Ўқув ахборотига муносабатига кўра таълим воситалари янги материални ўрганиш воситалари, такрорлаш, мустаҳкамлаш, умумлаштириш воситалари, билимларни назорат қилиш воситалари, ўқув жараёнини ташкил этиш ва бошқариш воситалари ва ахборот воситаларига бўлинади.
Ўқув жараёнидаги вазифасига кўра таълим воситалари коммуникатсия (мулоқот) ва ўқув ишлари воситаларига тасниф этилади. Ўқув иши вазифа, муаммо, масалаларни ҳал этиш, турли машқларни бажариш жараёнидир. Таълим – коммуникатсия (мулоқот) ўқитувчи ва ўқувчиларнинг ўқув фаолияти саналадиган коммуникатив-фаолиятли жараён. Коммуникатсия – бу кодлаш (ўқитувчи нутқидаги атамаларда), узатиш (ёзилиш) ва ўқувчиларнинг ахборотни қабул қилиши (тушуниш ва дастлабки эслаб қолиш).
Дидактик воситалар ҳис қилиш, сезиш учун фойдаланишига кўра ҳам тасниф қилинади. Бундай боғлиқликка кўра дидактик воситалар визуал (кўриш) – ҳақиқий(оригинал) нарсалар ёки турли образли эквивалентлари, диаграммалар, карталар; аудиал(ешитиш) – радио, магнитофон, мусиқа асбоблари; аудиоизуал(кўриш-ешитиш) – овозли филмлар, телевидение, компютерлар, дидактик машиналар, электрон дарсликлар.
Таълимнинг техник воситалари. ТТВ – бу ўзида ўқув-ахборотларини экранли-овозли акс эттирувчи асбоб ва мосламалардир. Уларга қуйидагилар киради: ўқув кинофилмлари; диафилмлар; компютерлар; магнитофон тасмалари; радиоешиттириш; телекўрсатувлар.
Таълимнинг техник воситалари қуйидаги функцияларни бажаради:
таълимнинг сифати ва самарадорлигини оширади;·
ўқув жараёнининг жадаллашувини таъминлайди;·
ўқувчиларни идрок қилишга йўналтиради;·
ўқувчиларда билимларни эгаллашга нисбатан катта қизиқиш ҳосил қилади;·
дунёқарашни, ишончни, ўқувчиларнинг ахлоқий қиёфасини шакллантиришга ёрдам беради;·
ўқув ишига нисбатан ўқувчиларда эмотсионал муносабатни оширишни таъминлайди;·
билимларни назорат, ўзини-ўзи назорат қилишни таъминлайди.·
1. Таълим методлари деб нимага айтилади?
2. «Таълим усули», «педагогик технология», «методика» тушунчаларига изоҳ беринг.
3. Таълим методлари таснифини изоҳланг.
4. Таълим методларининг мазмун-моҳиятини баён этинг.
5. Таълим воситалари деганда нима тушунилади?
6. Таълим воситалари таснифини изоҳланг.
7. Таълимнинг техник воситаларига нималар киради?
Do'stlaringiz bilan baham: |