Педагогика назарияси I боб. Педагогиканинг умумий асослари


Download 0.83 Mb.
bet49/100
Sana16.11.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1778684
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   100
Bog'liq
Педагогика назарияси I боб. Педагогиканинг умумий асослари-fayllar.org

Афзалликлари



Камчиликлари

1) яхлит ўқув-тарбиявий жараённинг тартибли кетишини таъминловчи аниқ ташкилий тизим;


2) жараёнларнинг оддий бошқарилиши: муаммонинг жамоа бўлиб муҳокама қилиниши, масаланинг йечимини биргаликда излаш жараёнида болалар ўртасида ўзаро муносабатларнинг шаклланиш имконияти;
3) ўқитувчининг ўқувчилар ва уларнинг тарбиясига доимий эмотсионал таъсир кўрсатиши;
4) таълимнинг эмотсионаллиги (зеро, ўқитувчи бир вақтнинг ўзида ўқувчиларнинг катта гуруҳи билан иш олиб боради), ўқув фаолиятига мусобақалашиш элементларини киритиш учун шароитнинг ярати-лиши;
5) билимсизликдан билимларни ўзлаштириш сари ҳаракатларнинг мунтазамлиги ва кетма-кетлиги.

1) тизимнинг асосан билимларни ўртача даражада ўзлаштирувчи ўқувчилар учун мўлжалланганлиги;


2) бўш ўзлаштирувчи ўқувчилар учун қийинчиликларнинг юзага келиши ва кучли ўзлаштирувчи ўқувчилар қобилиятларининг ривожланиш суръатининг ортга сурилиши;
3) ўқитувчи учун ўқитиш мазмуни ва ўқитиш суръатлари ҳамда методлари бўйича индивидуал ишларни ташкил этиш, шунингдек, ўқувчиларнинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олишда қийинчиликнинг юзага келиши;
4) катта ва кичик ёшли ўқувчилар ўртасидаги муносабатларнинг қарор топмаслиги.

ХИХ аср охири ХХ аср бошларида, ақлий ривожланишида фарқи бўлган ўқувчиларни ўқитишда индивидуаллаштиришга аҳамият қаратиш масаласи айниқса долзарб хусусият касб этди. Шунга мос равишда танлаб ўқитиш шакли юзага келди (АҚШда Батов, Европада Мангейм тизими).

Европа ва АҚШда ХХ аср бошида ўқувчиларнинг индивидуал, фаол, мустақил ўқув ишларини таъминлашга қаратилган кўплаб таълим тизимларининг самарадорлиги синаб кўрилган. 1905-йили Далтон шаҳрида (Массачусетс штати) ўқитувчи элена Парк Херст томонидан биринчи бор қўлланилган таълимнинг индивидуаллаштирилган тизими улар орасида энг радикал ҳисобланган. Бу тизим далтон-режа номи билан педагогика ва мактаб тарихига кирди. У баъзан лаборатория ёки устахоналар тизими деб ҳам атайдилар.


Биринчи университетлар пайдо бўлиши билан таълимнинг маъруза-семинар тизими юзага кела бошлайди. У яратилган пайтдан бери ҳали деярли ҳеч бир катта ўзгаришларга эга эмас. Маъруза, семинар, амалий ва лаборатория ишлари, консултатсия ва танлаган касби бўйича амалиёт ҳозиргача лексия-семинар тизим сифатида ўқишнинг асосий шаклларидан бири бўлиб келмоқда. Лексия-семинар тизими ўзининг соф кўринишида олий ва олий мактабдан кейинги таълим амалиётида қўлланилади.

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling