Педагогика назарияси I боб. Педагогиканинг умумий асослари


Кўргазмалилик (ошкоралик)


Download 0.83 Mb.
bet56/100
Sana16.11.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1778684
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   100
Bog'liq
Педагогика назарияси I боб. Педагогиканинг умумий асослари-fayllar.org

Кўргазмалилик (ошкоралик) тамойили аввало барча таълим олувчиларни айнан бир хил мезонлар бўйича очиқ синовдан ўтказишни англатади. Ташхис жараёнида белгиланадиган ҳар бир ўқувчи рейтинги кўргазмали, қиёсий характерга эга. Ошкоралик тамойили, шунингдек, баҳоларни эълон қилиш ва мотиватсиялашни талаб этади. Баҳо мўлжал (ориентир) бўлиб, таълим олувчилар унга мувофиқ ўзларига қўйиладиган талаблар ва педагогнинг холислиги ҳақида фикр юритади. Тамойилни амалга оширишнинг зарур шарти ташхислаш натижаларини эълон қилиш, уларни манфаатдор шахслар иштирокида муҳокама ва таҳлил қилиш, нуқсонларни тузатишнинг истиқболли режаларини тузиш ҳисобланади.
Ўқувчиларнинг ўқув фаолиятини назорат қилиш турлари, шакл ва методлари. Ҳозирги давр педагогик амалиётида ўқувчилар ўқув фаолиятини назорат қилишнинг қўйидаги турларидан фойдаланилади: жорий назорат; оралиқ назорат; якуний назорат.
Жорий назорат ўқитувчи томонидан ўқувчиларнинг ҳар бир ўқув ишини мунтазам назорат қилишни ҳамда уларнинг ўрганилган мавзуларни ўзлаштириш бўйича билим, кўникма ва малакалари даражасини текширишни ўз ичига олади. Билим даражасини текшириш фаннинг ҳар бир мавзуси бўйича кундалик баллар қўйиб боришни назарда тутади. Жорий назорат ўқитувчини ҳар бир ўқувчининг ўқув фаолияти бўйича тезкор маълумотлар билан таъминлайди, ўқитиш жараёнини бошқаришда яхши натижа беради, ўзлаштирмаган ўқувчиларни ўз вақтида аниқлайди, ўзлаштирмасликни бартараф этиш бўйича чоралар белгилайди.
Оралиқ назорат – бу ўқувчилар томонидан мазкур фаннинг муайян боб ёки бўлимларининг ўзлаштирилганини текшириш. Оралиқ назоратни ўқитувчи дарс жадвали асосида дарсда ўқув материалининг ўзига хос хусусиятини ҳисобга олган ҳолда ўтказади.
Оралиқ назорат ўтказишдан олдин ўқувчилар огоҳлантирилади. Ҳар бир оралиқ назорат саволлари алоҳида-алоҳида шкала асосида баҳоланади.
Якуний назоратчораклик, ярим йиллик, йиллик ва давлат аттестатсияси синовлари сингари турларга бўлинади. Якуний назорат оғзаки, ёзма, тест ҳамда амалий топшириқларни бажариш методлари асосида ўтказилади.
Назоратнинг шакли ўқув ишини ташкил этиш шаклига боғлиқ бўлади. Ўқитувчи уни мавзудан келиб чиқиб танлайди. Назоратнинг асосий беш шакли мавжуд:

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling