Лаборатория дарсларининг тузилиши:
а) ташкилий қисм;
б) назарий материалларни мустаҳкамлаш;
в) лаборатория ишини ўтказиш;
г) ўқувчиларни баҳолаш;
д) уй вазифаси.
Амалий дарсларнинг тузилиши:
а) ташкилий қисм;
б) назарий материалларни мустаҳкамлаш;
в) амалий иш топшириқларини бажариш;
г) ўқувчиларни баҳолаш;
д) уй вазифаси.
Дарсга қўйиладиган талаблар. Ҳар бир дарс қуйидаги учта асосий вазифани ҳал этишга йўналтирилади: ўқитиш, тарбиялаш, ривожлантириш. Ана шуни ҳисобга олиб дарсга дидактик, тарбиявий ва ривожлантирувчи талаблар қўйилади.
Дидактик (ёки таълим)ий талабларга ҳар бир дарснинг таълим вазифаларини аниқ белгилаш, дарсни ахборотлар билан бойитиш, ижтимоий ва шахсий эҳтиёжларни ҳисобга олиш билан мазмунини оптималлаштириш, идрок этиш энг янги технологияларини киритиш, турли хилдаги шакл, методлар ва воситалардан мос равишда фойдаланиш, дарс тузилишини шакллантиришга ижодий ёндашиш, жамоавий фаолият усуллари билан бирга ўқувчилар мустақил фаолиятларини турли шаклларидан бирга фойдаланиш, оператив қайта алоқани таъминлаш, амалий назорат ва бошқарувни амалга ошириш, илмий мўлжал ва дарсни маҳорат билан ўтказишни таъминлаш кабилар киради.
Дарсга нисбатан қўйиладиган тарбиявий талаблар ўқув материалининг тарбиявий имкониятларини аниқлаш, дарсдаги фаолият, аниқ эришилиши мумкин бўлган тарбиявий мақсадларни шакллантириш ва қўйиш, фақат ўқув ишлари мақсадлари ва мазмунидан табиий равишда келиб чиқадиган тарбиявий масалаларни белгилаш, ўқувчиларни умуминсоний қадриятларда тарбиялаш, ҳаётий муҳим сифатлар (тиришқоқлик, тартиблилик, масъулиятлилик, интизомлилик, мустақиллик, уқувчанлилик, эътиборлилик, ҳалоллик ва бошқалар)ни шакллантириш, ўқувчиларга диққат-еътиборли муносабатда бўлиб, педагогик одоб талабларига амал қилиш, ўқувчилар билан ҳамкорлик ва уларнинг муваффақият қозонишларидан манфаатдор бўлишдан иборат.
Барча дарсларда доим амалга оширилиб бориладиган ривожлантирувчи талабларга ўқувчиларда ўқув-билиш фаолияти ижобий сифатлари, қизиқиш, ижодий ташаббускорлик ва фаолликни шакллантириш ҳамда ривожлантириш, ўқувчиларнинг идрок этиш имкониятлари даражасини ўрганиш, ҳисобга олиш, «ривожланишнинг яқин зонасини лойиҳалаштириш», «ўзиб кетиш» даражасидаги ўқув машғулотларини ташкил этиш, ривожланишидаги янги ўзгаришларни рағбатлантириш, ўқувчиларнинг интеллектуал, эмотсионал, ижтимоий ривожланишларидаги «сакраш»ларни олдиндан кўра билиш, бошланаётган ўзгаришларни ҳисобга олиш асосида ўқув машғулотларини оператив қайта қуриш кабилар киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |