Педагогика назарияси I боб. Педагогиканинг умумий асослари


Download 0.79 Mb.
bet37/97
Sana26.03.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1296796
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   97
Bog'liq
maruza

мотиватсион вазифа – бу вазифа ўқувчиларни ушбу фанни ўрганишга йўналтирадиган, уларда ишга позитив муносабати ва қизиқишини шакллантирувчи рағбат (сабаб)ларни ҳосил қилишдан иборат;
ахборот вазифаси ўқувчиларга ахборотларни етказиш, самарали усуллар ёрдамида уларнинг билимлари ҳажмини кенгайтиришга имкон беради;
назорат-тузатиш (машқ қилиш) вазифаси – таълим жараёни, унинг натижаларини текшириш, ўқувчиларда ўзини баҳолаш ва тузатиш лаёқати ҳамда зарур бўлган кўникма, малакаларни шакллантириш учун ўрганиш машқларини тавсия этишни назарда тутади.
мувофиқлаштириш вазифаси материал устида ишлаш жараёнида таълимнинг бошқа воситалари (хариталар, кўргазмали материаллар, диапозитив ва бошқалар)ни жалб этишни ифодалайди;
ривожлантирувчи-тарбияловчи вазифаси дарслик мазмунининг ўқувчиларга маънавий-ахлоқий таъсир кўрсатиши, китоблар билан ишлаш жараёнида улардан меҳнатсеварлик, фаол фикрлаш, ижодий қобилият каби сифатларни шакллантиришдан иборат;
ўқитиш вазифаси дарслик билан ишлашда мустақил билим олиш учун зарур бўлган конпект ёзиш, умумлаштириш, асосийсини ажратиб кўрсатиш, мантиқий эслаб қолиш каби малака ва кўникмаларни ривожлантиришга ёрдам беришида кўзга ташланади.
Машқ дафтари – дарсликнинг таркибий қисми ҳисобланадиган, давлат таълим стандартларига мувофиқ ўқувчилар томонидан эгалланган билим ва кўникмаларни мустаҳкамлаш ҳамда ўқув фанининг мавзуларига мос равишда ишлаб чиқилган, мантиқ ва тафаккурни ривожлантиришга қаратилган (кроссвордлар, бошқотирмалар, мантиқий фикрлашга ундовчи топшириқлар ва ҳоказо) топшириқлардан иборат бўлган дидактик восита.
Ўқитувчи учун методик қўлланма – дарсликдаги ҳар бир мавзуни самарали ўқитиш методикаси, қўшимча синов топшириқлари ва ўқитувчининг дарсни қизиқарли ташкил этишига оид бошқа методик кўрсатмалар берилган, ҳар бир дарснинг мақсади, дарсда фойдаланиладиган воситалар ва улардан фойдаланиш усуллари, дарснинг мазмуни, амалий машғулотлар, қўшимча топшириқлар ва бошқалар ҳақида методик кўрсатмалар аниқ баён қилинган китоб шаклидаги ўқув нашри.
Дарсликларнинг мултимедиали иловалари – ахборот-коммуникатсия технологиялари ёрдамида ўқув фанига оид материалларни давлат таълим стандарти ва ўқув дастурига мос равишда ёрита оладиган, ўқув фанини самарали ўзлаштиришга, ўқувчиларнинг мустақил таълим олишига кўмаклашувчи ҳамда видео, овоз, аниматсия, жадвал, матн ва луғатларни ўз ичига олган, билимларни назоратдан ўтказиш ва мустаҳкамлашга йўналтирилган, ўқув фанининг асосий мазмунини бойитадиган қўшимча материалга эга бўлган ёки шу каби манбаларга мурожаатларни ўз ичига олган интерактив электрон ахборот-таълим ресурси.

1. Таълим мазмуни деб нимага айтилади?
2. Таълим мазмунини белгилашга доир қандай ёндашувлар мавжуд?
3. Компетенциявий ёндашув деганда нима тушинилади?
4. Таълим мазмунини лойиҳалаш тамойилларига изоҳ беринг.
5. Таълим мазмунини лойиҳалашда қандай мезонларга асосланиш лозим?
6. Давлат таълим стандарти нима ва у қандай компонентлардан иборат?
7. Таянч ўқув режасига изоҳ беринг.
8. Ўқув дастурида қандай масалалар ўз аксини топади?
9. Ўқув-методик мажмуа нима ва у ўз ичига нималарни қамраб олади?



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling