Педагогика назарияси I боб. Педагогиканинг умумий асослари


Download 0.83 Mb.
bet79/100
Sana16.11.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1778684
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   100
Bog'liq
Педагогика назарияси I боб. Педагогиканинг умумий асослари-fayllar.org

Тушунтириш методи эса, тарбияланувчиларга янги ахлоқий тушунча, меъёр ва қоидаларни баён қилиб берилаётганда ишлатилади. Тушунтириш катталарнинг жонли сўзи ва намунасига асосланилади. Масалан, рўпарадан келаётган таниш кишига хушмуомалалик билан салом бериш учун бироз тўхтаб у кишининг юзига қараб, кулимсираб «Ассалому алайкум» дейиш, кейин йўлда давом этиш керак. Тушунтириш ва кўрсатиш табиий бўлмоғи лозим.
Маънавий-ахлоқий мавзудаги суҳбатлар орқали тарбияланувчилар ахлоқ меъёрлари ва қоидаларини, ижобий хулқ шаклларини эгаллабгина қолмай, шу билан бир қаторда уларда ахлоқ қоидалари ва меъёрларига нисбатан талаб юзага келади. Суҳбат жараёнида тарбияланувчиларнинг ахлоқий тажрибаларини кенгайтириб бориш, хулқнинг ахлоқий сабабларини аниқлаб бериш керак. Суҳбат вақтида тарбияланувчилар ўз фикрларини эркин айтишларига кенг имкон бериш лозим. Шунда улар ҳар бир хатти-ҳаракатларини онгли равишда, ахлоқ меъёрлари ва қоидалари асосида бажаришга уринадилар.
Изоҳлаш – тарбияланувчиларга оғзаки-емосионал таъсир кўрсатиш методи. Миллий тарбиямизда мазкур метод «таъбирламоқ» тарзида ҳам ишлатилади. Таъбирламоқ – тарбияланувчида, тарбияланувчилар гуруҳида учраб турувчи хатти-ҳаракатларни сифатламоқдир. Тушунтириш ва ҳикоядан фарқли равишда изоҳлашнинг муҳим жиҳати бирор ёш гуруҳи ёки алоҳида тарбияланувчига таъсир этишга йўналганлигидадир. Мазкур методни қўллашда ўқувчиларнинг ёш ва шахсий сифатларига асосланилади. Мактабгача ёш гуруҳида содда изоҳлаш кўринишидан фойдаланилади: «Мана бундай қилиш керак», «ҳамма шундай қилади» ва бошқалар. Изоҳлаш методи янги ахлоқий сифатлар ёки хулқ-атвор шаклларини шакллантириш ҳамда тарбияланувчиларда маълум бир хатти-ҳаракатларга тўғри муносабатни таркиб топтириш учун хизмат қилади.
Тарбияланувчиларни ахлоқий тарбиялашда насиҳат қилиш муҳим ўрин тутади. Насиҳат – сокин, хайрихоҳ вазиятда тарбияланувчини яхши йўлга солиш, таълим бериш мақсадида айтилган гап, маслаҳат, панд, ўгит. Айнан насиҳат тинглаш ва унга риоя этиш мазкур ёш гуруҳи учун хосдир. Насиҳат орқали тарбияланувчи психикасига тизимли таъсир кўрсатилиб, унда маълум бир фаолият мотивлари ва установкалар ҳосил қилинади.
Шунингдек, тарбияланувчиларнинг ахлоқий онгини шаклантиришда кўрсатма беришдан ҳам фойдаланилади. Кўрсатмоқ – тарбияланувчига, тарбияланувчиларга ўрнак ёки ибрат олишлари ёки уларда янги тушунча, билим ҳосил қилиш мақсадида бирор нарсага диққат-еътиборларини жалб қилишдир.
Ишонтириш – тарбияланувчиларни ахлоқий тарбиялашда катта ёрдам беради («Касал бўлмаслик учун овқатланишдан олдин қўлни ювиш керак», «Ўртоғини уриш ёмон»). Ишонтириш ўз навбатида намуна кўрсатишни талаб этади. Намуна тарбияланувчининг биринчи сигнал тизимига фаол таъсир кўрсатиб, ҳаракатланиш учун аниқ тимсолни ҳосил қилади ва ўз навбатида тарбияланувчида ахлоқий онг, ҳис-туйғу, ишончни таркиб топтириб, унинг фаоллигини оширади.

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling