Педагогика назарияси I боб. Педагогиканинг умумий асослари


Download 0.83 Mb.
bet6/100
Sana16.11.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1778684
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   100
Bog'liq
Педагогика назарияси I боб. Педагогиканинг умумий асослари-fayllar.org

Metodologik:
pedagogik fanlarning umumnazariy asoslarini aniqlashtirish

VAZIFALARI


2-расм. Педагогика фанининг асосий вазифалари


Педагогика фанининг асосий категориялари. Бизга яхши маълумки, ҳар бир фан ўзининг таянч тушунчалари, қонуниятлари, тамойиллари, қоидалари тизимига эга. Айнан мана шу ҳолат унинг фан сифатида эътироф этилишини кафолатлайди.

Педагогика фанининг асосий категориялари шахс камолотини таъминлаш, таълим ва тарбия самарадорлигига эришишга қаратилган жараёнларнинг умумий моҳиятини ёритади. Энг муҳим катего-риялар сирасига қуйидагилар киради: шахс, тарбия, таълим (ўқитиш, ўқиш), билим, кўникма, малака, компетенция, маълумот, шакллантириш, ривожлантириш.



3-расм. Педагогиканинг асосий категориялари


Шахс – психологик жиҳатдан тараққий этган, шахсий хусусиятлари ва хатти-ҳаракатлари билан бошқалардан ажралиб турувчи, муайян хулқ-атвор ва дунёқарашга эга бўлган жамият аъзоси.
Тарбия – муайян, аниқ мақсад ҳамда ижтимоий-тарихий тажриба асосида ёш авлодни ҳар томонлама ўстириш, унинг онги, хулқ-атвори ва дунё-қарашини таркиб топтириш жараёни.
Таълим – ўқувчиларни назарий билим, амалий кўникма ва малакалар билан қуроллантириш, компетентликни таркиб топтириш, уларнинг билиш қобилиятларини ўстириш ва дунёқарашларини шакллантиришга йўналтирилган жараён.
Билимшахснинг онгида тушунчалар, умумлашмалар, маълум образлар кўринишида акс этувчи борлиқ ҳақидаги тизимлаштирилган илмий маълумотлар мажмуи.
Кўникма – шахснинг муайян фаолиятни ташкил эта олиш лаёқати.
Малака – муайян ҳаракат ёки фаолиятни бажаришнинг автоматлаштирилган шакли.
Компетенцияэгалланган билим, кўникма ва малакаларни кундалик ва касбий фаолиятда қўллай олиш қобилияти.
Маълумот – таълим-тарбия натижасида ўзлаштирилган ва тизимлаштирилган билим, ҳосил қилинган кўникма ва малакалар ҳамда таркиб топган дунёқараш мажмуи.

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling