Бошқарув методлари. Замонавий ижтимоий-иқтисодий шарт-шароитларда таълим муассасаларини бошқаришга кўп даражада мос келадиган методларнинг тўрт асосий гуруҳи: иқтисодий, ташкилий-маъмурий, ижтимоий-психологик ва ахборотлар тўплаш методларини ажратиб кўрсатиш мумкин.
Иқтисодий методлар ўзаро боғлиқ бўлган иқтисодий кўрсаткичларнинг йиғиндисини тавсифлаб, ҳар бир ишчи ва бутун муассаса учун аниқ меъёрлар белгилаш билан биргаликда замонавий талаблар даражасида фаолият кўрсатишлари учун шароитлар яратади. Таълим муассасаси фаолиятини такомиллаштириш, инноватсион жараёнларни кучайтириш, яъни ходимларнинг инноватсион фаолиятларини ташкил этиш, таълим-тарбия жараёни иштирокчиларининг фаолликларини ривожлантиришда иқтисодий методлардан фойдаланилади.
Раҳбарлар томонидан бошқарув жараёнида, ходимларнинг фаолияти батафсил ўрганилгандан кейин, фаолиятни такомиллаштириш ва ривожлантириш учун бажариладиган вазифалар режалаштирилади. Бунда раҳбарлар ўз ходимларининг фаолиятлари натижаларига кўра рағбатлантириш, мукофотлаш, жазолаш (жарима солиш) ёки моддий ёрдам кўрсатишларида бошқаришнинг мазкур методидан фойдаланишлари зарур бўлади. Иқтисодий қайта ташкил этишлар мазкур методларни кучайтиришга йўналтирилади.
Ташкилий-маъмурий методлар ҳам иқтисодий методлар бажарадиган вазифаларни амалга оширади, фақат уларнинг таъсир кўрсатиш усуллари ва шакллари ўзаро фарқ қилади. Иқтисодий методларда белгиланган масалаларни ҳал қилиш учун раҳбарлар таъсир кўрсатишнинг турли хил усул ва шаклларини танлаш имкониятига эга бўлади. Ташкилий-маъмурий методлар қарорлар, буйруқлар, фармойишлар ва кўрсатмалар тайёрлаш, уларни ўз вақтида тегишли шахсларга етказиш ва бажарилишини назорат қилиш орқали таъсир кўрсатишни назарда тутади.
Мазкур метод раҳбарлар ва ходимлар, ўқитувчилар ва ўқувчилар, умуман олганда, барча жамоа аъзолари ўртасидаги мавжуд муносабатларни инобатга олган ҳолда уларнинг қизиқиши, манфаатлари, кўникма ва малакалари, билими ҳамда қобилиятларини ўрганиб, жамоадаги мавжуд шароитларни яхшилаш ва бошқа зарурий чора-тадбирларни амалга ошириш орқали жамоа аъзоларининг фаолиятларини мувофиқлаштиришга хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |