Педагогика назарияси I боб. Педагогиканинг умумий асослари


Инклюзив таълим маданияти


Download 0.83 Mb.
bet99/100
Sana16.11.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1778684
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   100
Bog'liq
Педагогика назарияси I боб. Педагогиканинг умумий асослари-fayllar.org

Инклюзив таълим маданияти. «Саламанка декларатсияси»га мувофиқ, ҳар бир ўқувчининг тафовут, хусусиятларини қўллаб- қувватловчи ва маъқулловчи ислоҳот сифатида қарашади. Унинг мақсади, жинси, ирқи, маданияти, ижтимоий миллати, дини, индивидуал имконият ва қобилиятидаги тафовутлар оқибатида юзага келадиган ижтимоий сегрегатссияга йўл қўймасликдир. Бироқ бу контсепсия универсал фойдаланиш учун яроқсиз бўлиб чиқди. Дунё бўйича мактабларда инклюзияга кўпинча умумтаълим мактабларида ногиронларни ўзларининг тенгдошлари билан бирга таълим олиш деб қаралади. Бироқ инклюзив таълимнинг мазмун-моҳияти тўғрисидаги билим ва маълумотлар ҳали жамиятда етарли эмас. «Инклюзив» ва «интеграциялашган» атамалари кўпинча бир хил маънода ишлатилади.
Ногирон болани оддий шароитга мослаштириш интеграцияга қараб қўйилган биринчи қадамдир. Имконияти ҳекланган болаларнинг умумтаълим муассасалари таркибига қамраб олиниши жаҳон миқёсида «инклюзив» ёки «интегратсион» таълим атамалари билан аталади. Интеграциялашган таълим бу – диққат марказида боланинг айнан мактабга келиб-кетиш муаммоси турган, махсус эҳтиёжли боланинг мактаб таълимига қамраб олишдир.
Интеграциялашган таълимда болага алоҳида ёрдамга нуҳтож шахс сифатида қаралади. Ушбу таълим тизимининг қуйидаги шакллари мавжуд:
Жисмоний интеграция. Интеграциянинг бу шакли ногирон ва ногирон бўлмаган болалар ўртасидаги жисмоний фарқни камайтиришга қаратилган. Оддий мактаб билан ёнма-ён жойда ногирон болалар учун махсус бўлим ёки синф ташкил қилиш мумкин.
Функсионал интеграция. Бу шакл ногирон ва ногирон бўлмаган болалар ўртасидаги функсионал муаммоларни камайтиришга қаратилган.
Ижтимоий интеграция. Интеграциянинг бу шакли ижтимоий муаммоларни камайтиришга қаратилган ва у ногирон ҳамда ногирон бўлмаган болалар ўртасидаги ўзаро алоқани қўллаб-қувватлайди.
Инкюзив таълимнинг мақсад ва вазифалари. Инклюзив таълим тизимида қуйидаги мақсад ва вазифаларни ҳал этиш талаб этилади:
таълим муассасасида имконияти чекланган болалар ва ўсмирларнинг билим олишлари учун зарурий психологик-педагогик, коррекцион шароитларни яратиш, уларнинг имкониятига йўналтирилган умумтаълим дастурлари ва коррекцион ишларни амалга ошириш орқали руҳий ва ижтимоий мослаштиришни амалга ошириш;
ўқувчиларнинг таълимдаги тенг ҳуқуқлилигини кафолатлаш;
жамиятнинг ва оиланинг фаол иштирокида ногирон ва соғлом болаларнинг эҳтиёжларини қондириш, ижтимоий ҳаётга эрта мослаштириш;
имконияти чекланган болалар ва ўсмирларни оилалардан ажрамаган ҳолда яшаш ҳуқуқини рўёбга чиқариш;
жамиятда имконияти чекланган болалар ва ўсмирларга нисбатан дўстона ва меҳр-муҳаббат муносабатини шакллантириш.

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling