Педагогика назарияси I боб. Педагогиканинг умумий асослари


ЎҚУВЧИЛАРНИНГ МЕҲНАТ, ЖИСМОНИЙ ВА эСТЕТИК ТАРБИЯСИ


Download 0.83 Mb.
bet82/100
Sana16.11.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1778684
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   100
Bog'liq
Педагогика назарияси I боб. Педагогиканинг умумий асослари-fayllar.org

3.7. ЎҚУВЧИЛАРНИНГ МЕҲНАТ, ЖИСМОНИЙ ВА эСТЕТИК ТАРБИЯСИ


Таянч тушунчалар: меҳнат, меҳнат тарбияси, меҳнат турлари, жисмоний тарбия, жисмоний етуклик, жисмоний тарбия воситалари, эстетика, эстетик тарбия, эстетик маданият.


Меҳнат тарбияси. Меҳнат тарбиясининг мақсади ўқувчиларда меҳнатга онгли муносабатни шакллантиришдир. Мазкур мақсадга эришиш йўлида қуйидаги вазифаларни ижобий ҳал этиш мақсадга мувофиқ:
ёш авлодда меҳнат қилиш истагини қарор топтириш ва уларни замонавий ишлаб чиқаришнинг турли соҳаларида фаолият юритишга тайёрлаш;
ўқувчиларда умумжамият манфаати йўлида меҳнат қилиш эҳтиёжини ҳосил қилиш;
уларнинг ақлий қобилиятларини ривожлантириш;
ўқувчиларнинг мавжуд билимларини узлуксиз равишда такомиллаштириб боришлари учун зарур шарт-шароит яратиш;
уларда меҳнат кўникма ва малакаларини таркиб топтириш;
ўқувчилар фаолиятида юқори маданият, мақсадга интилиш, ташкилотчилик, меҳнат интизоми, тадбиркорлик, тежамкорлик, ишни сифатли бажариш, моддий бойликларга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш, ҳаётий фаолият йўналишини белгилаш малакаларини шакллантириш;
ўқувчиларда давлат иқтисодий сиёсати мазмунига таянган ҳолда улар яшаб турган ҳудудлар ишлаб чиқариш хусусиятларига мувофиқ касбларни эгаллашга бўлган қизиқишни ошириш;
ўқувчиларни касбга йўллаш, уларни меҳнат фаолиятининг барча турлари, шунингдек, улар яшаётган ҳудудда эҳтиёж мавжуд бўлган мутахассисликлар билан таништириш.
Меҳнат тарбиясини ташкил этишнинг педагогик шарт-шароитлари:
1. Болалар меҳнатининг ўқув-тарбиявий вазифалар билан боғлиқлиги.
2. Ижтимоий аҳамиятли меҳнатни ўқувчиларнинг қизиқишлари билан бирга қўшиб олиб борилиши.
3. Меҳнат фаолиятининг ҳамма боплиги ва қўлдан кела олиши.
4. Меҳнат фаолиятининг мажбурийлиги ва виждонийлиги.
5. Меҳнат фаолиятини ташкил этишда жамоавий ва индивидуал шаклларини бирга қўшиб олиб бориш.
Меҳнат фаолиятининг асосий турлари қуйидагилардир:

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling