Педагогика назарияси I боб. Педагогиканинг умумий асослари
Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш
Download 0.83 Mb.
|
Педагогика назарияси I боб. Педагогиканинг умумий асослари-fayllar.org
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ёш ўқитувчилар билан ишлаш.
Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш. Фан-техника тараққий этиб, ижтимоий муносабатлар мазмуни ахборотларга тобора бойиб бораётган, фан оламидаги янгиликлар, психология-педагогика фани ривож топаётган бир даврда ўқитувчиларнинг ўз устида мустақил равишда ишлашлари, малакаларини ошириб боришлари, мустақил изланиш кўникмасига эга бўлиш ва ижодкор бўлишларини талаб қилади.
Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишдан мақсад ўқитувчиларнинг ижодий имкониятларини ривожлантириш, уларнинг касбий билимларини такомиллаштириш, натижада эса ўқувчиларга таълим-тарбия бериш сифатини кескин оширишдан иборатдир. Таълим-тарбия ишларининг мураккаблашиб бориши ўқитувчи олдида турган вазифаларни кенгайтирмоқда. Шунга кўра, педагогларнинг малакасини ошириш тизимида уларни ижодий изланишга одатлантириш, ижодий фаоллигини рағбатлантириш мақсадига мувофиқ иш олиб бориш муҳим аҳамиятга эгадир. Шу мақсадда педагогик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг бир қанча шакллари ишлаб чиқилган. Бу шакллардан нафақат мактаб педагогларининг малакасини оширишдагина эмас, умумий ўрта таълим муассасаларининг раҳбарлари ҳам хабардор бўлишлари ва улардан муваффақиятли фойдалана олишлари лозим. Педагогларнинг малакасини ошириш шакллари қуйидаги икки гуруҳга бўлинади: таълим муассасаси доирасида малака ошириш ва таълим муассасасидан ташқарида малака ошириш. Ёш ўқитувчилар билан ишлаш. Ёш ўқитувчиларнинг ҳар томонлама етук мутахассис бўлиб етишишлари бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан биридир. Ҳақиқатан ҳам ёш ўқитувчи таълим муассасасига ишга келди дейлик: уни ўқувчилар билан ишлашга тайёр деб айта оламизми? Тўғри, олий ўқув юртида у яхши назарий билимларга эга бўлади ва шу билан бир вақтда малакавий педагогик амалиётдан ҳам ўтиб келади. Бироқ у олий ўқув юртини тамомлаши билан ўқитувчи деган номга эга бўлади. Табиийки, унда ўқувчилар билан ишлаш тажрибаси етарли эмаслиги боис меҳнат фаолиятининг биринчи йилидаёқ бир қатор муаммоларга дуч келади. Зеро, ёш ўқитувчига характери турлича бўлган ўқувчилар гуруҳи билан ишлаш осон кечмайди. У ўз ўқувчиларининг қобилият даражаси, ўзлаштиришдан ортда қолаётган ўқувчилар шахсини ўрганишда уларнинг ҳар бири ўзига хос хотира, фикрлаш лаёқати ва диққатга эга бўлишларини ҳисобга олмаганлиги сабабли ўқувчиларда билимларни ҳосил қилишни тартибга солиш имкониятини қўлдан бой беради. Ёш ўқитувчининг энг катта хатоси, у ўзини билими саёз ўқувчилар билан ишлашдан олиб қочади. Унинг учун билими юқори бўлган ўқувчилар билан ишлаш осон туюлади. Натижада ўзлаштириши паст ўқувчиларнинг тенгдошларидан ортда қолишлари кучаяди, уларнинг ривожланиши таълим жараёнида тартибсиз кечади. Ёш ўқитувчиларга ёрдамни ташкил этишда асосий бўғин – бу улар билан бевосита ишлашни йўлга қўйишдир. Уларга маърузалар ўқиш, назарий машғулотларни ташкил этиш шарт эмас, чунки улар олий таълим муассасасида етарли маълумотларни оладилар. Ёш ўқитувчи амалий маслаҳатларга эҳтиёж сезади. Бундай ёрдамни қуйидагича амалга ошириш мумкин: барча ёш ўқитувчиларни жалб этиш орқали; огоҳлантириш орқали ҳар бир ўқитувчининг дарсини кузатиш йўли билан; ёш ўқитувчининг иши билан яқиндан танишиш орқали. 1. Педагогик Кенгашнинг вазифалари нималардан иборат? 2. Таълим муассасасида методик ишлар қай тарзда амалга оширилади? 3. Методик Кенгаш ва методик бирлашмаларнинг фаолияти ҳақида гапириб беринг. 4. Педагог кадрлар малакасини оширишдан мақсад нима? У қандай амалга оширилади? Download 0.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling