Педагогика назарияси I боб. Педагогиканинг умумий асослари


Download 0.83 Mb.
bet76/100
Sana16.11.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1778684
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   100
Bog'liq
Педагогика назарияси I боб. Педагогиканинг умумий асослари-fayllar.org

3.6. МАъНАВИЙ-АХЛОҚИЙ ТАРБИЯ


Таянч тушунчалар: ахлоқ, маънавият, тарбия, маънавий ахлоқий тарбия, маънавий-ахлоқий тушунчалар, ма-навий-ахлоқий хулқ-атвор, маънавий-ахлоқий тарбия методлари.


Ахлоқ ва маънавият чуқур ички ўзаро алоқадорликка эга. Зеро, маънавият индивид мансуб бўлган гуруҳлар ахлоқи таъсирида юзага келади, ахлоқ эса, ўз навбатида, гуруҳ аъзолари бўлган индивидлар маънавиятининг ўзаро туташ оммавий муносабатларида намоён бўлади.
Ахлоқ – маънавиятнинг таркибий қисми сифатида шахс камолотининг юқори босқичи саналади. Зеро, ахлоқ, ахлоқий меъёрларсиз шахснинг руҳий ва жисмонан етуклигининг мезони бўлган маънавий камолотга эришиб бўлмайди. Шунинг учун ҳам маънавий-ахлоқий тарбияда узвийлик, алоқадорлик диалектик характерга эга бўлиб, шахснинг маънавий-ахлоқий шаклланишида муҳим саналади.
Ахлоқ – шахс ёки гуруҳ фаолиятини баҳолаш орқали жамиятдаги муносабатларни бошқариш механизми. Ахлоқ шунчаки муносабатларни тартибга келтириш учунгина эмас, балки уларни уйғунлаштириш учун ҳам зарур. Муносабатларни бошқариш икки хил усул билан амалга оширилади: хулқ-атворни рағбатлантириш ва жазолаш. Ахлоқ жамиятдаги муносабатларни тартибга солади ва ижтимоий ривожланиш эҳтиёжлари ифодаланадиган мақсадларни илгари суради.

Ахлоқнинг асосий қирралари (тамойиллари) – бирдамлик (шахсий манфаатларнинг умумийликнинг юқори кўриниши сифатидаги ижтимоийликка бўйсундирилиши) ва инсонпарварлик (шахсга ўз-ўзича қадрият ва якуний мақсад сифатида муносабатда бўлиш). Ахлоқий онгнинг ўзига хос тушунчалари сифатида яхшилик ва ёмонлик, бурч, виждон, шаън, қадр-қиммат кабиларни келтириб ўтиш мумкин. Юқорида айтилганларни эътиборга олиб, ахлоқнинг, жамият аъзоларининг фаолиятига йўналганлиги ва уни бошқарилиши маъносида, фаолиятли тавсифини кўрсатиб ўтиш тўгри бўлади.



Ахлоқий меъёрлар ҳар бир инсон ва жамият уйғунликда мавжуд бўла олишига интилган кишилик жамиятининг кўп асрлик тажрибаси натижасидир.
Инсоният ҳамиша энг муҳим мақсадлардан бири сифатида кишиларнинг ҳамкорликдаги яшашида уйғунликка интилиб келган. Ахлоқ меъёрлари инсоннинг яхшилик ва ёмонликни чегаралаш, эзгулик нима эканини аниқлашга интилишлари натижасида юзага келган.
Ахлоқ меъёр ва қадриятлардан иборат. Ахлоқнинг учинчи элементи идеалларни эса, шахс ўзида таркиб топтиришни хоҳлаган меъёр ва сифатлар тарзида ажратиб кўрсатиш мумкин.
Меъёр – бир турдаги хулқ-атвор, такрорланадиган вазият, талаб, стандарт, тақлид учун мисол, ижтимоий фикр, дид, қоида, урф-одат шаклидаги намуна. Меъёрлар аждодларнинг катта ижобий аҳамиятга эга тажрибасини ўзида мужассамлайди, зеро уларда у ёки бу хулқ-атворнинг кўплаб авлодлар тажрибасида синалган мақсадга мувофиқлиги акс этади.
Қадриятлар – ижтимоий муносабатлар ва жамият аъзоларининг ижтимоий аҳамиятли фазилатлари. Қадриятлар хилма-хил таснифга эга бўлиб, энг умумий тарзда мутлақ ва нисбий қадриятлар фарқланади. Абсолют қадриятлар, яъни умумаҳамиятли (объектив) тавсифга эга бўлиб, улар ўзида шубҳасиз асосланган, исталган нуқтаи назардан, турлича муносабатлар ва барча субъект учун ижобий хусусиятга эга. Улардан ташқари, нисбий ижобий қадриятлар ҳам мавжуд бўлиб, улар фақат қандайдир муносабат билан ёки маълум бир субъектлар учунгина ижобий тавсифга эга бўлади.
Маънавият ва ахлоқ ўз навбатида тарбия жараёнини самарали ташкил этишни тақозо этади. Маълумки, тарбия ёш авлодни жамиятда яшашга мақсадли тайёрлаш жараёни бўлиб, махсус ташкил этилган давлат ва жамоат институтлари орқали амалга оширилади, жамият томонидан назорат қилинади ва тузатишлар киритиб борилади.
Маънавий-ахлоқий тушунчалар, баҳолаш ва муҳокама юритиш асосида маънавий-ахлоқий эътиқод шаклланади ва ниҳоят инсон хатти-ҳаракати ва хулқи аниқланади. Маънавий-ахлоқий эътиқодга эга инсон ахлоқий меъёрлар, талабларни онгли бажаради ва уларга ҳурмат билдиради. Лекин маънавий-ахлоқий меъёрлар ҳақида билимга эга бўлиш ва уни тушуниш ҳали эътиқодни фаолиятга айлантиради деган гап эмас, маънавий-ахлоқий билимлар қачон ҳаётий тажрибаларда қўлланилиб, ўқувчилар томонидан уларнинг фаолиятида ёрқин намоён бўлгандагина, ривожланган дейиш мумкин.
Маънавий-ахлоқий тарбия тизимида маънавий-ахлоқий ҳис-туйғулар инсон томонидан, унинг воқеа-ҳодисалар, кишилар ҳамда ўз хулқига нисбатан ҳис-туйғуларни уйғотишга рағбат пайдо қилувчи тарбиявий ишлар тизимли ташкил этилгандагина самарали кечади. Мазкур тизимда хулқ-атворни шакллантиришга оид тарбиявий ишлар акс этади. Шунга кўра маънавий-ахлоқий хулқ-одобга доир хислатларни шакллантиришга ундовчи рағбат билан ҳосил бўладиган фаолият энг асосий бўлиб ҳисобланади.
Маънавий-ахлоқий тарбияни ташкил этиш жараёнида уюштирилувчи тадбирлар хулқ-одобга доир хатти-ҳаракатлар занжиридан иборат бўлади. Маънавий-ахлоқий хатти-ҳаракатлар эса ўқувчи томонидан ахлоқий меъёр ва тамойиллар моҳиятини ўрганиш, уларни англаб етишдан иборатдир.

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling