Педагогика назарияси I боб. Педагогиканинг умумий асослари


Эстетик маданиятни шакллантириш


Download 0.83 Mb.
bet86/100
Sana16.11.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1778684
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   100
Bog'liq
Педагогика назарияси I боб. Педагогиканинг умумий асослари-fayllar.org

Эстетик маданиятни шакллантириш – бу фақатгина бадиий дунёқарашни ўстириш, ўқилган китоблар, кўрилган кинофилмлар, тингланган мусиқий асарлар сонини кўпайтиришгина эмас. Аксинча, бу инсоннинг ҳиссиётига таъсир кўрсатиш, шахс маънавиятини бойитиш, хулқ-атворини бошқариш ва тузатишдир. Агар бефарқлик, лоқайдлик намоён бўлса, инсон ўзининг антиэстетиклигини намоён этади. Агар ўқувчи гўзалликни ҳис қилишнинг ижобий одатлари, шеърият, ижодий меҳнатнини ўзлаштирган бўлса, у ҳолда унинг эстетик маданиятини юқори даражада эканлиги ҳақида бемалол гапириш мумкин. Шундай одамлар борки, романлар, шеърлар ўқишади, кўргазма ва консертларда иштирок этади, бироқ ижтимоий ахлоқ меъёрларини бузишади. Бундай одамлар эстетик маданиятдан узоқ, чунки эстетик қарашлар ва эстетик лаззатланиш уларнинг ички дунёсига кириб бормаган. Бунинг учун шахс эстетик маданиятини шакллантиришнинг муҳим таркибий қисмлари – эстетик қизиқиш, эстетик эҳтиёж, эстетик онг, эстетик мулоҳаза, эстетик дид, эстетик идеални таркиб топтириш, уларнинг психологик-педагогик жиҳатларини асослаш лозим.
Эстетик маданиятнинг таркибий қисмлари:
Шахсни воқеликни эстетик жиҳатдан билиб олишга ундовчи субъектив омиллар эстетик эҳтиёж деб аталади.
Шахснинг эстетик фаолиятига, воқелик ва санъат асарларини эстетик жиҳатдан ўзлаштиришга киришиши эстетик қизиқиш деб аталади.
Ижтимоий воқелик, табиат, санъат билан бевосита мулоқот жараёнида – назариялар, қарашлар, бадиий таълим ва тарбия натижасида шаклланадиган хусусият эстетик онг деб аталади.
Шахснинг аниқ бир эстетик ҳодисага муносабатини ифода этувчи ақлий ҳаракати эстетик мулоҳаза деб аталади.
Эстетик ахборотлар оқими, эстетик ва ахлоқий нормалар йиғиндиси орқали шаклланадиган ва шахснинг нарса-буюм, ҳодисаларга эстетик баҳо беришида яққол намоён бўладиган ҳодиса эстетик дид деб аталади.
Шахснинг табиат, жамият ва санъатдаги мақсад тарзида идрок этадиган, такомиллашган гўзаллик борасидаги баҳосининг акс этиши эстетик идеал деб аталади.
Тарбиявий фаолиятнинг шундай шакллари борки, улар шахснинг эстетик воқеликка муносабатини ривожлантиршга хизмат қилади. Тарбиявий фаолиятнинг бундай шакллари эстетик тарбия воситалари деб аталади.
Эстетик тарбия воситаларига табиат, меҳнат ва санъат киради.
Меҳнат такомиллашган сари, айниқса, жисмоний меҳнат турлари техникалашиб боргани сари, уларнинг кўнгилли ва ижодий табиати ортиб боради. Шу тариқа меҳнат эстетик тарбиянинг энг муҳим омили бўлиб қолади. Қолоқ ишлаб чиҳариш техникаси ва технологияси шароитида ҳар қандай меҳнат тури шахсга эстетик таъсир кўрсата олмайди. Ишлаб чиқариш жараёнида қатнашаётган ҳар бир шахс ўз меҳнатидан кўпроқ моддий ва маънавий манфаатдор бўлсагина, меҳнат эстетик тарбия омили бўла олади.
Эстетик тарбиянинг энг муҳим омили – бу табиатдир. Табиат билан доимий равишда муносабатда бўлмай туриб, эстетик жиҳатдан ривож-ланиш, эстетик тарбияни уюштириш мумкин эмас. Бошқача айт-ганда, табиат ҳеч нарса билан алмаштириб бўлмайдиган гўзаллик манбаи.У эстетик ҳис-туйғу, кузатувчанликни ривожлантириш учун бой материал беради. Айниқса, табиат бадиий образлар орқали ифодаланса, янада ўзининг эстетик жиҳатини яққол намоён этади.
Эстетик тарбия воситалари орасида санъат муҳим ўрин эгаллайди. Савъат воқеликка эстетик муносабатнинг энг муҳим шаклидир. Жамият эстетик маданиятининг даражаси кўп жиҳатдан санъат ривожининг даражаси, унинг ижтимоий ҳаётда қанчалик кўп аҳамият касб этишига боғлиқ.
Санъат эстетик тарбия воситаси сифатида ҳар бир шахсга мўлжалланганлиги, дунёга кенг ва очиқ кўз билан қараш туйғусини шакллантириш, нафосатни бевосита мушоҳада этиш, юксак орзу-умидлар йўлида ижодкорлик қобилиятини вужудга келтириши билан изоҳланади.

1. Меҳнат тарбиясининг мақсад ва вазифаларини тушунтириб беринг.


2. Меҳнат фаолиятининг асосий турларига нималар киради?
3. Меҳнат фаолиятини ташкил этиш шаклларини изоҳланг.
4. Жисмоний тарбия деганда нима тушунилади?
5. «Жисмоний камолот» тушунчаси ўзида нимани ифода этади?
6. Жисмоний тарбиянинг мақсади ва вазифаларини тушунтиринг.
7. Жисмоний тарбиянинг эстетик ва ахлоқий вазифаларига нималар киради?
8. Эстетик тарбиянинг мақсади ва вазифаларини изоҳланг.
9. Эстетик маданиятни шакллантиришнинг таркибий қисмларига тавсиф беринг.
10. Эстетик маданиятни шакллантириш воситаларини баён этинг.



Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling