Педагогика назарияси I боб. Педагогиканинг умумий асослари


Download 0.83 Mb.
bet40/100
Sana16.11.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1778684
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   100
Bog'liq
Педагогика назарияси I боб. Педагогиканинг умумий асослари-fayllar.org

Баҳолаш тизими – давлат таълим стандарти бўйича умумий ўрта таълимнинг малака талабларини ўқувчилар томонидан ўзлаштирилиши даражасини ҳамда умумий ўрта таълим муассасасининг фаолияти самарадорлигини аниқлайдиган мезонлар мажмуидан иборат.
Таълим мазмуни ва ўқув дастурлари асосида ўқув материаллари ўқув-методик мажмуада ўз ифодасини топади.

Дарслик – давлат таълим стандартларига мувофиқ ўқув дастури асосида дидактик, методик, педагогик-психологик, эстетик ва гигиеник талабларга жавоб берадиган, ўқув фанининг мавзулари тўлиқ ёритилган, унинг асослари мукаммал ўзлаштирилишига қаратилган, ўқув фанининг мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда таълим олувчиларнинг ёши ва психофизиологик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқиладиган, назарий маълумотлардан ташқари амалий-тажриба ва синов машқларини қамраб олган китоб шаклидаги ўқув нашри.
Дарслик ўқувчиларнинг таълим жараёнида, онгли равишда ва фаол иштирок этишлари, ўқув материалини тўла ўзлаштиришларини таъминлаши керак. Ана шу масалаларни ҳал этиш йўлида дарсликлар қуйидаги вазифаларни бажаради:
мотиватсион вазифа – бу вазифа ўқувчиларни ушбу фанни ўрганишга йўналтирадиган, уларда ишга позитив муносабати ва қизиқишини шакллантирувчи рағбат (сабаб)ларни ҳосил қилишдан иборат;
ахборот вазифаси ўқувчиларга ахборотларни етказиш, самарали усуллар ёрдамида уларнинг билимлари ҳажмини кенгайтиришга имкон беради;
назорат-тузатиш (машқ қилиш) вазифаси – таълим жараёни, унинг натижаларини текшириш, ўқувчиларда ўзини баҳолаш ва тузатиш лаёқати ҳамда зарур бўлган кўникма, малакаларни шакллантириш учун ўрганиш машқларини тавсия этишни назарда тутади.
мувофиқлаштириш вазифаси материал устида ишлаш жараёнида таълимнинг бошқа воситалари (хариталар, кўргазмали материаллар, диапозитив ва бошқалар)ни жалб этишни ифодалайди;
ривожлантирувчи-тарбияловчи вазифаси дарслик мазмунининг ўқувчиларга маънавий-ахлоқий таъсир кўрсатиши, китоблар билан ишлаш жараёнида улардан меҳнатсеварлик, фаол фикрлаш, ижодий қобилият каби сифатларни шакллантиришдан иборат;
ўқитиш вазифаси дарслик билан ишлашда мустақил билим олиш учун зарур бўлган конпект ёзиш, умумлаштириш, асосийсини ажратиб кўрсатиш, мантиқий эслаб қолиш каби малака ва кўникмаларни ривожлантиришга ёрдам беришида кўзга ташланади.
Машқ дафтари – дарсликнинг таркибий қисми ҳисобланадиган, давлат таълим стандартларига мувофиқ ўқувчилар томонидан эгалланган билим ва кўникмаларни мустаҳкамлаш ҳамда ўқув фанининг мавзуларига мос равишда ишлаб чиқилган, мантиқ ва тафаккурни ривожлантиришга қаратилган (кроссвордлар, бошқотирмалар, мантиқий фикрлашга ундовчи топшириқлар ва ҳоказо) топшириқлардан иборат бўлган дидактик восита.

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling