Педагогика назарияси I боб. Педагогиканинг умумий асослари


Download 0.83 Mb.
bet83/100
Sana16.11.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1778684
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   100
Bog'liq
Педагогика назарияси I боб. Педагогиканинг умумий асослари-fayllar.org

Ўқув меҳнати ўқувчиларнинг илмий билимлар ҳамда турли фанлар асосларини ўзлаштиришга йўналтирилган фаолияти туридир.
Ижтимоий-фойдали меҳнат шахсни ҳар томонлама камол топтириш ҳамда унинг муайян ижтимоий эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилган ҳамда ижтимоий меҳнат характеридаги фаолияти туридир.
Ҳозирги даврда таълим муассасаларида ўз-ўзига хизмат кенг йўлга қўйилмоқда. Ўз-ўзига хизмат ўқувчиларнинг ижтимоий ва ўқув эҳтиёжларини қондириш мақсадида уларнинг ўзлари томонидан амалга оширилувчи меҳнат фаолияти туридир. Ўқувчиларнинг навбатчилиги ўз-ўзига хизмат қилишни таркиб топтиришнинг муҳим шаклидир.
Ишлаб чиқариш меҳнати турлари хилма-хилдир. Масалан, ўқувчиларнинг меҳнат ҳафталиги, чорвага ем-хашак тайёрлаш ва фермер хўжаликларида фаолият юритиш ва бошқалар. Унумли меҳнат – ўқувчилар меҳнатининг энг оммавий шакли саналади.
Меҳнат тарбиясини ташкил этиш шакллари: меҳнат байрами, ўқувчилар ясаган буюмлар кўргазмаси; ҳашарлар уюштириш; қаровчиси йўқ, бемор, кекса ва ногирон кишиларга кўрсатилувчи инсонпарварлик ёрдами; кўкаламзорлаштириш; таъмирлаш (мактаб биносини); «Моҳир қўллар» тўгараги фаолияти.
Жисмоний тарбия деганда организмнинг морфологик ва функсионал ривожланишини жамият талаблари даражасида амалга ошириш, жисмоний сифатларни, қобилиятларни ривожлантириш, жисмоний маданият ва спорт соҳасига тааллуқли махсус билимларни ўзлаштириб олиш тушунилади.
Жисмоний тарбия – ўқувчиларнинг жисмоний ва спортга оид фаолиятларини мақсадга йўналтирилган, аниқ ташкил этиладиган ва режали тарзда амалга ошириш тизими.
Жисмоний тарбиянинг вазифалари хилма-хил бўлиб, педагогикада қатор таснифлар мавжуд. Жумладан, В.А.Сластенин, И.Ф.Исаев, э.Н.Шияновлар жисмоний тарбиянинг қуйидаги вазифаларини ажратиб кўрсатишади:
1) болаларнинг жисмоний тўғри ривожланишига ёрдам бериш – организмнинг морфологик ва функтсионал ривожланишини таъминловчи ишчанлик қобилиятини ошириш, унинг ташқи муҳитнинг ноқулай вазиятларига барқарор қарши тура олишини мустаҳкамлаш;
2) асосий ҳаракатлантирувчи сифатларни ривожлантириш – боланинг хилма-хил ҳаракатга доир фаолиятга қобилиятлилиги унинг барча жисмоний сифатлари – кучлилик, чидамлилик, чаққонлик ва эпчилликни юксак уйғунликда ривожланишини таъминлайди;
3) ҳаётий муҳим ҳаракатга оид кўникма ва малакаларни шакллантириш – болада махсус ҳаракатга доир билим, кўникма ва малакаларни таркиб топтириш. Ҳаракатга доир тасаввурларга таянган ҳолда бола турли шароитларда ўз хатти-ҳаракатларини бошқара олиш имкониятига эга бўлади;
4) жисмоний маданиятнинг тизимли машғулотларига барқарор қизиқиш ва эҳтиёжларни тарбиялаш. Соғлом турмуш тарзининг асосида боланинг доимий равишда ўз-ўзини жисмонан ривожлантиришга ички тайёрлиги ётади. У мунтазам жисмоний машқлар билан шуғулланиш ва болаларнинг жисмоний машғулотларга фаол муносабати натижасида юзага келади;
5) жисмоний маданият ва спорт, тиббий ва гигиена соҳаларига оид минимум назарий билимларни эгаллаш зарурлиги. Болалар кун тартиби ва шахсий гигиена ҳақида, жисмоний маданият ва спортнинг саломатликни мустаҳкамлашдаги аҳамияти ҳақида аниқ тасаввурларга эга бўлиши зарур.
Б.Т.Лихачев жисмоний тарбиянинг қуйидаги вазифаларини ажратиб кўрсатади:
1) ривожлантирувчи – болаларнинг жисмоний кучини ва нерв тизимини такомиллаштириш, ўзгарувчан вазиятларга мослашувини таъминлаш;
2) тарбиявий – болаларда маънавий-ахлоқий сифатларни таркиб топишига эришиш. Бошқача айтганда, «Соғлом танда – соғ ақл»;
3) таълимий – болаларнинг жисмоний маданиятнинг назарий асослари билан таништириш, унинг инсон ҳаётидаги аҳамиятини тушуниб етиш;
4) соғломлаштирувчи – болаларда ҳаракатга доир сифатларни таркиб топтириш, уларнинг бақувват ва тетиклашувига кўмаклашиш;
5) умуммаданий – бўш вақтни мазмунли ва фойдали ўтказиш.
И.П.Подласий томонидан таклиф этилган жисмоний тарбиянинг вазифалари В.А.Сластенин, И.Ф.Исаев, э.Н.Шияновлар таснифига мос келиб, шу билан бирга жисмоний тарбиянинг яна иккита функцияси алоҳида ажратиб кўрсатилган: 1) ўқувчиларда эстетик сифатларни тарбиялаш; 2) ўқувчиларда ахлоқий сифатларни тарбиялаш.

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling