Педагогика назарияси I боб. Педагогиканинг умумий асослари
ТАРБИЯНИНГ УМУМИЙ МЕТОДЛАРИ
Download 0.83 Mb.
|
Педагогика назарияси I боб. Педагогиканинг умумий асослари-fayllar.org
- Bu sahifa navigatsiya:
- Tarbiya vositalari
3.3. ТАРБИЯНИНГ УМУМИЙ МЕТОДЛАРИ
Тарбия методлари ҳақида тушунча. Тарбия методи (юнонча «методос» – йўл) тарбия мақсадига эришишнинг йўли. Тарбия амалиётига татбиқ этилганда, методлар – бу тарбияланувчиларнинг онги, иродаси, туйғулари ва хулқига таъсир этиш усулларидир. Тарбия усуллари – умумий методнинг бир қисми, алоҳида ҳаракати, янада аниқлашуви. Образли айтганда, усуллар – бу қўйилган мақсадга тезроқ эришиш учун тарбиячи ўзининг тарбияланувчилари билан йўл очадиган ўрганилмаган сўқмоқ. Агар уни бошқа тарбиячилар ҳам фойдалана бошласа, у ҳолда аста-секин усуллар кенг устунли йўллар – методларга айланиши мумкин. Амалиётда тарбия воситалари тушунчаси ҳам ажратилади. Усуллар деганда таъсир кўрсатишлар бирлиги, восита деганда, усуллар йиғиндиси тушунилади. Восита – бу усул ҳам эмас, метод ҳам эмас. Масалан, меҳнат – тарбия воситаси, бироқ уни кўрсатиб бериш, меҳнатни баҳолаш, ишдаги хатони кўрсатиш – бу усуллар. Сўз (кенг маънода) – тарбия воситаси, бироқ реплика, таққослаш – усуллар. Бу билан боғлиқликда баъзан тарбия методлари қўйилган мақсадни муваффаққиятли амалга ошириш учун фойдаланиладиган усул ва воситалар тизими сифатида аниқланади. Худди шунингдек методнинг тузилишида усуллар ва восита албатта мавжуд бўлади.
Ахлоқий меъёрлар, мотивларни ҳосил қилишга, тасаввур, тушунча, ғояларни шакллантиришга таъсир этувчи. · Хулқ-атворнинг у ёки бу турини аниқлайдиган одатларни ҳосил қилишга таъсир этувчи. · Ҳозирги вақтда ўзида тарбия методларидаги ягона мақсад, мазмун ва тартиблиликни акс эттирувчи кўпроқ объектив ва қулай методлар қўлланилади. Ана шундай тавсиф билан боғлиқликда тарбия методлари уч гуруҳга бўлинади: Шахс онгини шакллантирувчи методлар. · Фаолиятни ташкил этиш ва хулқ-атвор тажрибаларини шакллантириш методлари. · Хулқ-атворни ва фаолиятни рағбатлантириш методлари. · Download 0.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling