Педагогика назарияси I боб. Педагогиканинг умумий асослари


-расм. Ўқувчиларнинг билиш фаолияти кўрсаткичлари


Download 0.83 Mb.
bet31/100
Sana16.11.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1778684
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   100
Bog'liq
Педагогика назарияси I боб. Педагогиканинг умумий асослари-fayllar.org

4-расм. Ўқувчиларнинг билиш фаолияти кўрсаткичлари
Дидактларнинг ишларида шу нарса яққол кўринадики, ўқув жараёнида ўқитувчи ва ўқувчилар орасидаги муносабат субъект-субъект тавсифига эга бўлиши зарур. Бундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, таълим – бу кенг тарзда сотсиумнинг бўлажак аъзосини умумий меҳнат, ҳамкорликка ўргатиш учун зарур бўлган биргаликдаги фаолият.

Ҳамкорликдаги фаолиятга тайёрлаш нуқтаи назаридан замонавий таълим жараёнини кўриб чиқиш асосида ўқувчиларнинг роллар орқали намоён бўлиши қуйидагича кўриниш касб этади:


ўқув жараёни билан дастлаб танишишда томошабин, кузатувчи; ·
гуруҳли фаолиятнинг иштирокчиси; ·
намуна бўйича уй вазифасини мустақил бажаргандан сўнг фаолият эгаси; ·
фаолиятнинг шахсий намунасини яратишда фаолият эгаси + фикр эгаси; ·
ўз фаолияти натижасида юзага келадиган ўз-ўзининг фаолияти эгаси. ·
Таълим жараёни қонуниятлари. Педагогикада қонуниятлар – бу қонунларнинг аниқ шароитлдаридаги ҳаракат ифодаси. Уларнинг асосий хусусияти қонуниятлар педагогикада эҳтимолий-статистик характер беришида акс этади, қонунларни эса таълим жараёнида амалга оширишни ҳамма ҳолатларда ҳам аниқ кўриб бўлмайди.

Таълимниниг умумий қонуниятларига қуйидагилар киради:


таълимнинг мақсади жамиятнинг ривожланиш суръати ва даражаси; жамиятнинг талаблари ва имкониятлари; педагогика фани ва амалиётининг ривожланганлиги ва имкониятлари билан боғлиқликда аниқлаштирилади;
таълим мазмунини белгилашда таълимнинг ижтимоий эҳтиёжлари ва мақсадлари; ижтимоий ва илмий-техник тараққиёт суръати; ўқувчиларнинг ёши имкониятлари; таълим назарияси ва амалиётининг ривожланиш даражасига асосланилади;
таълимнинг сифати аввалги босқич маҳсулдорлиги ва ҳозирги босқичда эришилган натижалар; ўрганилаётган материал хусусияти ва ҳажми; ўқувчиларга ташкилий-педагогик таъсир кўрсатиш: ўқувчиларнинг билим олишга қобилиятлари ва таълим вақтига боғлиқ;
таълим методлари самарадорлиги таълим мақсадига; ўқувчиларнинг ёши, таълим олиш имкониятларига; таълим муассасасининг моддий-техник таъминотига боғлиқ;

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling