Таълимнинг табиат билан уйғунлиги тамойили. Я.А.Коменский томонидан фанга киритилган бўлиб, табиатда ҳаёт баҳордан бошлангани каби таълим олиш жараёни учун энг қулай давр болалик эканлиги ғоясига асосланади. Ўқувчиларга уларнинг ёш даврларини инобатга олган ҳолда билимларнинг берилиши ушбу билимларнинг улар учун тушунарли бўлишини таъминлайди. Умуман олганда, таълим жараёни боланинг ривожланиши, яъни табиати билан уйғун бўлиши лозим.
Таълимнинг маданият билан уйғунлик тамойили. Таълимни азалдан мазмуни инсон онгида нафақат олам манзарасини, балки инсондаги ривожланиш, юксакликка ҳаракат ва ўсиш ҳолатида бўлган ўзининг шахс сифатидаги қиёфасини шакллантиришдан иборат. Таълим бутун умр давом этади ва таълим олиш чегараланмайди. У инсонга ўз дунёси ва бошқа маданиятларни англаш, мазкур маданият вакиллари фикрини эшита олиш, уларни қадрлаш, уларнинг дунёсини тушуниш, ўзининг шахсий фикрига таяниш, ўзининг бу ёруғ оламдаги мавжудлигини англаш ва ўзининг ҳаётдаги, маданиятдаги ўрнини аниқлаш имконини беради. Таълимнинг бугунги кундаги маъно-мантиғи ҳам ана шундадир.
Таълим ўзини маданиятлар дунёсида фараз қилиш орқали инсонда олам манзарасини яратиш, инсоннинг табиат, бошқа одамларга, жамият, ўз-ўзига бўлган муносабатлар тизимини шакллантириш сифатида қаралади. Инсон ўзининг онги, иродаси, ҳис-туйғуси, билиш имкониятлари орқали маданий қадриятларни ўзлаштиради, бунинг натижасида индивидуал ижодийлик шаклланади. Бундай индивидуаллликнинг намоён бўлишининг ўзиёқ нафақат маданиятнинг меросийлиги, истеъмол қилиниши, балки ривожланишини ҳам англатади. Бундай тушуниш педагогикадаги янги парадигма – шахсга йўналтирилган таълим асосини ташкил этувчи жамиятдаги янгича қадриятлар – шахснинг ўзини-ўзини ривожлантириши, ўзига-ўзига таълим бериш ва ўзини-ўзи лойиҳалашнинг намоён бўлишини акс эттирувчи маданият билан уйғунлик тамойилини шаклланишига олиб келади.
Таълимнинг илмийлик тамойили – ўқувчининг ўқув материалидаги қонуниятларни акс эттириши, тушуниши ва ўзлаштириши учун тўғри шарт-шароит яратиш мақсади учун зарур аҳамият касб этади. Бу тамойил таълим мазмунини замонавий фан ва техника ривожланиш даражаси, жаҳон сивилизатсияси тўплаган тажрибага мос келишини ифодалайди. Бу тамойил таълим вақтида ва ўқишдан ташқари вақтда амалга ошириладиган таълим мазмуни ўқувчиларни объектив илмий далиллар, ҳодисалар, қонунлар, замонавий ютуқлар ва ривожланиш истиқболларини очиб беришга яқинлаштириб, у ёки бу соҳанинг асосий назария ёки консепсиялари билан таништиришга йўналтирилган бўлишини талаб этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |