Педагогика назарияси I боб. Педагогиканинг умумий асослари


Download 0.83 Mb.
bet43/100
Sana16.11.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1778684
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   100
Bog'liq
Педагогика назарияси I боб. Педагогиканинг умумий асослари-fayllar.org

Таълим методлари таснифи:
Анъанавий (манбасига кўра) таълим методлари (Е.И.Голант, Н.М.Верзилин ва бош.)


Оғзаки


Кўргазмали


Амалий


Китоб билан ишлаш


Видео-метод

Ҳикоя
Суҳбат


Тушунтириш
Маъруза
Мунозара

Иллюстратсия


Демонстратсия

Машқ
Амалий


Лаборатория
Дидактик ўйин

Ўқиш
Ўрганиш


Режа тузиш
Конспект қилиш

Кўриш,
Ўрганиш,


Назорат қилиш


Ўқувчиларнинг билиш фаолияти тавсифига кўра таълим методлари таснифи (И.Я.Лернер ва М.Н.Скаткин).


Таълим методининг номланиши


Ўқитувчи фаолияти


Ўқувчи фаолияти


Ахборий-ретсептив

Ўқув ахборотини узатиш, ўрганилаётган объект билан ўқувчи ҳаракатини ташкил этиш


Билимларни идрок этиш, англаш ва ёдда сақлаш




Репродуктив

Билимлар ҳамда ақлий ва фаолият усулларини ҳосил қилишга доир топшириқларни тузиш ва тақдим этиш


Намуна асосида билимларни ҳамда ақлий ва фаолият усулларини эгаллаш




Муаммоли баён этиш

Муаммони қўйиш ва уни ҳал этиш усулларини очиб бериш


Топшириқни идрок этиш ва уни қисмларга ажратиш. Топшириқ қисмларини мустақил ҳал этиш ва ўз-ўзини назорат қилиш




Евристик (қисман-изланиш)

Муаммони қўйиш ва уни ҳал этишга доир қадамлар кетма-кетлигини режалатириш. Ўқувчилар фаолиятини бошқариш


Қўйилган вазифа билан боғлиқликда муаммони ҳал этиш йўлларини мустақил излаш ва ўқитувчининг қисман кўмаги ёрдамида муаммони ҳал этиш




Тадқиқотчиликка доир

Мустақил ҳал этишга доир муаммоли вазифаларни шакллантириш. Муаммони ҳал этилиш жараёнини назорат қилиш


Муаммони мустақил ҳал этиш




Асосий дидактик мақсадларига кўра таълим методлари таснифи (М.А.Данилов ва Б.П.Есипов):
Янги билимларни эгаллаш методлари
Кўникма ва малакаларни шакллантириш методлари;·
Билимларни амалиётда қўллаш методлари.·
Таълимнинг бинар методлари (М.И.Махмутов).


Ўргатиш методлари


Ўрганиш методлари

Ахборий-маълумотли


Ижро этиш (бажариш)


Тушунтиришли


Репродуктив


Кўргазмали-амалий


Ижодий-амалий


Тушунтиришли-ундовчи


Қисман изланишли


Ундовчи

Изланишли




Яхлит ёндашув бўйича таълим методлари таснифи (Ю.К.Бабанский):
Билим, кўникма ва малакаларни мустаҳкамлаш ва назорат қилиш методлари.·
Ўқув-билиш фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш методлари.·
Ўқув-билиш фаолиятини мотиватсиялаш ва рағбатлантириш методлари.·
Ўқув-билиш фаолиятини назорат ва ўз-ўзини назорат қилиш методлари.·
Интерфаол методлар ва график органайзерлар.


Ўрганилаётганларини ўзлаштиришга даъват қилиш методлари


Янги материални англаш методлари


Ўрганилганларини фикрлашга имкон берувчи методлар

Еркин ёзиш.


Кластер.
Ақлий ҳужум.
Б-Б-Б чизмаси.
Чалкаштирилган мантиқий занжирлар кетма-кетлиги.
Семантик хусусиятлар таҳлили.

Семантик хусусиятлар таҳлили.


Б-Б-Б чизмаси.
Ўқитиш бўйича қўлланма.
Бир-бирига ўргатиш.
Бир-биридан сўраш.
Икки қисмли кундаликлар.

Енг асосий тушунчалар, такрорлаш.


Т-чизма.
Контсептуал жадвал.
Венн диаграммаси.
Нилуфар гули.
Беш минутлик эссе.
Ўн минутлик эссе.


Таълим методларининг моҳияти ва мазмуни.
Ҳикоя – ўқитувчи томонидан мавзуга оид далил, ҳодиса ва воқеаларнинг яхлит ёки қисмларга бўлиб, тасвирий воситалар ёрдамида образли тасвирлаш йўли билан ихчам, қисқа ва изчил баён қилиниши. Методнинг самараси кўп жиҳатдан ўқитувчининг нутқ маҳорати, сўзларни ўз ўрнида, ифодали баён қилиши, шунингдек, ўқувчиларнинг ёши, ривожланиш даражасини инобатга олган ҳолда ёндашувига боғлиқ. Шу боис ҳикоя мазмуни ўқувчиларнинг мавжуд билимларига таяниши, уларни кенгайтиришга хизмат қилиши зарур. Ҳикоянинг ахборотлар билан бойитилиши мақсадга мувофиқдир.
Ҳикоя қилинаётган материални саралаш махсус режа асосида амалга оширилади. Ўқитувчи ҳар бир дарсда унинг мақсадини аниқ белгилаб олади, ундаги асосий тушунчаларга алоҳида урғу беришга эътиборни қаратади.
Суҳбат – савол ва жавоб шаклидаги диалогик таълим методи бўлиб, у фанга қадимдан маълум, ҳатто ундан ўз фаолиятида Суқрот ҳам моҳирона фойдаланган. Суҳбат таълим жараёнида кўп функциялар (ақлий фикрлаш, ҳозиржавоблик, мулоқот маданияти ва бошқа сифатларни шакллантиради)ни бажаради, аммо асосийси ўқувчида фаолликни юзага келтиради. Суҳбат ўқитувчи фикрига мос ҳаракат қилиш, натижада янги билимларни босқичма-босқич эгаллашга имкон беради.
Суҳбат – фаолиятни эндигина бошлаган ўқитувчи учун мураккаб таълим методи ҳисобланади, бинобарин, саволларни тайёрлаш, уларнинг кетма-кетлигини таъминлаш кўп вақт талаб этади, уни ташкил этишда эса барча ўқувчиларнинг диққатини жалб этиш талаб қилинади. Ўқитувчи оддий саволлар бериши, ўқувчиларга улар юзасидан батафсил ўйлаш учун вақт ажратиши, ўқувчиларнинг жавобларини эса диққат билан тинглаши, зарур ўринларда уларни шарҳлаши лозим. Шу боис суҳбатда билиш дедуктив ёки индуктив йўл билан амалга ошади. Дедуктив суҳбат ўқувчиларга олдиндан маълум бўлган қоидалар, тушунчалар, ҳодисалар, жараёнлар асосида ташкил этилиб, ўқувчилар таҳлил ёрдамида хусусий хулосаларга келадилар. Суҳбатнинг индуктив шаклида алоҳида далиллар, тушунчаларнинг таҳлил асосида умумий хулосага келинади.
Суҳбат кўпроқ ўқувчиларни янги билимлар билан таништириш, билимларни тизимлаштириш ва мустаҳкамлаш, назоратни ташкил этиш ҳамда ўзлаштирилган билимларни ташхислашда ижобий натижаларни беради. Суҳбат турли кўринишларда, яъни, кириш, якуний, индивидуал ва гуруҳли суҳбат тарзида ташкил этилади.
Тушунтириш ўқув материали мазмунини исбот, таҳлил, умумлашма, таққослаш асосида баён қилишдир. Бу метод ҳикояга нисбатан бирмунча кенг қўлланилади. Ундан одатда, назарий материаллар ҳамда мураккаб масалаларни ўрганишда фойдаланилади. Тушунтириш жараёнида ўқув материалининг бир қадар қийин унсурлари кўзга ташланади ва шу асосда материалнинг моҳияти очиб берилади. Тушунтириш самараси кўп ҳолларда ўқитувчининг кўргазмали воситалардан оқилона фойдаланишига боғлиқ бўлади.
Маъруза – йирик ҳажмдаги ўқув материалини оғзаки баён қилиш методи саналиб, унинг ўзига хос хусусиятлари қуйидагилардан иборат: қатъий мантиқий кетма-кетлик, узатилаётган ахборотларнинг кўплиги, билимлар баёнининг тизимлилиги. Мактаб маърузаси мазмунини муракаб тизимлар, ҳодисалар, объектлар, жараёнлар, уларнинг сабабли-оқибатли боғланишлари, қонун ва қоидалар ташкил этади. Шу боис маъруза мактаб шароитида юқори синфлардагина қўлланилади. Чунки у бутун дарс жараёнини қамраб олиши мумкин. Маъруза методи тушунтириш ва суҳбатнинг аста-секин кенгайиб боришидан вужудга келади ва бир вақида ўқувчиларни қисқача ёзиб олиш (конспектлаш)га ўргата боради.
Таълим сифати ва самарадорлигини таъминлашда кўргазмали методлар ҳам алоҳида аҳамиятга эга.

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling