11.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1778684
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   100
Bog'liq
Педагогика назарияси I боб. Педагогиканинг умумий асослари-fayllar.org

Инклюзив таълимда ресурс педагог ва унинг вазифалари. Махсус эҳтиёжли болаларни умумтаълим шароитида ўқитиш мактаблараро қатнаб юрувчи ўқитувчи, яъни, ресурс ўқитувчи фаолиятини талаб этади. Инклюзив таълим амалиётида мактаблараро қатнаб юрувчи ўқитувчи ва оддий синф ўқитувчисининг ҳамжиҳатликдаги ҳаракатлари орқали амалга оширилиши мумкин.
Баъзи синфларда болани маълум бир вақтга синфдан ажратиб олиш керак бўлиши мумкин. Ҳамма вақт ресурс ўқитувчи синф ўқитувчиси билан биргаликда фаолият кўрсатиши ва махсус таълим соҳасида мутахассисликка эга бўлиши талаб қилинади.
Мактаблараро қатнаб юрувчи ресурс педагог ногирон болаларни улар учун зарур бўлган қўлланмалар, жиҳозлар билан таъминлайди, ҳомийлар топади, имконияти чекланган болалар, соғлом болалар ҳамда синф ўқитувчиси ўртасидаги мустаҳкам алоқани ўрнатади, ота-оналар, болалар, оддий синф ўқитувчилари ва мактаб маъмуриятига маслаҳатлар беради.
Ресурс ўқитувчи фаолиятидан кўзланган асосий мақсад: умум­таълим муассасаларида таълим олаётган махсус таълимга муҳтож ўқувчилар ва уларнинг ўқитувчиларига ёрдам кўрсатишдан иборат.

1. Инклюзив таълимда деганда нимани тушинасиз?


2. Инклюзив таълимнинг асосий моҳияти нимадан иборат?
3. Инклюзив таълим қандай вазифаларни ҳал этишга ёрдамлашада?
4. Инклюзив таълим маданияти тушунчасини изоҳланг.
5. Инклюзив таълимнинг вазифаларини айтиб беринг.
6. Инклюзив таълимда ресурс педагогнинг ролини тушунтириб беринг.
http://fayllar.org
Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling